1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

Такрорлаш учун саволлар. 
1. Шахс ҳақида қандай замонавий назарияларни биласиз? 
2. Персонализм фалсафий оқими ҳақида нималарни баён қила оласиз? 
3. Цивилизация тўғрисида қандай таърифларни келтириш мумкин? 
 
 
 
 


120 
2-маъруза 
1. Шахс ижтимоийлашув жараёнининг маҳсули 
2. Тафаккур эркинлиги шахс мустақиллигининг маънавий асоси сифатида. 
3. Фаоллик – ёшлар шахс бўлиб шаклланишининг ижтимоий асосидир. 
Танч иборалар 
Ижтимоийлашув, тафаккур эркинлиги, дунёқараш, маънавият, 
фаоллик, фаолият, ёшлар, таълим, мустақиллик, эркинлик. 
1. Шахс ижтимоийлашув жараёнининг маҳсули. Мустақил фикрлаш, 
ишлаш ва яшаш маданиятига эга бўлган баркамол инсон шахсини 
шакллантирмоқ учун тарбиявий-мафкуравий жараёнида ташкилотчилари 
инсон табиати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишлари лозим. Инсон 
табиатининг моҳиятини билиш ҳамиша файласуфларнинг диққат марказида 
бўлди. Шунинг учун ҳам инсон табиати тушунчаси илмий-фалсафий 
адабиётларда турли замонларда, турли мақсадларда ишлатилди.
Айним инсоншунос олимлар ушбу тушунчани инсонни ҳайвондан фарқ 
қилувчи хусусиятини исботлаш учун ишлатган бўлсалар, бошқа 
тадқиқотчилар уни биологик эҳтиёжларини қондира олибгина, атроф муҳитга 
мослашиши учун зарур бўлган малакалар, қобилиятлар мажмуаси деб 
биладилар. Инсоншунос олимлар айримлари инсон табиати моҳиятини 
инстинктидан излайдилар. Инстинкт деганда инсондаги барча туғма 
қобилиятлар, истеъдодлар мажмуаси ягона мақсад томон бошқариш 
тушинилади. Инсондаги туғма инстинкт-ирсий қобилиятларнинг амалда 
намоён бўлишини кузатиш жуда қийин бўлишига қарамасдан бундай 
ҳолатлар ягона мақсад томон бошқарилади. 
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кишилик жамиятининг вужудга 
келишида, аввало, инсон ҳаётини таъминлаб берувчи табиий эҳтиёжларнинг 
аста-секин ишлаб чиқариш воситаси ёрдамида инсон организмининг ташқи 
муҳит билан бўлган муносабатининг, аввалги биологик мослашувдан фарқ 
қиладиган янгича усул билан алмашувига ва шу асосда биологик 


121 
эҳтиёжларнинг ижтимоийлашувига олиб келади. Пировард натижада эса 
фақат моддий исътемолга бўлган эҳтиёж эмас, балки айнан шу моддий 
эҳтиёжни қондиришда унинг йўллари, усуллари ва воситаларини яратиб 
берадиган амалий фаолиятга қаратилган ғоялар, билимлар, маънавий-руҳий 
эҳтиёж пайдо бўлди. Демак, эҳтиёжни фақат инсонга хос бўлган фаолият, 
яъни меҳнат қилиш фаолияти билан биргаликда олингандагина тўғри англаш 
мумкин бўлади. Маълумки, меҳнатга бўлган эҳтиёж икки омилдан келиб 
чиқади. Биринчи омил меҳнатсиз ҳаётий эҳтиёжларни қондириб бўлмаслиги 
бўлса, иккинчи омил инсон ўз ақл-идроки ва қобилиятининг ўсиб бориши 
орқали ҳаётда ўз мақсадларига эришиш йўлини, ўз ўрнини топишидир. 
Ҳайвонот дунёсида туғма инстинктлар орқали ҳаёт тарзи давом этади. 
Айрим ҳайвонлар ёки қушлар қурган уяларини бошқа жонзот қура олмайди. 
Бу ерда меҳнат ёки ақлий фаолият ҳақида гап кетмайди, балки инстинкт 
орқали ўтган лаёқ ҳақида бўлади. инсон қурилишни турли усул ва 
услубларда бунёд этиши мумкин. Бу борада инсоният қўлга киритган барча 
илғор тажрибаларни ўрганади. Ушбу ҳолат инсон табиатининг моҳияти 
ижтимоийлашув жараёни билан бевосита боғлиқ эканлигидан далолат 
беради. 
Файласуф А.Чориевнинг фикрича, ижтимоийлашув инсон билан 
жамият борлиғини қўшилиб туришини аралашуви, мувофиқлашувини одам 
боласининг ижтимоий муҳитга мослашувини, унинг миллий ва умуминсоний 
маданият элементлари, хусусан, турли ахлоқий, ҳуқуқий нормалар, 
қадриятларни ўзлаштирилиши ва унга амал қилиши натижасида шахс 
доирасига кўтарилиши жараёнини ифодаловчи фалсафий категориядир
1

Фалсафа 
энциклопедик 
луғатида 
ижтимоийлашувни 
жамиятнинг 
мувофақиятли ривожланиши учун зарур бўлган психологик механизм, 
ижтимоий меъёр ва қадриятларни индивид томонидан ўзлаштириш жараёни
2
деб таъриф берилади. Ушбу фикрларни тўлдириб айтиш мумкинки, 
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. II. Мустақил шахс. – Т., 2002 йил, 118 -бет. 
2
Фалсафа. Энциклопедик луғат. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.. 2010 йил, 127 б


122 
ижтимоийлашув ўзига хос жараён, бир даврдан иккинчи даврга ўтиб турувчи, 
инсон руҳияти ва физологик ҳолатига боғлиқ ҳодисадир. З.Фрейд, Т.Парсонс, 
Р.Бейлаларни фикрича, инсон ижтимоийлашиб шахс бўлгунча ижтимоий 
таъсир, ижтимоий системани ичида бўлиб, ижтимоий объектнинг таъсири 
натижасида маданият элементлари, умумий билимлар, билимдонлик, 
намунавий хулқ ёрдамида шаклланадилар
1

Шахс ижтимоийлашувида мақсад томон интилиш турли эътиқод ва 
карашларда намоён бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда ижобий ҳарактерга 
эга бўлиб, инсон ҳатти-ҳаракатлари, эҳтиёжлари, мақсадлари, билимлари ва 
орзу-умидлдрини ўз ичига олишда намоён бўлади. Шунингдек, 
ижтимоийлашув категорияси инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимига 
қўшилиши ва ўша мураккаб механизмини ҳаракатга келтирувчи қудратли 
кучга айланишини, жамиятда мавжуд бўлган турли ижтимоий институтлар 
(масалан, оила, маҳалла,) ва ташкилотларнинг унга кўрсатган таъсирини 
характерлайди. 
Ижтимоийлашув ҳақида гапирганда уни икки муҳим босқичига 
эътибор бериш керак. Биринчидан, ижтимоий адаптация, иккинчидан,
интериоризация 
(лот. 
interior 
– 
ички) 
босқичларига 
бўлинади. 
Ижтимоийлашувни биринчи босқичида, индивид жамиятдаги ижтимоий-
иқтисодий шарт-шароитларга мослашади, жамият турмуш тарзинининг 
турли жабхаларида шаклланган меъёрларига риоя қилади. Ўзи мансуб бўлган 
ижтимоий гуруҳ ёки ижтимоий ташкилотлар, институтлар ўрнатган тартиб 
интизомга, қоидаларга амал қилиш малакаларини ўзида мужассамлаштиради. 
Ижтимоийлашувнинг иккинчи босқичида интериоризация жараёнида 
жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий нормалар ва қоидалар мавжуд хулқ-
атворига, ҳатти-ҳаракатига мустаҳкам ўрнашиб олади. Маълум ижтимоий 
муҳит яъни маҳалла, оилада ижтимоий компонентлар шахсга уйғунлашиб, 
хулқ-атворига мустаҳкам ўрнашиб олади. Инсонни ижтимоий муҳитга 
1
Фалсафа. Энциклопедик луғат. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.. 2010 йил, 127 б 


123 
мослашиш деганда икки ҳолат назарда тутилади. Биринчидан, аждодлар 
томонидан яратилган турли-туман хусусиятларни ўзлаштириш ва сақлаб 
қолишни ўзига қамраб олган босқичи – инсоннинг шахс доирасига 
кўратилиши жараёнининг муҳим бўғини тушинилади. Иккинчидан, киши 
фаолиятининг турли қирралари ва томонлари, айниқса ни ўзи яшаётган 
ижтимоий муҳитни ўзгартириш борасидаги фаолияти тушинилади.
Даставвал одам боласи оилада дунёга келиб беш ёшгача инсоний 
хислатларни ўзида мужассамлаштиради. Бу тўғрисида Юртбошимиз шундай 
дейди: “Боланинг характери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган 
маънавий мезон ва қарашлар яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва мехр-
оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила 
шароитида қарор топиши табиийдир”
1

Инсонга шахс сифатида қарайдиган бўлсак, унинг бу ҳолатини 
даставвал жамиятда тутган ўрни ва бажарадиган вазифалари ифодалайди. 
Шахснинг шаклланиши у яшаётган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, 
маънавий ва маданий муҳитнинг таъсирида кечади. Бу жараённинг биринчи 
босқичи оиладир. Оилада гўдакнинг дунёга келган кунидан бошлаб, ахлоқий 
ва онгли фаолиятига асос солинади. Зеро, янги туғилган чақалоқнинг шахс 
сифатида шаклланишининг биринчи «ғишти» оилада қўйилар экан, бу шахс 
камолотининг жуда кўп ва мураккаб объектив ва субъектив омиллари ичида 
муҳимларидан, ҳаттоки ҳал қилувчи жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Ўзбек халқининг алломаси, буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу 
Али ибн Сино шу муносабат билан ўзининг «Тиб қонунлари» номли асарида 
«чақалоқнинг она қорнида ривожланиши ва туғилгандан кейинги даврларда 
шахс сифатида шаклланиши она руҳиятига боғлиқ»
2
деган эди. Инсон 
боласининг шахс сифатида камолотга етишишида, уни дунёга келтирувчи ота 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент, Маънавият.2008, 53 бет 
2
Ибн Сино. Тиб қонунлари: 3 жилдлик сайланма / Тузувчилар: У. Каримов, Ҳ. Ҳикматуллаев. – Т.: “А. 
Қодирий номидаги халқ мероси” нашриёти, Ж. I. – 1992. – Б.142. 


124 
ва оналарининг руҳан ва жисмонан тетик бўлиши, айниқса маънавияти бой 
бўлиши муҳимдир. 
Шахснинг шаклланиши ўз-ўзини англаш ва ақлий фикрлашдан ташқари 
аввало муайян тузумда фаол қатнашиши билан ижтимоий ҳаётнинг қарор 
топишига ўз ҳиссасини қўшиш, бунинг учун ўз интелектуал, эмоционал ва 
иродавий сифатларини тўлиқ намоён қилиш ва ниҳоят шахс билан жамият 
ўртасидаги ижтимоий муносабатларининг ўзаро таъсири натижасида вужудга 
келади. 
Ҳозирги 
даврда 
ижтимоий, 
иқтисодий, 
сиёсий, 
маданий 
муносабатларнинг глобаллашуви, интеграциялашуви, жараёнлар тезлашуви 
шахс ижтимоийлашувининг янада ошиши қуйидагиларга аниқлик 
киритишни талаб қилади:
- мамлакатни модернизациялаш даврида шахс талаб ва таклифини илмий 
аниқлашни; 
- шахс ижтимоий фаоллигини оширишга мутасадди бўлган давлат ва 
нодавлат ташкилотлар фаолиятларини уйғунлаштиришни; 
- шахс ижтимоий 
фаоллигини таъминлайдиган объектив шарт-
шароитлар ва субъектив омилларнинг турли имкониятларини топишни; 
- ижтимоий фаолликнинг қонуний-ҳуқуқий асосларини яратишни; 
- шахс ижтимоий фаоллигининг ижтимоий-иқтисодий характерини 
ҳисобга олиб, уни рағбатлантиришни, унга имтиёзлар беришни;
- ижтимоий фаолликни фуқаролик жамияти тамойиллари асосида 
такомиллаштиришни тақозо қилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish