1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

3. Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига 
таъсири. “Цивилизация” тушунчаси лотинча “civilis” - сўзидан олинган бўлиб, 
“фуқаровий”, “ижтимоий” сингари маъноларни англатади
1
. Кўп йиллар 
давомида илмий адабиётларда маданият ва цивилизация бир хил маъноли 
тушунчалар сифатида талқин этиб келинди. 
Ҳолбуки буюк немис файласуфи И.Кант улар ўртасидаги яқинлик ва 
тафовут мавжудлигини кўрсатган эди. XX аср бошларига келиб, немис 
файласуфи Освальд Шпенглер ўзининг “Европа қуёшининг ботиши” асарида 
маданият ва цивилизация тушунчаларининг бир-биридан фарқли 
жиҳатларини кўрсатади. Унинг фикрича, цивилизация маданиятнинг энг 
юқори босқичи бўлиб, ундан кейин эса маданият аста-секин инқирозга 
учрайди. Немис файласуфи цивилизация деганда энг аввало техник- механик 
жараёнлар мажмуини назарда тутган эди. 
Маданиятнинг пайдо бўлиши инсониятнинг ёввойиликдан кейинги 
даври билан боғлиқ бўлса, цивилизация - тарихий жараён, ижтимоий 
ҳодисадир. Цивилизациянинг ривожланиши жамиятни юксалтиришга олиб 
келади, натижада бу жамият фуқаролар эркинлигини таъминлаш 
1
Фалсафа. Қомусий луғат. Тошкент: Шарқ, 2004, 446-бет


117 
имкониятини яратади. Цивилизацияли ҳаёт инсонни маданиятли қилади ва 
унинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароит яратади. 
Ҳозирги даврда цивилизациялашганлик кўпроқ қулайлик (комфорт) 
тушунчаси билан айнанлаштирилмоқда. Унинг моҳиятини саноат истеъмол 
воситаларини яратиш ташкил этмоқда: айни вақтда у жамият 
ривожланишининг мезони ҳам ҳисобланмоқда
1
. Цивилизация тушунчаси 
таркибига қадриятлар ҳам киради. Бу тўғрида Юртбошимиз шундай дейди: 
“Биз ҳозирги цивилизация ўзида ифода этадиган ижобий қадриятлар 
жумласига ҳуқуқий - демократик жамият қуриш жараёни билан боғлиқ 
бўлган қадриятларимизни киритамиз. Бу инсон ҳуқуқларига риоя этиш, 
тадбиркорлик эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва 
ҳоказолардир”
2
.
Маданият назарияси билан шуғулланган олим Р.Мадиримов ўзининг 
“Маданият назарияси” номли услубий қўлланмасида айтишича, цивилизация 
– 
шаҳарларнинг, 
давлатларнинг, 
хусусий 
мулкнинг, 
пул-товар 
муносабатларининг, синфларнинг, ёзувнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ 
бўлган маданият босқичидир
3
. Бу таъриф ҳақиқатга яқинроқ таъриф бўлиб, 
ҳозирги замон илмий-фалсафий адабиётларида ҳам таъкидланишича, 
“цивилизация” – умумсоциологик тушунча бўлиб, инсоният босиб ўтган 
тарихий тараққиёт йўли, унинг маданиятга эришганлигининг даражаси, 
ҳолатини, ифодалайди. Характерли томони шундаки, цивилизация инсоният 
босиб ўтган тарихий тараққиёт йўлининг барча босқичларида ҳам содир 
бўлавермайди. У инсон фаолияти аниқ мақсадга қаратилган, яъни инсон 
фаолияти фаҳм-фаросатга, фикр-мулоҳазага асосланган тарихий босқичда 
рўй беради. Худди шунинг учун ҳам, цивилизация шубҳасиз, инсоннинг 
амалий фаолияти билан боғлиқ бўлади.
1
Словарь - справочник. Человек и общество. Ростов-на-Дону, 1996.С.489. 
2
Каримов И.А.Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари.Т. 1997,147-бет. 
3
Мадиримов Р. Маданият назарияси. Самарқанд. СамДУ нашри, 1994, 45 бет 


118 
Ҳозирги пайтда цивилизация деганда, инсон ихтиёрида мавжуд бўлган 
техника ёрдамида унинг яшаши, ишлаши, турмуш тарзини такомиллаштириш 
учун қулайликлар (комфортлар), яратилган предметлар, ҳодисалар 
киритилмоқда. Улар қуйидагиларда ўз аксини топган: 
- моддий бойликлар, транспорт воситалари, 
- касб-кор, илмий-тадқиқот ўтказиш усуллари, 
- ички тартиб, қоида, низомларни ҳимоялаш усуллари, 
- инсонларнинг соғлом турмуш тарзи, 
- озиқ-овқатларни истъемол қилиш сифати, даражалари, меъёрлари 
- эҳтиёжларни таъминлаш меъёри ва даражалари, 
- саноат, қишлоқ хўжалигидаги, тақсимот, ривожланиш даражалари, 
- ахборот алмашиш ва узатиш усулларининг ихчамлашиши, 
- кийим-кечак ишлаб чиқариш, кийиниш, орасталик, эстетик дид ва 
бошқалар. 
Компьютер технологияси тараққиётининг жадаллашиши натижасида 
кишиларнинг турмуш тарзи ўзгариб кетди. Кўп минг йилдан бери қадрланиб 
келган миллий ва умуминсоний қадриятларга муносабат ўзгарди. 
Қадриятларнинг бундай емирилиб бориши француз социология мактабининг 
асосчиси Э.Дюркгейм айтганидек, ҳам капиталистик, ҳам социалистик 
жамият аъзоларини “анимия”га гирифтор этди. Жамиятни ҳаракатга 
келтирувчи қон томирдан бенасиб қилиб қўйди. Оқибатда ахлоқий, ҳуқуқий 
нормалар ва қоидалар тезда емирилиб кетди. Меҳр-оқибат, ҳурмат-иззат 
орадан кўтарилди. Одамлар бир-бирига адоват билан қарайдиган бўлиб 
қолдилар. Қонунни назар-писанд қилмайдиган кишилар сони узлуксиз кўпая 
бошлади. Бундай номаъқулчиликлар, табиийки, инсон онгидаги муқаддас 
қоидаларни сўндирмоқда. Ижтимоий онгдаги бундай тубанлашишни ҳозирги 
замон 
психоаналитиклари 
“онгнинг 
тўғри 
йўлдан 
оғиши” 
деб 
баҳоламоқдалар.


119 
Ҳозирги замон цивилизацияси инсон турмуш тарзида, унинг онги ва 
фаолиятида вужудга келган турли муаммоларни стол атрофида ўтириб 
муҳокама қилиш, ғайриинсоний муносабатларни юксак маданий маърифий 
мулоқотлар, учрашувлар, турли алоқалар йўли билан ҳал этишнинг авж 
олганлиги билан ўтмишдан кескин фарқ қилади. Бу ерда инсон мустақил 
шахс эмас, балки ижтимоий бирлик, аниқроқ қилиб айтганимизда, ижтимоий 
бирликнинг қандайдир бир унсури вазифасини бажаради. Худди шунинг 
учун ҳам, бундай тадбирларнинг узлуксиз кўпайиб бориши одамлар хулқ 
атворида, 
ҳатти-ҳаракатида 
расмиятчиликнинг 
ортиб 
кетишига, 
самимиятнинг камайиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз ҳозирги даврда инсон ва 
цивилизация, инсон ва глобаллашув, инсон ва жамият муаммолари 
кескинлашган бир даврда яшамоқдамиз. Компьютер технологияларининг 
ривожланиши, бозорли иқтисодиётнинг жадаллашиши инсонларда ўзига хос 
ёндашувнинг шаклланишига, мустақил шахс бўлишга, замон талаб қилган 
киши бўлишга интилишнинг кучайиб боришига олиб келмоқда. Ўз 
замонасининг хавф-хатарини пайқайдиган, инсоният учун янги давр, янги 
замон бошланаётганлигини идрок қила оладиган, ўз навбатида, миллий ва 
умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштирган, гуманистик типдаги 
янги инсон шахси тарих саҳнасига кириб келаётганлигидан далолат берувчи 
жараён замонавий цивилизациянинг тараққий этиб боришидир. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish