1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

Инсоншунослик 
фанлари 
тизимида 
инсон 
муаммоси. 
Инсоншуносликнинг фалсафий муаммолари кўп қатламли, даражали 
масалалар соҳасидир. Биринчи қатламга инсоншуносликнинг предмети, 
парадигмаси, тафаккур ва тадқиқот усулларини фалсафий таҳлил қилиш ва 
умумлаштириш билан боғлиқ бўлган фалсафий-назарий ва методологик 
изланишлар муаммолар ва мулоҳазалар киради. Бу даражада гуманитар 


71 
фанлар предмети, тадқиқот усули ва муаммоларининг фалсафий жиҳатлари, 
мақоми ҳамда инсоншунослик билимлари соҳасида содир бўлаётган туб 
ўзгаришлар таҳлил қилинади, ҳозиргача шаклланган тушунчалар, 
тамойиллар ва таълимотлар кўриб чиқилади, инсоншунослик тафаккури 
парадигмасининг янгиланиши муҳокама қилинади. 
Иккинчи қатлам инсоншунослик фанлари учун умумий бўлган ва 
фалсафий 
талқинга 
муҳтож 
бўлган 
муаммолар, ёндашувлар 
ва 
изланишлардан иборат. Масалан, инсоншуносликда объект ва субъект 
муаммоси, инсоншунослик ва реаллик, борлиқнинг инсоншуносликда 
инъикос этилиши хусусиятлари, инсоншунослик фанларида билишнинг 
дифференциацияси 
(тармоқлашуви 
ва 
бирлашуви) 
муаммолари, 
инсоншуносликда билиш, баҳо ва қадриятли ёндашув, тушуниш ва 
тушунтиришнинг нисбати каби муаммолар ва икккинчи қатламда талқин 
қилинадиган бошқа масалалардир. 
Учинчи қатламга ҳар бири инсоншунослик фани негизидан чиққан 
ҳамда фалсафий таҳлил ва рефлексияга муҳтож айрим муаммолар киради. 
Хусусан, руҳиятшунослик, маънавиятшунослик, педагогика, тилшунослик, 
диншунослик, этика, эстетика каби фанларда фалсафий умумлаштириш 
даражасига кўтарилган ғоялар, концепциялар ишлаб чиқилиши мумкин. 
Масалан, тилшуносликда тил ва тафаккур, тилшунослик ва шаклий мантиқ 
нисбати, руҳиятшуносликда англаш муаммолари шу даражага етган 
фалсафий масалалардир. 
Биз асосан биринчи ва иккинчи масалаларга кўпроқ эътибор берамиз. 
Бунда бир савол пайдо бўлади, инсоншунослик деганда нима кўзда тутилади. 
Инсоншунослик фанми ёки билимми? Ҳозирги фанлар тизимида 
“инсоншунослик” деб аталган фан йўқ. Лекин, инсоншунослик фанлари 
мавжуддир. Инсоншунослик фанлари ишлаб чиққан илм инсоншунослик 
билимини (билишни) ташкил қилади. 


72 
Инсоншунослик билимлари таркибига гуманитар фанлардан ташқарида
бўлган– кундалик ҳаёт, мулоқот, ўз-ўзини англаш доирасида ҳосил бўлган 
билимлар ҳам киради. Демак, инсоншунослик билим ва илм соҳаси сифатида 
кенгроқ ҳажм ва мазмунга эга. Яъни унинг ҳажмига илмий ва илмий 
тадқиқот даражасига кўтарилмаган инсон ҳақидаги билимлар, кундалик ҳаёт, 
жамоатчилик фикри, доирасида ҳосил бўлган тасаввурлар киради. Фанларни 
ўзини учта катта гуруҳга ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар табиат, жамият ва 
инсон ҳақидаги фанлардир. Мазкур турларга бўлиш учун асос бўлиб, уларга 
таалуқли бир қатор хусусиятлар хизмат қилади. 
Инсоншунослик объекти нима? Инсоншуносликнинг объекти инсон, 
инсон ва табиат, инсон ва жамият, инсон ва олам каби тизимлардир. Мавҳум 
маънода олинган инсон ва унга боғлиқ бўлган тизимлар инсоншуносликнинг 
объекти сифатида шаклланади, камолотга эришади. У бир қатор биологик, 
физиологик, руҳий, маънавий ва ижтимоий хислатга эга. Инсонда иймон, 
эътиқод, ҳиссиёт, дунёқараш деган ҳосилалар мавжуд. У ижодкор шахс. Шу 
боис, инсонни битта фан ўрганмайди, уни комплекс бир-бирига боғланган, 
инсоншунослик номи билан бирлашган йўналишлар тадқиқ қилади. 
Фан, илмий тадқиқотнинг ўзига хос ўзагини илмий муаммо ташкил 
қилади. Инсоншунослик фанларининг ўрганиш объектини шундай инсон 
муаммоси ташкил этади. Инсоншунослик фанлари катта фанлараро 
комплексни ташкил қиладилар. Турли даврларда инсон муаммосини ҳал 
қилиш нуқтаи-назаридан бирон-бир фан устувор аҳамиятга эга бўлади. 
Дарвингача классик фалсафада инсон ўзгармас мавждот сифатида олиб 
қаралар эди. Америкалик олим Э.Майрл таъкидлаб ўтганидек, Дарвин бундай 
қарашнинг асоссиз эканлигини кўрсатди ва инсон биологияси деган фан 
тармоғига асос солди.
Инсон муаммоси барча инсоншунослик фанларини бирлаштиришга, 
билимлар синтезини амалга оширишга ундайдиган муаммо бўлиб, амалиёт 
фанлар тараққиёти таъсирида ўзининг мазмунини ўзгартириб туради. Бунинг 


73 
сабаби инсонда. Жамият, маданият, фан ва техникани инсон ўзининг 
фаоллиги билан ривожлантирар экан, у камолотнинг янги чўққисига 
кўтарилади, ўзида янги хислатларни ҳосил қилади, намоён қилади. Бу эса, 
инсоншунослик фанлари учун янги муаммоларни, инсон муаммосининг янги 
қирраларини келтириб чиқаради. 
Инсон муаммоси инсон ҳаётининг ибтидосига бориб тақалган 
анъанавий ва айни пайтда инсоният мавжуд экан, ҳар доим янги муаммо 
бўлиб, қолаверади. Ҳар бир аср, замон инсон муаммосининг янги 
қирраларини намоён этади. 
Бундан ташқари, фанларнинг ўзида содир бўладиган ўзгаришларни 
ҳисобга олиш лозим. Шу жумладан, инсоншунослик фанларида ҳам. Бу 
ўзгаришлар фан ва илмий билишнинг объектини, субъектини, предмети ва 
тадқиқот усулларини қамраб олади. 
Руҳиятшунослик, педагогика, антропология каби инсоншунослик 
фанларида вақти-вақти билан билиш объекти, предмети, тадқиқот воситалари 
ва усулларида жиддий ўзгаришлар содир бўлиб туради. Бу эса инсон 
муаммосига янгича ёндашиш имкониятини беради. 
Масаланинг яна бир жиҳати борки, у ҳам бўлса илмий билишнинг 
эмпирик ва назарий даражалари мавжудлигидир. Психология ва тиббиёт 
фанларида эса, экспериментлар ўтказилади. Демак, инсон муаммосини 
тадқиқ қилишда ҳам шу даражалар мавжуд. Мазмун, маъно ва йўналиш 
жиҳатдан инсон муаммоси тармоқлашади, даражаланади. Фанлар 
тараққиётига монанд ҳолда инсон муаммосида билиш ва тадқиқот 
усулларининг дифференциацияси ва интеграцияси содир бўлади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish