2. Меҳнатга ҳалол муносабат ва сиёсий маданият: уларнинг шахс
маданий савиясига таъсири. Ижтимоий меҳнат тақсимоти туфайли инсон
турли касб соҳибига айланди. Меҳнат қайсидир маънода инсонни
улғайтиради ва шу меҳнати туфайли ўзига шароит, карьера яратади. Меҳнат
жамоларида (ақлий ёки жисмоний меҳнатдан қатий назар) бажариладиган
вазифалар тенг бўлинган ва салоҳият ҳисобга олинган бўлади. Агар салоҳият
ҳисобга олинмаса меҳнатга ҳалол муносабат йўқолади. Хўш меҳнатга ҳалол
муносабат деганда нимани тушунамиз? Файласуф А.Чориевнинг фикрича,
“Меҳнатга ҳалол муносабат деганда фақат ўз хизмат вазифасини, ўз бурчини
аниқ бажариш, ўзига топширилган вазифани аъло даражада, сидқидилдан
ижро этишгина тушинилмасдан, балки оила, жамоа, халқ, миллат, жамият
манфаати йўлида қилинган фидоийликнинг самараси ҳам тушинилади.
Худди шунинг учун ҳам меҳнатга ҳалол муносабат – инсоннинг мустақил
шахс даражасига кўтарилганлигини ифодаловчи қудрали аломатдир
1
.
Дарҳақиқат, файлсуфнинг фикрини қўллаб қуваатлаган ҳолда айтиш
мункинки,
меҳнатга
ҳалол
муносабат
ўзбек
халқининг
азалий
фазилатларидандир. Меҳнатсеварлик ахлоқий фазилат сифатида турли халқ
мақоллари, мутафаккирларнинг қарашларида учрайдиган меҳнатсеварликка
чорловчи даъватларда учрайди. Бу тўғрисида Қобусномада шундай дейилади:
“фарзандга адаб, ҳунар ўргатмакни мерос деб билғил. Агар сен хоҳ унга адаб
ўргатғил, хоҳ ўргатмағил турмуш машаққатларининг ўзи унга ўргатур. Ундоқ
ким дебдурлар, ота-она тарбияламаса, кеча ва кундуз уни тарбиялайдур”
2
.
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. II.Мустақил шахс. Тошкент, Chinor ENK, 2002, 186-бет
2
Кайковус. Қобусонма (форсчадан Муҳаммад Ризо Огаҳий таржимаси). Тошкент, Ўқитувчи, 2006, 106-бет
144
Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш азалий қадриятимиз экан, ҳозирги
кунда кишиларнинг меҳнатга бўлган муносабати қандай сифатий
кўрсаткичларга олиб келмоқда. Уларни намоён бўлишини қуйидагича
белгилаймиз:
биринчидан, меҳнатга ҳалол муносабат шахснинг ижтимоий ва
иқтисодий фаоллигини белгиси сифатида;
иккинчидан, меҳнатга ҳалол муносабат шахснинг Ватанга муҳаббати
сифатида;
учинчидан, меҳнатга ҳалол муносабат – мулкдорлик ҳиссини,
тадбиркорлик маданияти бизнес фаолияти ривожланганлиги сифатида;
тўртинчидан, меҳнатга ҳалол муносабат – шахсларнинг юксак
маънавият томон ҳаракатини белгиси сифатида;
бешинчидан, меҳнатга ҳалол муносабат – ёшларнинг турли ёт
ғоялардан ҳимоялаш воситаси сифатида намоён бўлишидир. Чунки, ақлий ва
жисмоний меҳнат билан шуғулланиш аввало бўш вақтни юзага келтирмайди.
Меҳнат салоҳиятининг сифат тавсифи, ўз навбатида, шахснинг меҳнат
фаоллигини белгилаб беради. Меҳнат фаоллиги, бу – меҳнат бозорида шахс,
яъни иш кучини рақобатбардошлилигининг акс этишидир. Меҳнат фаоллиги
ижтимоий-иқтисодий категория сифатида, меҳнат қилиш ва иш билан
бандлик жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўзида намоён қилади.
Мустақил шахсга хос бўлган меҳнат фаоллиги Юртбошимиз қатор
асарлари чиқишларида ўз ифодасини топди. Бозор иқтисодиёти инсон
эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, унинг қобилиятлари, меҳнат ва ижтимоий
фаоллигини янада кучайтириш учун кенг имкониятлар яратди.
Буларни қуйидагича белгилаш мумкин:
- меҳнатни ташкил этиш усуллари ва шаклларининг ўзгариши;
- меҳнатга янгича муносабатни рағбатлантиришга ёрдам берувчи
омиллар;
- ўз қобилияти, қизиқишларига мос бўлган фаолият турларини
145
танлаш имкониятининг яратилиши;
- шахснинг
тадбиркорлиги, иқтисодий фаоллигининг қўллаб-
қувватланиши;
- шахс эркинлиги ва ҳуқуқларининг кенгайиши;
- давлат
ва жамоат ишларида қатнашиш имкониятларининг
яратилиши;
- ижтимоий-сиёсий қадриятларнинг ривожланиши;
- маънавий мерос ва маданият ютуқларидан эркин фойдаланиш
имкониятининг яратилиши кабилардир.
Маълумки, ҳуқуқ ҳам сиёсат ҳам ўзида ягона ижтимоий мазмунни
мужассам этади. Сиёсий маданият ва ҳуқуқий маданият давлат, демократия,
озодлик ва масъулият тўғрисидаги энг ибтидоий тушунчаларга бориб
тақалади. Бу ғоялар ҳамиша долзарб бўлиб, ижтимоий ўзгаришлар даврида
улар фақат аксиологик аҳамиятгагина эмас, балки амалий аҳамиятга ҳам
эгадир. Сиёсий ва ҳуқуқий қарашлар, назариялар бир-биридан ажралмас
бўлиб, улар ҳамиша ёнма-ён борадилар. Одамнинг феъл-атвори
бошқарувчилари бўлган сиёсий ва ҳуқуқий қарашлар қонунларда,
декларацияларда, концепцияларда, назарияларда ўз ифодасини топади.
Сиёсий ва ҳуқуқий маданият ўзаро алоқадорликда бир-бирини бойитиб
боради. Сиёсий маданиятнинг норма ва принциплари ҳуқуқнинг
ривожланишига таъсир кўрсатади, чунки улар ижтимоий ҳаётимизда алоҳида
ўрин тутади.
Сиёсий маданият умумий маданиятнинг таркибий қисми бўлиб, у
инсондаги сиёсий билимлар, баҳолашлар, малакалар ҳамда харакатлар
даражаси, характери ва мазмунини ташкил этади. Ҳуқуқий маданият
умуминсоний маданиятнинг ажралмас қисми бўлса, сиёсий маданият унинг
ўзагидир. Маълумки, инсон ўз онгида акс этаётган нарсаларни, ҳодисаларни
қайта фикрлаб, тафаккур қилиб, акс этаётган нарсаларни қамраб олишга
қодир бўлсагина, маданиятга объектив жараён сифатида муносабатда бўлади.
146
Шунингдек ҳуқуқий, сиёсий маданият ахлоқий маданият билан ҳам
чуқур алоқада ва диалектик бирликда. Ахлоқий нормаларнинг сиёсат ва
ҳуқуқ субъектлари фаолиятида намоён бўлиши унинг сиёсий ва ҳуқуқий онг
билан ўзаро алоқадорликка эга эканлигини кўрсатади. Ҳар бир шахс сиёсат
ва ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида ахлоқнинг виждон, бурч,
инсонийлик, садоқатлилик сингари фазилатларига муносабатда бўлади ва
уларни ўзида мужассамлаштиради. Ахлоқ нормаларининг ёшлар онгида
ижтимоийлашиб бориши орқали улар ҳуқуқий, сиёсий онг ва маданиятга
таъсир кўрсатади.
Шахснинг сиёсий етуклиги унинг мустақиллигини билдирар экан,
инсон сиёсий етуклиги нафақат унинг сиёсий билмлар, сиёсий ахбортларнинг
даражасига, балки ўша олинган маълумотларни психалогиясини, уни нимага,
қайси мафкура томон йўналтирилганлигини олиндан сезиш, олиб
борилаётган ички ва ташқи сиёсатни маъно, моҳиятини билиш билан
боғлиқдир. Сиёсий жиҳатдан етуклик шахс сиёсий онги билан шахс сиёсий
фаолияти ўртасидаги ўзаро диалектик алоқадорликнинг ифодаловчи
тушунчадир. Мамалакатда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни
тушунган ҳолда, белгиланган қонун ва қоидалар асосида меҳнат қилиш
шахснинг ижтимоий, маданий савиясини янада такомиллашганлигини
билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |