1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Уйғониш даври фалсафасининг антропоцентрик ифодаси



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2.Уйғониш даври фалсафасининг антропоцентрик ифодаси. XV 
асрдан эътиборан жаҳоннинг кўп мамлакатлари сиёсий, иқтисодий, 
маънавий-моддий ҳаётида туб сифатий ўзгаришлар содир бўла бошлади. 
Ижтимоий ҳаётда бўладиган бундай ўзгаришлар энг аввало секуляризация 
(дин, черков, масжид таъсиридан ҳоли бўлиш) жараёни билан боғлиқ эди. 
Секуляризация жараёни ижтимоий турмушни барча жабҳаларини, жумладан 
инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиётига ҳам ўз таъсирини 
ўтказди. 
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. – Тошкент: Chinor ENK, 2002 – 173 б. 


37 
Ренессанс
1
даври (XV-XVI асрлар) Европа фалсафасини ўрта аср 
фикрлаш маданиятининг натижаси ва унинг якуни сифатида намоён этди. 
Табиийки, ижтимоий-тарихий жараён Европанинг турли мамлакатларида 
турлича кечди. Бошқача айтганимизда, Ренессанс даври, мутахассисларнинг 
фикрига кўра, Европада уч асосий босқични: илк бос-қични (XIV аср), 
етуклик босқичини (XV аср) ва охирлаб қолган сўнги босқични (XVI аср) 
босиб ўтди
2
. Ренессанс ўзининг илк босқичида Бутун Европани эмас, балки 
унинг энг ривож-ланган мамлакатларини қамраб олди. Худди шунинг учун 
ҳам Ренессанс даври илк босқичининг излари қадимги Италияга бориб 
тақалади. 
Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятларидан энг муҳими, қадимий 
антик маданиятни, турмуш тарзини қайта тиклашга уриниш кайфиятининг 
вужудга келганлиги билан ифодаланади. Шунинг учун бу давр фалсафа 
тарихида ренессанс яъни уйғониш, қайта тиклаш, жонланиш даври деб 
юритилди. Уйғониш давридаги фикрлар олидинги давр маданиятидан тубдан 
фарқ қилади. Чунки, уйғониш даври фикрлаш маданияти диний урф-одатлар, 
расм-русумларга зарба бера бошлади. Умуман уйғониш даври маданияти 
ўрта аср маданиятининг натижаси ва унинг якуни эди. Уйғониш даврининг 
фалсафаси ўрта аср фалсафасига хос хусусиятлар мавжудлиги билан антик 
замон фикрлаш маданиятидан тубдан фарқ қилади.
Уйғониш 
даври 
фалсафий 
дунёқарашининг 
энг 
муҳим 
хусусиятларидан бири, унинг антропоцентрик ифодага эга эканлигидир. Ўрта 
аср шароитида кишилар орасидаги ўзаро муносабатларда уларнинг қайси 
табақага, қандай гуруҳга, қайси касбга мажбурлиги, ёки қайси дин билан 
алоқадорлигига эътибор қаратиларди. Шунинг учун ҳам кишилар 
дунёқарашида гуруҳ ёки табақа, касб-ҳунар ёки дин нуқтаи назари, эҳтиёжи, 
манфаати ҳукмронлик қиларди. Уйғониш даврига келиб ҳар бир киши ўзи 
1
“Ренессанс” тушунчаси француз тилидаги Renaissance сўзидан олинган бўлиб, уйғониш, жонланиш, қайта 
тикланиш деган маънони англатади. 
2
қаранг: История философии в кратком изложении. Перевод с чешского И.И.Богоута. М., 1991, 574-бет. 


38 
мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган бўлди. Энди ҳар бир киши нафақат 
гуруҳ ёки табақа, касб-ҳунар ёки дин номидан, балки ўзи номидан ҳам 
гапирадиган бўлди. Одамларда мустақил фикр юритиш маданияти шакллана 
бошлади. Мустақил фикр юритишнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий 
турмушдаги муносабатини ҳам ўзгартириб юборди. Уйғониш даврида 
маданияти гуманизм- инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда 
ривожланди 
Кишилар фаолиятида аста-секин ўз куч қуввати ва қобилиятига 
ишониш, мағрурлик каби ҳислатлар мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. 
Ўрта асрлар даврида инсоннинг шахсий таланти ва қобилияти, 
истеъдоди ва меҳнатсеварлиги туфайли бажарган улкан ишлари, яратган 
санъат асарлари-ю, меъморий ёдгорликларни ҳам худонинг номига, унинг 
кароматига боғлаб тушунтирилган бўлса, уйғониш даврига келиб инсоннинг 
меҳнати туфайли яратилган мўъжиза унинг ўзига қайтарилди. 
Уйғониш даврида инсоннинг идеалига муҳим ўзгаришлар 
киритилди. Эндиликда деҳқон уй ҳунар, тегирмон юритар, ер хайдар, 
ҳосилни қайта ишлаб, зарур меҳнат қуролларини ҳам ўзи ясар эди. Ўзининг 
кундалик турмуши учун зарур бўлган барча билимларни ҳам, ўзи сабр-тоқат 
билан ўрганарди. Хуллас, Уйғониш давридаги инсон ўзининг бунёдкорлик, 
яратувчанлик фаолияти билан ўрта аср кишисидан тубдан фарқ қилар эди. 
Бундай тенденцияни уйғониш даврида ижод қилган христиан, мусулмон 
файласуфларининг асарларида яққол кўришимиз мумкин. 
Европанинг буюк инсонпарварларидан бири Джованни Пико дела 
Мирондола (1463-1494) ўзининг «Инсоннинг қадр-қиммати ҳақида нутқлар» 
асарида ёзганидек, уйғониш давридаги инсон, антик замон ва ўрта аср 
кишисидан, ўз фаолиятини ҳеч қандай таъқиқларсиз бажариш имкониятига 
эга бўлганлиги, ўзининг турмуш тарзини ўзи белгилай олиши, ўзига – ўзи 
ҳукмронлик қилиш имкониятига эга бўлганлиги билан ажралиб туради. 


39 
Мирондола айтганидек, Уйғониш даврида инсонга ўзини-ўзи 
яратиш имконияти яратилади. Ўз навбатида худди ўша ўзини-ўзи яратиш 
қобилияти билан инсон бошқа мавжудотлардан фарқ қилади. 
Машхур инглиз гуманисти Томас Мор (1448-1535) ўзининг 
«Утопия» номли асарида инсон шахси тубанлашувининг сабабларини 
тушунтириб берди. Унинг фикрига кўра, ўғрилик, дайдилик шахс 
тубанлашувининг кўринишларидир. Томас Морнинг таъкидлашича, 
жамиятдаги энг юксак қадрият – инсондир. Шунинг учун ҳам у инсон 
олтинга нисбатан арзон бўлиши каби ярамас ҳолат билан ҳеч қачон муросага 
кела олмаган. 
Томас Морнинг инсон тўғрисидаги қарашлари, барча одамлар 
экспулутациядан холи, бир-бирлари билан тенг бўлган идеал ижтимоий 
тузум ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан уйғунлашиб кетди. XIV-XV аср 
фикрлаш маданияти тараққиётида мусулмон Шарқи файласуфларининг 
хизматлари беқиёс эканлигини таъкидламаслик мумкин эмас. Айниқса, инсон 
ва жамият тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиётида темурийлар 
даврининг ўзига хос ўрни бор. 
Инсон шахси тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар Ренессанс даврида янада 
юксакликка кўтарила бошлади. Эндиликда инсон шахсининг қадр-қиймати 
ҳар томонлама оша бошлади. Ўрта асрда мавжуд бўлган инсон билан Худо 
орасидаги иттифоққа дарз кетди. Инсон Худодан ажралиб, мустақил фикр-
лаш имкониятига эга бўлди.У ўзининг трансцендентал илдизларидан аста-
секин узила бошлади. Бунинг учун фақат коинотдан эмас, балки ўзидан, реал 
муҳитдан нажот излади.
Инсон ўзининг теранлашиб бораётган ақл-фаросатидан, гўзаллашиб 
бораётган танасининг имкониятларидан мадад қидирарди. Шунинг учун ҳам, 
Европада Ренессанс даврининг антропоцентризми гўзалликни улуғлаши 
билан ажралиб туради. Бадиий тасвирларда гўзал инсон қиёфасини 
тасвирлаш, айниқса унинг ташқи қиёфасининг латофатини тавсифлаш ўша 


40 
давр санъатининг бош мавзуси эди. Бундай ҳолатни Европа Ренессанс 
даврининг машҳур мусаввирларининг асарларида кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Европа Ренессанс даври гуманистик фалсафаси, 
инсон фаолият кўрсатаётган ғайриинсоний ижтимоий муҳитга хаёлий 
(утопик) бўлсада, ўз норозилигини билдирди. Ўз навбатида инсоннинг 
инсонга зулмини, инсоннинг инсон томонидан камситилишини тугатиш 
зарур эканлигини кун тартибига қўйди. Ҳар бир киши ва барча жамият 
аъзоларининг эркин, ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи янги 
ижтимоий 
идеал 
модели 
ҳақидаги 
фикр-мулоҳазаларни 
янада 
ривожлантирди. Айрим мутафаккирлар, сиёсатчилар (ғарбда-Макиавелли, 
шарқда-Низомулмулк) жамиятни бошқариш санъатини такомиллаштириш 
йўл-йўриқларини кўрсатади. Бошқариш механизмини қўлида ушлаб турган 
ҳукмдорларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасига дастлабки чизгилар чизилди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish