1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Инсоннинг маънавий қиёфаси қандай шаклланади? 
2. Инсоннинг ижтимоий қиёфаси қандай шаклланади? 
3. Маънавий қашшоқлик қандай содир бўлади? 
4. Миллий маънавият ва миллий ғоя ўзаро қандай боғлиқликда намоён 
бўлади? 
5. Маънавий қашшоқлик ва “оммавий маданият”нинг умумий ва фарқли 
жиҳатлари нималарда кўзда ташланади? 
2-маъруза 
 
1. Ижтимоий инерция ва шахс мустақиллиги. 
2. Мустақил шахсни шакллантиришнинг методологик асослари. 
3. Халқ оммаси ва буюк шахсларнинг ижтимоий тараққиётдаги роли.
Таянч сўзлар: 
Ижтимоий инерция, иллатлар, одатлар, шахс, мустақил шахс, 
индивидуал шахс, тарихий шахс, харизматик шахс, И.А.Каримов, инсон 
омили, тарихий хотира. 
1. Ижтимоий инерция ва шахс мустақиллиги. Ўзбекистон жаҳоннинг 
ривожланган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаши учун сиёсати 
ёки иқтисодий мустақилликка эришишнинг ўзи кифоя қилмайди. 
Мамлакатимизда мустақиллик тўла тантана қилиши учун ўтмишдан мерос 
бўлиб қолган руҳий-маънавий қашшоқликни, бошқача айтганимизда, 
кишилар руҳияти маънавиятини қуллик ва мутелик исканжасидан озод 
1
Садулла Отамуротов, Сарвар Отамуротов. Ўзбекистонда маънавий-руҳий тикланиш (социал-фалсафий 
тахлил) Тошкент; Янги аср авлоди, 2003, 28-бет.


94 
қилишимиз, қадди-қоматини баланд тутадиган мустақил фикрлаш, ишлаш ва 
яшаш маданиятига эга бўлган мустақил шахсни шакллантирмоқ керак. 
Бунинг учун, энг аввало, айрим кишилар хулқ-атворида, ҳатти-ҳаракатида 
ҳозирча устуворлик қилиб турган, ўтмишдан бугунга ижтимоий инерция 
туфайли ўтиб келган салбий ҳолатларни бартараф этишимиз лозим.
Эскиликка қарши муросасиз бўлиш, янгиликни зудлик билан жорий 
қилиш инсонпарвар, демократик жамият талабидир. Мустабид тузум 
шароитида шаклланган кишиларнинг кўпчилигида мустақил фаолият 
кўрсатиш туйғуси йилдан йил заифлашиб қолди. Фикр мулоҳазасиз, индамас, 
топшириқни сўзсиз бажарадиган, қўйдек ювош, итоаткор кишиларнинг сони 
ортиб бораверди. Ҳеч нарса ҳақида ўйламаслик ҳеч нарса ҳақида 
қайғурмаслик, лоқайдлик одамлар турмуш тарзининг мезонига айланди. 
Мақсадсиз, орзу-умидсиз, идеалсиз яшаш авж ола бошлади. Одамлар 
жамиятнинг кичик механизмига, “винтигига” айланиб, ижодкорлик, 
бунёдкорлик туйғуларини йўқотиб, зарбани қабул қилувчи нуқтага айланиб 
бордилар.
Мустақил шахсни шакллантирмоқ учун кишилар руҳий-маънавий 
қиёфасида тубдан сифат ўзгаришини ясаш лозимлиги ҳеч кимга сир эмас. 
Чунки одамлар хулқ атворида ижтимоий инерция туфайли яшаётган эскича 
яшаш тарзи, кайфиятлар, одатлар, ўзи бўларчилик, ёшларга паст назар билан 
қараш, 
мамлакатимизда 
бунёд 
этилаётган 
фуқаролик 
жамияти 
ривожлантирилиши жараёнига жиддий тўсиқ бўлмоқда. Юртбошимиз 
И.А.Каримов “Ўзбекистон мустақиликка эришиш остонасида” китобида 
мустақиллик йилларидаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб 
“Биз бундан буён эскича яшай олмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи 
йўл қўймайди”
1
, деб таъкидлаб ўтган. Ижтимоий инерция туфайли ўтмишдан 
бугунга ўтиб келган, эскича фикрлаш, эскича яшаш психологияси, ижтимоий 
инерция динамикасини диққат билан таҳлил қилишга ундайди. 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Тошкент. Ўзбекистон, 2011, 8-бет 


95 
Кишилар хулқ-атворида ижтимоий инерция туфайли содир бўлаётган 
ўзгаришларни таҳлил этмоқ зарур ва унинг миқдори ва сифатини аниқ кўра 
билиш лозим. Хусусан, одамлар ижтимоий, иқтисодий фаоллигининг ҳолати, 
турмуш тарзидаги сифатий ўзгаришларни, хулқ-атворида содир бўлган 
ўзгаришларнинг миқдорини характерласа, ушбу фаолиятнинг йўналиши, 
унинг характери, яратувчиликка ёки бузғунчиликка, бунёдкорлик ёки 
вайронкорликка йўналтирилганлиги сифатини ифодалайди. Инсон хулқ 
атворида содир бўладиган ўзгаришлар қуйидагиларга боғлиқ бўлади: 
- биринчидан, 
жамиятнинг ижтимоий структурасида бўладиган 
ўзгаришлар; 
- иккинчидан, маданият ва маънавият нормаларига, хусусан миллий ёки 
умуминсоний қадриятлар талабларига қандай риоя қилинаётганлигига 
ёки амал қилмоқчи бўлган ўша талаблар, урф-одатлар, расм-русмларни 
билиш даражасига; 
- учинчидан, ҳар бир кишининг онглилиги, фикрлаш услубига, ҳаётдан 
орттирилган тажрибасига, яъни олган сабоғига боғлиқ бўлади. Шунинг 
учун инсоннинг хулқ-атворида, жамият ижтимоий структурасининг 
турли қатламлари, табақалари, гуруҳларининг ўзига хос норматив 
талаблари эҳтиёжлари, манфаатлари ҳам ўз ифодасини топади.
Ижтимоий инерция – ҳаракатнинг ҳам, осойишталикни ҳам муросанинг 
ҳам доимий йўлидир. Инерция ҳаракатнинг суратининг секинлаштиришга 
қаратилган 
тўсиқ 
ёки 
эскиликни 
ўзидан-ўзи 
автоматик 
давом 
эттираётганлиги билан ғовдан ажралиб туради
1
. А.Чориевнинг ушбу 
фикридан қуйидагича хулоса қилса бўлади. Биринчидан, ижтимоий инерция 
жараёнлари махсус тўсиқ вазифасини ўтай бошласа маънавий таназзулни 
давом эттиради; иккинчидан, эски мафкура қолипида тарбия кўрган айрим 
“шахс”лар бошқарувчилик вазифасини ўтаётган бўлса, юқоридаги икки ҳолат 
бир-бири билан қўшилиши туфайли бюрократизм, расмиятчилик, 
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. II-қисм. Чинор Э.Н.К. 2002, 91-бет


96 
гуруҳбозлик, лоқайдлик, мааллийчилик иллатлари кучайиши табиий 
ҳолатдир. Муаллифнинг тадқиқотида у “ижтимоий инерция”ни салбий 
жиҳатларини бўрттириб кўрсатган бўлиб, унинг ижобий жиҳатларига кам 
эътибор берган. Ўтмишдан фақат иллатлар ўтиб келишини инобатга олсак, 
унда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва маънавий негизлар ҳозиргача 
келмас эди. 
Худди шунинг учун фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий 
инерция механизмини ҳар томонлама ўрганишимиз, айниқса ижтимоий 
инерция туфайли ўтмишдан бугунга ўтиб келаётган турли кайфиятлар, 
нохуш ҳолатларни бартараф этиш йўлларини излаб топишимиз лозим. Ўз 
ўзидан ҳақли савол туғилади. Ижтимоий инерция туфайли ўтмишдан бугунги 
кунга қанда й кайфиятлар, қандай ижтимоий иллатлар ўтиб келган? 
Ижтимоий инерция туфайли ўтмишдан бугунги кунга ўтиб келаётган 
кайфиятлардан бири шахснинг қарор топишида жамоа (коллектив) ўрнининг 
илоҳийлаштирилиши ва инсон тафаккуридаги эркинликни бўғишдир. 
Маълумки шўролар ҳокимияти йилларида шахс қадр-қиммати индивидуал 
сифатида қадрланмади. Балки шахсга жамоа фаровонлигини таъминловчи 
восита деб қаралди. Оқибатда жамиятнинг шахсга бўлган муносабати 
ҳуқуқий нормалар билан эмас, ижтимоий мақсадлар билан белгиланди.
Ўзбекистонда азал-азалдан жамоа бўлиб яшаш, маҳалла бўлиб, бир-бирига 
меҳр-оқибатли бўлиб яшайдиган инсонлар давр қанчалик ўзгармасин, тарих 
синовидан ўтган ўз қадриятларига содиқ бўлиб яшашни маъқул кўрар экан, 
буни замонавий фикрлайдиган, дунёга теран назар ташлайдиган одам тўғри 
тушуниши, тан олиши ва уни ҳурмат билан қабул қилиши лозим. Лекин 
ушбу жамоавийликни собиқ совет давридаги коллективизмга қиёслаб 
бўлмайди. Бизнинг жамоавийлигимизда инсоннинг қадр қиммати устун 
бўлса, собиқ совет даврида инсонни “Мен”ини ўлдирган коллективизм
тушунилади. 


97 
Ижтимоий инерция туфайли ўтмишдан бугунгача етиб келган 
анъаналардан бири меҳнат жамоаларида узоқ йиллар фаолият кўрсатган 
ходимлар меҳнатининг ҳар томонлама улуғланиши, эъзозланишидир. Бундай 
анъананинг тарбиявий таъсирини янада такомиллаштирмоқ учун унинг икки 
жиҳатига эътибор бермоқ лозим. Ушбу анъананинг биринчи жиҳатида 
чинакам фидоийлик, бутун умрини халқ, миллат фаровонлиги учун бахшида 
этган, жамият, давлат манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган ҳалол инсон 
фаолиятини рағбатлантириш ётган бўлса, унинг иккинчи жиҳатида, узоқ 
йиллар давомида корхонага кириб чиқиб турган, енгилнинг остидан, 
оғирнинг устидан чўпчак териб умрини ўтказган, ҳаётда ўзининг овози ҳам 
ўрни ҳам йўқ бетайин, лоқайд кишининг фаолияти баҳоланаётганлигини 
унутмаслик зарур. 
Бу тўғрида Юртбошимиз ўз асарларида шундай фикрни билдиради: „Ўз 
пешона тери билан ҳалол турмуш кечирадиган инсон ҳаётидан мамнун ва 
рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта, виждони пок, руҳий олами барқарор 
бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди. Иккинчи томондан, бу дунёда 
енгил-елпи, ҳар-хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини унутиб, мол-
дунёга интилиб яшаган одам, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнгида армон 
ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади“.
1
Ана шундай салбий иллатлардан бири лоқайдлик саналади. Агар инсон 
табиатида лоқайдлик, бефарқлик иллати мавжуд бўлса, у атрофида содир 
бўлаётган воқеа-ҳодисаларга қизиқмайди. Бундай эътиборсизлик эса таълим-
тарбия тизимининг издан чиқиши, иқтисодий-сиёсий, мафкуравий, маънавий 
жараёнларда улкан йўқотишларга сабаб бўлиши, бегона ғояларнинг суқилиб 
киришига олиб келиши мумкин. Коррупция, ёшларни менсимаслик, 
маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, сотқинлик каби маънавий ҳаётимизга 
жиддий хавф солувчи иллатлардан ёш авлодни ҳимоя қилиш давр талабидир. 
Бундай иллатларга чалинган одамлар эзгулик ва ҳақиқатга садоқат 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Тошкент, Маънавият 2008, 24-бет.


98 
туйғусидан бегоналашади. Бинобарин, осойишталикнинг йўқолиши, 
одамлараро ва мамлакатлараро нотинчликнинг келиб чиқишига айнан 
шундай ярамас кимсалар сабабчи бўлишади.
Демак, биз доимо огоҳ бўлишимиз, биринчи навбатда, ҳақ йўлдан 
адашган бундай кимсаларни тўғри йўлга бошлаб, эзгулик, инсонийлик, 
самимият, садоқат, адолат, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги руҳида 
тарбиялашимиз лозим. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республикамиз 
Президенти Ислом Каримовнинг: „Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати 
йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек 
халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди“
1
, — деган сўзлари тарихда ўз 
тасдиғини топган ҳаётий ҳақиқатдир.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish