2. Маънавий қашшоқлик – глобаллашув даврининг муаммоси
сифатида. Барча замонларда комил инсонни шакллантириш ҳақида ажойиб
орзу, истаклар кўп бўлган. Хусусан, ўтган асрда ҳам шу масала мафкуравий
тус олган эди. Инсоннинг табиат ва жамиятнинг гултожи эканлиги қайта-
қайта айтилганига қарамай, шакллантирилган инсонлар ўз ўтмишидан жудо
қилинди. Аммо ўша орзу қилинган комил инсон минг марта сайқал берилса
ҳам ўзлигидан йироқлашиб борар эди. Амалда фаолият кўрсатаётган ҳуқуқий
башарият билан орзу қилинган, тасвир ва тавсиф этилган, кўкларга кўтариб
мақталган китобий қиёфалар ўртасидаги фарқ кучайиб, аллақандай тубсиз
жарлик вужудга келди. Буюк ижодкор Чингиз Айтматовнинг “манқуртлари”
пайдо бўла бошлади.
“Ўтган давр мобайнида деб,- ёзади Юртбошимиз, - эски тузумдан оғир
мерос бўлиб қолган ана шундай иллатларга, эл-юртимизга нисбатан
камситиш ва миллий манфаатларимизни менсимаслик ҳолатларига барҳам
1
Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 144 б.
83
бериш, кўҳна қадриятларимиз, дину диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда
тарихий адолатни қарор топтириш, янги жамият қуриш йўлида халқимизнинг
маънавий юксалишини ўз олдимизга қўйган олижаноб мақсадларга етишда
ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш биз учун доимо
устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эътиборимиз марказида
турганини таъкидлаш лозим”
1
.
Ўтган асрда яшаган аждодларимиз маънавий қашшоқлик балосига
гирифтор бўлдилар. Маънавий қашшоқликнинг замон фожиаси даражасига
кўтарилишида жаҳоннинг бир қатор ривожланган мамлакатларида инсоннинг
хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатини бир қолипга, бир андозага солишга интилиш
ҳолатларининг тарқалиши сабаб бўлди ва бу тенденция инсон шахсидаги
турли зиддиятларни кучайтириб юборди. Ўтган асрнинг инсоншунос
тадқиқотчилари инсон борлиғидаги қарама-қарши томонларни ўз вақтида
илғаб ололмадилар.
Хўш, бугунчи? Бугунги кун инсоният учун нималарни вазифа қилиб
қўймоқда?
Инсониятнинг боши узра ҳамма нарсани кунпая – кун қилувчи
мафкуравий хуружлар таҳдид солиб турибди. Ҳукуматларнинг қўрқа – писа
уринишлари бу хатарни йўқ этишга ожизлик қилаяпти. Борингки, сиёсий
арбоблар соғлом ақл йўлига кириб, уруш хавфини олдини олганларида ҳам
инсониятнинг ҳозирги холати XVI, XVII ва XVIII асрларда орзу
қилинганидан анча узоқ.
Ўтган асрда маънавий қашшоқликнинг бошланиши ҳақида бир
қатор асарлар ёзган, инсон маънавияти ва эркинлиги ҳақида ижод қилган
файласуфлардан бири неофрейдизм оқимининг атоқли вакили Эрих
Фроммдир. У 1900 йили Германияда туғилган. 22 ёшда Гейденбург
университетида фалсафа профессори унвонини олган. Фрейд инсонни
изоҳлашда унинг табиий-биологик хусусиятларинигина асос қилиб олган
1
Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. .
Тошкент: Маънавият, 2008. – 6-7 б.
84
бўлса, Фромм ижтимоий омилларнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлигини
кўрсатади. Шунинг учун унинг инсон ҳақидаги тадқиқотларида ҳаётий
мулоҳазалар, объективлик кўпроқ. “Ғарб фалсафасида инсон муаммоси”,
“Эркинликдан қочиш”, “Умид инқилоби”, “Гуманистик техника тўғрисида”,
“Психоанализнинг таназзули” ва бошқалар Э.Фроммнинг асосий асарлари
ҳисобланади. Унинг фикрича, инсоннинг феъл атвори инсон ўз қўли билан
барпо этган дунёнинг таъсирида шаклланади. XVI ва XIX асрда ўрта
синфнинг ижтимоий қиёфасида эксплуататорликка ва мол-дунё йиғишга
кучли иштиёқ бегилари намоён бўлади. Бошқа одамларнинг кучидан
фойдаланишга ва ўз сармоясини сақлаб қолиб, кейин ҳам ундан муттасил
даромад олиб туришга интилиш юқоридаги иштиёқларга куч бериб туради.
ХХ асрда инсон феъл-атворида анча мунча сусткашлик нишоналари
кўрина бошлади ва у бозор қадриятларини мўлжалга олиб иш юрита
бошлади. Шак шубҳа йўқки, замонавий инсон бўш вақтининг кўп қисмини
пассивлик билан ўтказади. У мангу истеъмолчи. У ичимликларни, овқатни,
маърузаларни, томошаларни, китобларни доимо истеъмол қилади. Ҳамма
нарса истеъмол қилинади, ҳамма нарса ўзлаштирилади. Дунё унинг
иштиёқларини қондирадиган турли буюмлар шаклида намоён бўлади.
Ҳозирги замон одами истеъмолчиликдан тўхтаган чоғида, савдогар
сифатида намоён бўлади. Бизнинг иқтисодий тизимимизнинг асл моҳияти
бозордир. Шу бозор ҳамма неъматларнинг қадрини белгилайди ва ҳар бир
одамнинг жамоат маҳсулотида тутган ўрнини тайин қилади. “Оммавий
маданият бозор орқали таърифланади. Сотиладиган ва оммавий талаб бўлган
барча нарса оммавий маданиятдир”
1
. Инсоннинг иқтисодий фаолияти
тарихнинг аввалги даврларида бўлганидек, муттаҳамлик ва қаллоблик
асосида қурилмайди, у на кучга ва на анъанага бўйсунади. Инсон эркин
ишлаб чиқаради ва эркин савдо-сотиқ қилади. Бозорда нафақат истеъмол
қилинадиган буюмлар таклиф қилинади ва сотилади; меҳнатнинг ўзи ҳам
1
Ғойибназаров Ш. Оммавий маданият. Тошкент: Ўзбекистон, 2012, 20-б
85
товарга айланади ва меҳнат бозорида ўша эркин рақобат шароитида
сотилади. Бироқ бозор тизими истеъмол ва меҳнат буюмларидан таркиб
топадиган иқтисодиёт соҳаси чегарасидан чиқиб кетди.
Инсоннинг ўзи товарга айланиб, ўз ҳаётига сармоя янглиғ
муносабатда бўла бошлади. Бу сармояни яхшироқ даромад берадиган
ишларга сарфлаш керак. Агар бу ишда унга омад кулиб боғса, унинг ҳаёти
бирор маъно касб этади, агар омади юришмаса, у иши юришмаган одамга
айланади. Одамнинг қиммати унинг бировга керакли ё нокераклиги билан
белгиланади; эзгулик, завқийлик, моҳирлик каби фазилатларнинг унча
аҳамияти бўлмайди. Унинг ўзини-ўзи баҳолаши ташқи омилларга,
бошқаларнинг мулоҳазаси ва баҳолашига боғлиқ бўлиб қолади.
Юқоридаги
фактлар
муносабати
билан
бирга
постсовет
мамлакатларидаги каби бизда ҳам янги жамият қурушдай мураккаб жараён
“ўта мураккаб шароитда – мустабид шўро тузуми барбод бўлган ва янги
ижтимоий муносабатлар қарор топаётган кескин бир вазиятда”
1
ташқи
мафкуравий таҳдидлар, глобал инқирозлар ва информацион очиқлик
шароитида кечаётганини ҳисобга олишни тақозо этади. Зеро, бунинг учун
жамиятда, аввало глобал маънавий инқирозни жиловлайдиган кучли
маданият шаклланиши керак.
Ҳозирги замонда юксак саноатга эга бўлган жамият абсурд,
бегоналикни кашф этди. Бу –компьютер технологияси асосида ўзлигидан
бегоналашган инсон. У шу маънода бегоналашганки, унинг ҳатти-ҳаракати
ва кучлари ўзидан ажралган бўлади. Унинг ҳатти-ҳаракати ва кучларини
унинг ўзи бошқармайди, балки ҳатти-ҳаракат ва кучлари уни бошқаради.
Унинг ҳаётий кучлари буюмларга ва муайян тартибларга айланган, буюмлар
ва тартиблар эса санам бўлиб қолган. Бу санамларни у ўз интилишларининг
самараси сифатида қабул қилмайди, балки унга қарам бўлмаган алланарса
сифатида қабул қилади. У бу санамларга сажда қилади ва бўйсунади.
1
Каримов И.А.Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент:Маънавият , 2008, 7-б
86
Бегоналашган одам ўз қўлларининг маҳсулига сажда қилади. Унинг
санамлари унинг ўз ҳаётини бегоналашган шаклида намоён бўлади.
Одамнинг куч қуввати ва бойликлари ортиқ унинг иҳтиёрида бўлмайди.
Унинг ҳаётий қадриятлари ташқаридаги бошқа буюмларга қарам бўлган
«буюм» тарозисига солинади-ю, бундан одам ўзини қашшоқлашган деб ҳис
қилади.
Ҳозирги глобаллашув шароитида турли хил ғояларнинг дунё бўйлаб
тез тарқалиши содир бўлмоқда, у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ўткир
қуролига айланмоқда. Бундай вазиятда одамлар, айниқса ёшлар, соғлом
негизда шаклланган дунёқарашга эга бўлмаса, содир бўлаётган воқеаларнинг
асл моҳиятини тушуниб етишга қодир бўлмайди, турли маънавий
таҳдидларга, хусусан “оммавий маданият” ниқоби остида тарғиб қилинаётган
зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларининг таъсирига бардош
бера олмайди. Соғлом дунёқарашга одам мустақил фикрлаш қобилияти
асосида оқ ва қорани бир – биридан ажрата оладиган тақдирда эга бўлади.
Бундай қобилият, фазилатлар таълим – тарбия ёрдамида шакллантирилади.
“Глобаллашув, аслини олганда, кўкларга кўтариб мақталаётган
умуминсоний қадриятларга таянувчи ягона тамаддуннинг шаклланиш
жараёни эмас, балки мутлақо ўзга ҳолатни - жамиятнинг “ғарбона” модели
экспансиясини ва дунёнинг ана шу моделга мослашишини ифодалайди.
Бугун глобаллашув деб аталаётган жараённи ғарблаштириш дея аниқроқ
ифодалаш мумкин”
1
. Бу жараён миллий маънавият ва ахлоққа таҳдид солиб,
жамиятни ғоявий издан чиқариши билан характерлидир. Америкалик олим
Деннис Брутуснинг фикрига қараганда, “глобаллашув “profits before people”
яъни “фойда инсондан муҳим” тамойили асосида ҳаракат қилмоқда. Бу
жараённинг тарқалиши билан ижтимоий ҳаётда инсон қадри йўқолиб, пул
ахлоқ устидан ҳукмронлик ўрнатмоқда”
2
. Қуйидаги схемада глобаллашув
оқибатларини акс эттириш мумкин.
1
В.Иноземцев. Ветернизация как глобализация и “глобализация” как американизация. // Вопроси философии. 2004. № 4 60- стр.
2
http// www. Perspektivy Info/print. php
87
Do'stlaringiz bilan baham: |