1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
 
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Уйғониш даврининг ўзига хос хусусияти нимада? 
2. Секуляризация тушунчаси нимани билдиради? 
3. Теоцентрик тасаввур деганда нимани тушунасиз? 
4. Сўфийликни назарий манбаси нима? 
5. Тасаввуф фалсафасида инсоннинг қайси жиҳатига кўпроқ эътибор 
қаратилади? 
6. Нақшбандия таълимотида инсоннинг ижтимоийлиги ҳақида қандай 
фикр мавжуд? 
3- Мавзу: Фалсафа тарихида инсон муаммоси. 
Режа: 
1. Инсон муаммоси фалсафий тадқиқот предмети сифатида 
2. Инсонда табиийлик ва ижтимоийлик бирлиги
3. Антропология – инсон тўғрисидаги фан. Инсоннинг жамиятдаги ўрни 
масаласи 
Таянч иборалар: 
Инсоният, инсон фаолияти, эволюция, меҳнат қуроллари, феномен, 
мифология, антропология, сунъий, табиий, ибтидоий, тотемизм, илк одам, 
маймунсимон, архантроп, Nomo Sapiens, одамшунослик 


49 
1. Инсон муаммоси фалсафий тадқиқот сифатида.  Ҳозирги замон фани 
маълумотларига қараганда одам деб аталувчи ягона биологик турга мансуб 
бўлган тирик мавжудотнинг инсонга айланиши узоқ давом этган эволюцион 
жараёндир. Ушбу жараён мутахассисларнинг фикрига кўра 3-,3,5 млн йил 
давом этган. Бошқача айтганда, одамнинг дастлабки аждодлари ҳисобланган 
тирик мавжудотнинг инсонга айланиши узоқ давом этган эволюцион 
жараённинг натижасидир. Инсон фаолияти, турмуш тарзи замонлар 
ўзгариши билан аста-секин ўзгариб келган. Шу ўзгаришнинг турли – 
туманлиги нафақат инсонлар, балки унинг аждод ва авлодларининг бири 
иккинчисидан фарқ қилиши учун асос вазифасини бажарган.
Кишилик жамиятида ижтимоий меҳнат тақсимоти юз бериши 
натижасида инсонлар фаолияти ўзгариб, профессионал касб-кор эгалари 
пайдо бўлган. Ушбу турли меҳнат фаолияти инсон ҳаётини ранг-баранг 
кўринишга олиб келган. Инсон ҳаёти ва унинг маъноси файласуфлар баҳс 
мунозарасига 
сабаб 
бўлди. 
Инсоннинг 
оламдаги 
бошқа 
тирик 
мавжудотлардан фарқ қилувчи энг муҳим хусусиятлари нимадан иборат? 
Жамият бир бутун яхлит тизим сифатида ривожланадими? Унинг 
харакатлантирувчи кучлари нимада? Инсон “меъёри”нинг намоён 
бўлишининг ибтидоси нима? Инсон қандай пайдо бўлган, унинг сиру-
асрорлари нимада? Шахснинг жамият тараққиётидаги ролини қандай 
тушунмоқ керак? Юқоридаги саволларга жавоб бермоқ учун, одамнинг инсон 
даражасига кўтарилиши жараёнини тўла тасаввур этмоқ учун, аввало уни 
оламда мавжуд бўлган турли биологик мавжудотлар, айниқса бошқа тирик 
маҳлуқотлардан ажралиб турувчи энг муҳим хусусиятларини билиш зарур. 
Homo sapience (ақлли жонзот, инсон маъносини англатади) эволюцияси 
тўғрисида сўз юритганда оддий биологик ёки фақат ижтимоий мезонларга 
эмас, балки био-ижтимоий мезонларини бирлигига суяниш лозим. Бу эса 
ижтимоий-гуманитар ва табиий- илмий соҳалардаги ютуқларни ўзида 
мужассамлаштирган комплекс ёндашувни тақозо этади. 


50 
Инсон ўзининг нутқи, тафаккури, хотираси борлиги билан ажралиб 
туради. Инсон наслига хос барча генетик хусусиятлар, ахлоқий нормалар, 
унинг фаолиятини бошқарувчи барча дастурлар, йўл-йўриқлар, ахлоқий 
императивлар худди ана шу нутқ орқали аждодлардан авлодларга 
трансформация 
қилинади. 
Ҳозирги 
замоннинг 
турли 
ижтимоий, 
антропологик ва этнографик назарияларининг тушунтиришича, оламдаги 
бошқа тирик мавжудотлардан инсоннинг туб сифатий фарқини ифодаловчи 
хусусиятлардан бири, бу ўз амалий фаолиятини тартибга, яъни маълум бир 
нормага сола билишидир. 
Инсон дастлабки меҳнат қуролини ов қилиш учун яратган. Бу 
жараён меҳнат қуролларини яратиш борасида инсонни онгсизликдан 
онглилик томон борганлигини билдиради. Юқоридаги мулоҳазалардан 
шундай хулосага келиш мумкинки, инсон меҳнат қуролини яратиш ва 
такомиллаштириш жараёнида технологиянинг янгидан янги соҳаларини 
кашф этиб борган. Масалан, ҳайвонни овлаш методи ўзгариши билан унинг 
гўштини истеъмол қилиш технологияси такомиллаштирган. 
Антропосоциогенез жараёни яъни инсоннинг пайдо бўлиб 
шаклланиб боришида, инсон онги, ақл-фаросатининг шаклланишида, унинг 
амалий фаолиятини маълум бир мақсад томон йўналтиришда нутқ энг муҳим 
восита ролини ўтаб, шу нутқнинг тараққиёти антропогенез жараёнининг энг 
муҳим омилларидан бири ҳисобланади. 
Антропосоциогенез жараёнининг энг муҳим омилларидан яна бири 
– инсонни инсон ишлаб чиққанлигидир. Оилавий муносабатларнинг вужудга 
келишида энг асосий ўринни никоҳ эгаллайди. Дастлабки никоҳ эндогамия 
(энг яқин қариндош билан), экзогамия (бошқалар билан никоҳ) шаклида 
бўлган. 
Антропосоциогенез жараёни тараққиётида ахлоқий, ижтимоий 
нормалар ва ўлчовларнинг вужудга келганлиги инсоннинг ҳайвондан фарқ 
қилувчи энг муҳим хусусиятларидан биридир. З. Фрейднинг таъбири билан 


51 
айтганда, “таъқиқлар” пайдо бўла бошлаган. Ушбу таъқиқлар ҳайвоний 
одатларни тақиқлаган. Улар қуйидагилардир: 

қадим замонлардан буён мавжуд бўлган қуйидаги қилиқлар, 
одатлар мутлақо тақиқланган. 
- ўзининг яқин қавм-қариндоши билан жинсий алоқада бўлиш 
таъқиқланган; 
- энг яқин кишиларига (ота-она ва оила аъзоларига) қўл кўтариш, 
танига жароҳат етказиш таъқиқланган; 
- ўзининг яқин кишисига суиқасд қилиш таъқиқланган ва бошқалар. 
Инсон муаммоси азалдан фалсафанинг бош мавзуларидан бири 
бўлиб келган. Жуда кўп мутафаккирлар ва олимлар унинг моҳияти, табиати, 
дунёдаги ўрни ва вазифасини англаб етишга ҳаракат килганлар. Турли 
фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этилган. Homo sapiens 
(ақлли жонзот, инсон маъносини англатади) эволюцияси тўғрисида сўз 
юритганда оддий биологик ёки фақат ижтимоий мезонларга эмас, балки 
биологик-ижтимоий мезонларга суяниш лозим. Бу эса ижтимоий-гуманитар 
ва табиий-илмий соҳалардаги ютуқларни ўзида мужассамлаштирган 
комплекс ёндашувни тақозо этади. Инсоннинг моҳияти ҳақидаги таърифлар 
ранг-баранг. Суқротнинг "Ўзингни англа" деган сермаъно фикри ҳар бир 
тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. Шарк фалсафаси тарихида хам 
инсон бош мавзулардан биридир. Масалан, Форобий фалсафасида инсон 
бутун борлиқ тараққиётининг маҳсули сифатида талқин килинади.
Мутафаккир инсоннинг барча олижаноб фазилатлари илм туфайли 
эканлигини, инсон ҳаётининг мазмуни - бахтли бўлиши ва бахтли қилишга 
интилиш, бунга эса фақат илм ва маърифат орқали эришиш мумкинлигини 
кўрсатди. Беруний ва Ибн Сино инсоннинг бошқа мавжудотлардан 
устунлиги ақл ва тафаккур туфайли эканлигини исботлашга ҳаракат 
қилдилар. Бундан фарқли ўларок, Абу Ҳомид Ғаззолий бу устунликни ақлда 
эмас, балки инсон калбида эканлигини кўрсатди; ақл имкониятлари 


52 
чекланганлигини исботлашга ҳаракат қилган тасаввуф таълимотида комил 
инсон асосий гоялардан бири эди. Бу комиллик, асосан, маънавий 
баркамоллик, руҳий юксалиш, жисмоний орзу-истакларни идора қила 
билишда намоён бўлишини уқтирганлар. Шарк фалсафасида инсон 
тўғрисидаги карашлар шарқона тафаккур ва турмуш тарзи билан узвий 
боғлиқ ҳолда ривожланган. 
Ғарб мутафаккирлари ҳам инсонни турлича таърифлаганлар. Номо 
Sаpеns - ақл-идрокли жонзот энг кўп қўлланиладиган таъриф. Анимал 
ратионале - оқил ҳайвон таърифи К.Линнейнинг зоологик таснифида 
келтирилган; а тоол макинг анимал - «қурол ясовчи ҳайвон» - Франклин 
таклиф килган таъриф; «рамзий ҳайвон сифатидаги одам» - Анимал 
сумболиcум - Кассирер чиқарган хулоса. Керкегор «инсонни танлаш 
қобилиятига эга жонзот», Ницше инсон - ваъда беришга кодир, бизни ахлоқ 
қоидалари дунёсига олиб кирувчи жонзот тарзида таърифлаган. Руссо: 
«Фикрловчи инсон - йўлдан озган жонзотдир», деган. 
Бу таърифларни фалсафа тарихида инсоннинг мавжудлиги ягона 
ишончли далил асосида аниқланган даврда дунёга келган таърифлар билан 
тенглаштириш мумкин. Масалан, Р.Декартнинг «sogito еggo sum» -
фикрлаяпман, демак, мавжудман ёки Ж.Берклининг «мавжуд бўлиш - идрок 
этилиш демак», Мен де Бираннинг «volo еggo sum» - «хоҳлаяпман, демак, 
мавжудман», А.Камюнинг «исён киляпман, демак, яшаяпман» каби фикрлари 
ҳам инсон табиати ва моҳиятининг янги-янги кирраларини намоён этади. 
Бунга Ф.Ницше инсоннинг бош -ғояси деб эълон қилган ҳокимиятга 
интилишни ёки З.Фрейд илгари сурган яширин жинсий майл - либидо 
ғоясини қўшиб, иқтисодий материализмнинг иқтисодий омили аҳамиятига 
эътибор қаратсак, инсон тўғрисидаги фан - фалсафий антропологиянинг 
муаммолар доираси ниҳоятда кенглиги аён бўлади.
Ҳозирги замон фалсафасининг йирик вакилларидан бири бўлган 
Э.Фромм инсонга бўлган соф ва самимий муҳаббатни бутун ер юзи халқлари 


53 
ўртасида 
тинчлик, 
тотувлик, 
ҳамкорлик 
муносабатларини 
қарор 
топтиришнинг муҳим омили деб ҳисоблади: инсоннинг энг муҳим кобилияти 
сифатида севиш қобилияти, санъатлар ичида энг муҳими севиш санъати 
эканлигини кўрсатди. 
Айтиб ўтилган ва бошқа шунга ўхшаш таърифлар инсоннинг умумий 
образини яратади. Шунга қарамай, инсон барча замонларда ва ҳамма 
халқларда дунёнинг энг буюк сири бўлиб қолаётир. Бу ҳакдаги турли -туман 
фикр-мулоҳазалар ва карашларни умумлаштирган ҳолда ушбу тушунчага 
муайян таъриф бериш мумкин. Инсон - ўзида биологик, ижтимоий ва психик 
хусусиятларни мужассамлаштирган, ўз ҳаёти ва фаолиятини ўзи ташкил 
этиш ҳамда бошқариш, ташқи олам ва ўзга кишилар билан муайян 
муносабатларга киришиш кобилиятига эга бўлган онгли мавжудотдир. У ана 
шу хусусиятлари оркали яхлит бир тизимни ташкил этади, онгли мавжудот 
сифатида ўз эҳтиёжларини қондиради ва инсоният ҳаетининг давомийлиги ва 
ворисийлигини таъминлайди. 
Юқоридаги қарашлар инсон муаммоси фалсафанинг бош мавзуси ва 
албатта предмети эканлигидан далолат беради. Инсон мавзуининг ниҳоятда 
серқирра эканлигини, у билан боғлиқ муаммоларга нисбатан ранг-баранг 
ёндашувлар мавжудлигини яққол намоён қилади. Бу эса ўз навбатида 
нафакат ҳозирги даврда, балки келажакда ҳам инсон билан боғлиқ 
муаммолар фалсафанинг асосий масалаларидан бири бўлиб қолаверишини 
кўрсатади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish