3. Шарқ фалсафасида инсон ва унинг ижтимоий моҳияти муаммоси
Инсон борлиғи ҳақидаги дастлабки тасаввурлар қадимги Шарқ
мамлакатлари, айниқса Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё халқлари
томонидан яратилиб, мифлар, эртаклар, достонлар, қўшиқларда ўз
ифодасини топган. Одамлар ўзлари яшаб турган атроф-муҳитда содир
бўладиган ўзгаришларни турли Худолар рамзида ифодалашган. Одамлар ва
Худоларнинг турмуш тарзлари бир хил, ҳатто улар бир хил хислатлар,
фазилатлар ва бир хил нуқсонларга эга бўлганлар. Лекин Худолар қудратли,
кучли, салобатли, ҳамма нарсага қодир, деб таърифланган. Аста-секин ўша
қудратлилик, яратувчанлик, буюклик, барча ишларни уддасидан чиқа олиш
салоҳияти одам, тирик мавжудот томон оға бошлаган. Одам ҳамма нарсага
қодир бўлган. Дастлабки инсон образини қадимги Ҳинд Ведаларида
тасвирланган Пуруша мисолида кўришимиз мумкин.
Эрамиздан аввалги XII-VII асрларда яратилган Ҳинд Ведаларида 4
асосий китоб Ригведа, Атхарваведа, Самоведа, Яжурведа, яъни диний
билимлар, гимнлар, қўшиқлар, тўпламларида инсоннинг қиёфаси ҳақидаги
дастлабки фикр-мулоҳазаларни учратиш мумкин. Лекин бу ерда инсон ва уни
яшайдиган жойи бўлган жамият ҳақидаги қарашлар мифологик характерга
эга.
Ведаларда ёзилишича, бир бутун яхлит борлиқнинг айрим
хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган инсон икки йирик моҳият: тана
билан жоннинг қоришмасидан иборат. Тана билан жон эса, ҳамиша ўзаро
алоқадорликда, бири иккинчиси билан боғлиқ.
Қадимги Ҳинд ведаларида айтилишича, олам бир бутун, тирик
мавжудотларнинг ҳаммаси ўша бутуннинг ажралмас зарраларидир. Одам эса
ўша тирик зотларнинг ўзига хос шакли, кўринишидир. Ҳозирги одамзот
танасининг шакли, жонининг бир шакли танадан бошқа шакл танага сон-
саноқсиз марта кучиб ўтишлари натижасида содир бўлган. Ҳинд
фалсафасида ахлоқий ҳатти-ҳаракатлар ўзгаришлар занжири, ҳаётнинг
21
«айланиши”га киритилган: ..қайта тирилиш – ҳаёт – ўлим – қайта тирилиш –
ҳаёт – ўлим... (сансара). Шундай қилиб, ренкарнация ғояси – бу специфик
ҳиндча феномендир. Буддани тўрт олий хақиқати шу тинимсиз туғилишдан
қутилишдан иборатдир.
1. Дунё азоб-уқубатларга тўлиб кетган. Туғилиш – азоб, қарилик –
азоб, касаллик ва ўлим – азоб.Ўзинг ёмон кўрадиган одам билан учрашиш –
азоб, севимли кишидан жудо бўлиш – азоб, хоҳлаган нарсани қондириш учун
курашиш – азоб. Аслида хоҳиш-истаклар ва эҳтирослардан озод бўлмаган
ҳаёт ҳар доим азоб келтиради. Бу – азоб ҳақидаги ҳақиқатдир.
2. Яшашга нисбатан кучли иродага асосланган хоҳиш, агар ҳатто унинг
излайдиган нарсаси баъзан ўлим билан тугасада, ўзи хоҳлаган нарсани
излайди. Бу – азобларнинг сабаби ҳақидаги ҳақиқатдир.
3. Агар инсоннинг барча эҳтирослари негизида ётган хоҳиш бартараф
этилиши мумкин бўлса, унда эҳтирос ўлади ва одамнинг азоблари ниҳоясига
етади. Бу – азобларнинг тўхтатилиши ҳақидаги ҳақиқатдир.
4. Хоҳиш-истаклар ва азоблар бўлмайдиган ҳолатга (нирванага)
эришиш учун, тўғри тафаккур, тўғри феъл-атвор, тўғри турмуш тарзи, куч-
ғайратга эришиш зарур. Бу – азобларнинг сабабидан халос бўлиш ҳақидаги
ҳақиқатдир
Инсон ва жамият ҳақидаги дастлабки фикр-мулоҳазаларни қадимги
Хитой афсоналарида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Чунончи, дастлабки
инсон Одам Ато Паньго қиёфасида намоён бўлади. Эрамиздан аввалги XII
асрда мавжуд бўлган Чжоу давлатида дастлабки инсон Одам Ато Паньго
яшаган экан. Унинг танасидан табиатнинг турли ҳодисалари келиб чиққан
экан. Чексиз бўшлиқлардан иборат бўлган олам унинг қудратли зарбасидан
ер ва осмонга бўлиниб кетган. Ўзининг сеҳрли куч қудрати билан оламда
тартиб-интизом ўрнатган Одам Ато Паньгодан одамзот бир умрга қарздор
эмиш.
22
Инсон тўғрисидаги мифологик-диний қарашлар ўрнини аста-секин
фалсафий қарашлар эгаллай бошлади. Инсон ҳақидаги дастлабки фалсафий
қарашлар Қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VIII-VI асрларда вужудга
келган. Бу даврга келиб, қадимий Чжоу давлатида ижтимоий муносабатлар
кескинлашиб кетди. Зиддиятларнинг кескинлашиб бориши ўша замоннинг
ижтимоий тафаккурида ҳам ўз ифодасини топди. Қадимги Хитой
файласуфлари фуқароларнинг бахтини осмондан эмас, балки улар яшаётган
ижтимоий муҳитдан излай бошладилар. Инсон яшаётган табиий-ижтимоий
муҳит ўзгариши билан, унинг ўзи ҳам ўзгариб бориши ҳақидаги фикр
мулоҳазалар эрамиздан аввалги VI асрда вужудга келган даосизм
таълимотида олға сурилган.
Одам деган тирик мавжудотнинг пайдо бўлиши сабаблари, табиати,
оламдаги ўрнини аниқлашда, одамнинг инсон даражасига кўтарилишида
тарбиянинг аҳамияти ҳақида, жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий, ҳуқуқий
нормаларни тушунтириб беришда Хитойда кенг тарқалган Конфуций
таълимотининг аҳамияти катта бўлган. Конфуций таълимотига кўра одамлар
бир-бирларига ўхшаб кетадилар лекин улар тарбиясига кўра фарқ қиладилар.
Айниқса ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгара бориши инсон хулқ-
атворининг ўзгариб боришига сабаб бўлган. Чунончи, мутафаккирнинг
эътироф этишича, одамлар ўз табиатига кўра бир хил бўлиб, лекин хулқ
атворига кўра улар бир-биридан йироқдирлар.
Конфуций таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий ахлоқий
тушунча – жен (инсонпарварлик)дир. Лун Юй (ҳикматлар) китобида шндай
дейилади: “Кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик
қилмайди”, “Ўзингга раво кўрмаган нарсани ўзгага ҳам муносиб кўрма,
шунда давлатда ҳам, оилада ҳам ўзингга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан”
1
.
Инсон ва жамият ҳақидаги фикрларни эр. авв. VII-VI асрларда ўрта ва
яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан Марказий Осиёда кенг тарқалган
1
Конфуций. Панд ўгитлар.// “Соғлом авлод учун” жрнали 1997 й 5-6 сонлар, 5-6 бетлар
23
мифологик-диний, диний-фалсафий таълимотларда ҳам яққол кўришимиз
мумкин. Ана шундай таълимотлардан бири зардўштийлик эди.
Зардўштийлик таълимотининг марказий муаммоси одам билан олам
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик жараёни таҳлилига қаратилганлиги эди. Бу
таълимотга кўра, одам борлиғи олам борлиғи билан бевосита алоқадордир.
Ушбу таълимотга кўра, бутун олам борлиғи тўрт унсурдан иборат. Олам
борлиғининг энг мураккаб шаклларидан бири бўлган одамнинг табиати ҳам,
шубҳасиз ўша тўрт унсур билан боғлиқ бўлади.
Зардўштийлик диний-фалсафий қарашларида таъкидланишича,
инсон иймон эътиқодининг учта йирик таянчи бўлади: фикрлар софлиги,
сўздаги собитлик ҳамда фаолиятнинг инсонпарварлиги, Авестода ёзилишича,
иймон – эътиқоднинг мустаҳкамлигини ифодаловчи аломатлар турли – туман
бўлади. Хусусан берган сўзнинг устидан чиқиш, унга содиқ қолиш, савдо-
сотиқда тузилган шартномаларга қатъий амал қилиш, алдамчилик ва
ҳиёнатдан ҳоли бўлиш иймон-эътиқодлилик аломатидир.
«Авесто»да ахлоқий идеал воқелик билан шунчалик чамбарчас
боғлиқки, гап ҳақиқат ёки ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, ҳаёт ва ўлим, гўзаллик
ва хунуклик ҳақида борадими, барчаси ҳаётий амаллар орқали ер юзида
бойлик ва эзгулик бунёд этишга қаратилган. «Авестода «яхши» ва
«яхшилик» сўзи билан ифодаланган ахлоқий идеалнинг моҳияти ер юзини
сақлаш ва эъзозлашга даъват этилган покланиш тушунчаси орқали
ифодаланади»
1
. Зардуштийлик таълимотида жамият ва инсоннинг ҳаёти
билан боғланган ўзига хос ижтимоий-тарихий ва фалсафий тизим яратилган
бўлиб, ушбу диний таълимотда сув, тупроқ, олов, ва ҳавони
илоҳийлаштирган ҳолда уларни эъзозлаш ва эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал
бирлигида унинг экологик софлигини сақлашни ўзида ифодалаган.
Инсон тўғрисидаги диний-фалсафий қарашларни Марказий Осиёда
III асрда кенг ёйилган Монийлик таълимотида ҳам кўриш мумкин. Моний
1
Қаранг: Махмудова Г.Т. Философская сущность Авесты. –Ташкент: Санъат, 2010. – С.157.
24
(216-277) қарашлари Зардўшт қарашларидан фарқ қилар эди. Моний ўзининг
ахлоқий таълимотини ёйиш учун “Хуастуанифт” китобини ёзди. У турк
тилида ёзилган иқрорномадир. Монийликни тарғиб қилувчи ушбу китобдаги
маълумотлар Авестода учрайдиган эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашни
янгича давомий кўринишидир.
V-VI асрларда тарқалган яна бир диний-фалсафий таълимот
маздакийлик эди. Маздак таълимотига мувофиқ оламда бўлаётган
ўзгаришлар онгли ва маълум бир мақсадга қаратилган бўлмоғи лозим.
Айниқса, инсоннинг онгли фаолияти эзгулик устидан ғалаба қилади. Маздак
қарашларида жамиятдаги ижтимоий тенгсизликка бартараф этиш ғояси
марказий ўринлардан бирини эгаллар эди. Унинг фикрича, жамиятда барча
одамлар тенг бўлиши, улар орасидаги содир бўладиган турли муносабатлар
ижтимоий адолат тамойилларига асосланиши даркор. У жамиятда хотин-
қизлар ва эркакларни тенг ҳуқуқлилигини талаб қилиб чиққан биринчи
ислоҳотчи эди.
Мусулмон файласуфлари ҳам одам билан олам орасидаги ўзаро
алоқадорлик муаммоларини билишга интилдилар. Одам деб аталувчи
мавжудотни ким яратган? Одамлар қандай унсурлардан ташкил топган.
Одамнинг инсон даражасига кўтарилиши қандай содир бўлади? Инсоннинг
жисми билан унинг руҳияти, маънавияти орасида алоқадорлик мавжудлик
каби саволларга жавоб топмоқчи бўлдилар. Бу саволларга жавобни мусулмон
файласуфлари Қуръони каримдан излайдилар.
Қуръони Каримнинг 7 Аъраф сурасининг 11, 12, 15 – Хизир
сурасининг 26 оятларида дастлабки одам (Одам Ато) суратини, Оллоҳ қора
ботқоқдан, яъни лойдан ясаганлиги, кейин унга тириклик яъни жон ато
этганлиги, Момо Ҳавони эса Одам Атонинг чап биқинидан яратилганлиги
ҳабар қилинади. Ислом ақидаларига мувофиқ, бутун кишилик жамияти Одам
Ато билан Момо Ҳаводан тарқалган эмиш.
25
Мусулмон
маданияти
–
маънавиятининг
назарий-услубий
асосларини шубҳасиз, ислом динининг икки йирик муқаддас манбаси:
Қуръони карим ва Ҳадиси шариф ташкил этади.
Мусулмон фалсафасида ҳадисшунослик ўзига хос ўрин тутади.
Буюк ҳадисшунослардан Имом Бухорий 7275 та саҳиҳ ҳадисларни тўплади.
Бу ҳадисларда умуминсоний ахлоқ тўғрисида батафсил гапирилади.
Бухорийни шогирди Исо ат Термизий мусулмон ҳадисларни тўплашда ва уни
ҳар томонлама таҳлил этишда ўта фидоийлик қилди. Айниқса, ҳадислар
тўғрилиги, ишончлилигининг даражасини аниқлашда ўз устози Имом
Бухорийдан ҳам ўтиб кетди. Бундай нозик ишни бажаришда, у ички эзотерик
услубдан фойдаланди. Биринчидан, у пайғамбарлар ҳадисларини вужудга
келиши манбаларини ўрганди ва унинг мазмунини тушунтириб берди.
Иккинчидан, ҳар бир ҳадисни ислом манбалари нуқтаи назаридан таҳлил
қилди.
Ат-Термизий Марказий Осиё халқларининг исломгача бўлган урф-
одатлари, расм-русумлари, маросимларини мусулмон маданияти ва ахлоқи
қоидаларига мослаштиришда беқиёс улуш қўшди. Мусулмон фалсафасини
янги рационал тамойиллар, нормалари билан бойитди. Айниқса, инсон
маънавий маданиятини шакллантиришда ва уни янада ривожлантиришда
ақлий билиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтган. Қаерда
билим, илмга эътибор камайса, ўша ерда одамлар ахлоқан тубанлаша
бошлайдилар. Билимсизлик – хурофотга мойилликни кучайтирса, илм
изламаслик ғийбатчиликка ундайди ва жамият маънавий инқирозга юз
тутади. Одамлар орасидан меҳр-оқибат кўтарилади. Билимсизликнинг
дастлабки кўриниши, кишининг ўз иффатини йўқотишидир, деб
тушунтиради.
Инсон ва унинг яратган жамияти тўғрисидаги фалсафий қарашларни
ривожлантиришда Марказий Осиёлик мутафаккирларнинг хизматлари
беқиёсдир. Мутафаккирларнинг ижодида ижтимоий идеал ва унинг
26
тимсоллари ривожлантирилиб ижтимоий ҳаётга йўналтирилди. Бу тўғрида
Юртбошимиз шундай дейди: “унинг Форобий ва Ибн Сино асараларида ўз
инъикосини топган идеал – Фозил кишилар шаҳри нафақат диний асосда,
балки маданий ва ахлоқий негизда ҳам уюшган одамларнинг ҳамжамиятидан
иборат бўлганлиги тасодифий ҳам эмас”
1
. Инсоннинг маънавий-ахлоқий
соғломлиги масаласи мутафаккирлар ижодларида асосий ўринни эгаллаган.
М.Жакбаровнинг фикрича, «Мусулмон тафаккурида ахлоқий фалсафага
маънавий тиббиёт илми сифатида қараш анъанаси шаклланди»
2
. Шундай
қилиб, инсоннинг маънавий тараққиёти замирида одамларнинг бахт-саодатга
эришиш орзуси, маънавий сиҳат-саломатликка интилишларини ўз ичига
олган Шарқ фалсафий тафаккури шаклланди.
Форобий таъкидлаганидек, инсон ўзининг ақл заковати билан
оламдаги бошқа тирик мавжудотлардан тубдан фарқ қилади. Ундаги ақл-
заковат, борлиқнинг турли туман кўринишларининг аксидир.
Ўрта аср мусулмон файласуфлари орасида Абу Наср Форобий
биринчилардан бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши, унинг мақсади ва
вазифалари ҳақида изчил таълимот яратди. Форобийнинг фикрига асосан,
одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун
турли жамоаларга бирлашганлар. Одамларнинг жамоани бошқаришда
ижтимоий адолат тамойиллари, нормаларига риоя қилишлари даркор
эканлигини қайта-қайта такрорлади. Кишилик жамиятининг келиб чиқишида
моддий асос ва маънавий асосни бир вақтда тан олган Фаробий, инсонлар
жамиятида кейинчалик маънавий асос биринчи ўринга чиқишини башорат
қилиб ўтади.
Жамиятни бошқариш механизмини инсонпарварлаштиришда
раҳбарларнинг роли беқиёс эканлигини ҳар томонлама исботлаб, жамиятни
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари // Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. 58 б
2
Жакбаров Муҳаммаджон. Комил инсон ғояси: тарихий-фалсафий таҳлил. – Тошкент: Абу Али Ибн Сино
номидаги нашриёт, 2000. 50 б
27
адолатли бошқаришда давлат бошлиқлари учун зарур бўлган асосий
фазилатлар, хислатларни аниқлаб берди. Фаробийнинг орзу қилган раҳбарни
ўн икки фазилат мавжуд бўлиши керак. Талаб қилинган бундай ахлоқий
комплексга эга инсон – шахс ўз даврида ижтимоий-сиёсий ҳаётда жуда
зарурлиги уқтирилади. Лекин бундай ноёб шахс ҳар бир даврда ғам
учрамаслиги ёки бу фазилатлар бир кишида мужассам бўлмаслиги мумкин.
Шунда Фаробий давлат ва жамият назоратини шундай фазилатга эга
кўпчиликнинг иродасига топширишни таъкидлаган. Шундай қилиб, Фаробий
ижтимоий адолатга, инсонпарварликка асосланган эркин ижтимоий идеални
орзу қилади, унга эришиш манбаи илм-фанда, маънавий тараққиётда
эканлигини таъкидлайди.
Ибн Сино фикрича, инсоннинг энг муҳим хислатларидан бири, ўзи
яшаётган атроф-муҳитда содир бўлаётган ҳодиса ва воқеаларнинг моҳиятини
билиб олишга қодирлигидир. Инсон оламни ўзининг ички ва ташқи
сезгилари ёрдамида билиб олади. Машҳур «Тиб қонунлари» асарида
таъкидланишича, ташқи сезги (кўриш, эшитиш, хид билиш) инсонни ташқи
олам билан боғлайди. Ички сезгилар (таҳлил қилиш, ифодалаш, хотира,
интуизм) тасаввур этиш имкониятини яратувчи сезгилардир.
Инсон ҳеч қачон танҳо, якка ўзи яшай олмайди. Унинг кундалик
эҳтиёжларини қондириш, турли орзу умидларини руёбга чиқариш учун
жамоа бўлиб яшашга интилади.
Ибн Сино фикрича, турли жамоаларга бирлашган кишилар фаолиятини
оқилона бошқариб туриш, жамоанинг барча аъзоларини фойдали меҳнатга
сафарбар қилувчи махсус қонунлар, йўл-йўриқлар, қоидалар бўлмоғи лозим.
Ибн Синонинг фикрича, одамлар ҳаёт икир-чикирларига ўралиб қолмай,
нафс бандасига айланмай маънавий камолотни кўзлашлари керак, чунки,
«гўзалликка ва ахлоқий камолотга интилиш – бу инсон зотига хос
хусусиятдир». Ибн Сино ахлоққа оид асарларида бир қанча ахлоқий
сифатларни ва иллатларни тавсифлайди. Яъни, бу икки мезоний тушунчалар
28
ўртасидаги диалектик алоқадорликни кўрсатиб ўтади. Алломанинг фикрича,
«фақат ахлоқий фазилатлар эмас, балки ахлоқий иллатлар ҳам ўрганилиши
зарур. Зеро, ҳар бир ахлоқий фазилатлар икки нуқсон ўртасида бўлади.
Чунончи, иффат-қизғончилик билан ружу, сахийлик-бахиллик билан
исрофгарчилик, адолат-зулм билан мазлумлик, қаноат-ҳирс билан бефарқлик
ўртасида вужудга келади»
1
.
Берунийнинг тушунтиришича инсонларнинг ташқи кўринишлари
турли-туман бўлсада, уларнинг ички тузилиши барчаси умумийдир. У турли
халқлар, турли аждодлардан пайдо бўлган, деган фикрларга ўз муносабатини
билдиради.
Берунийнинг фикрича, ҳалол меҳнат қилиб яшайдиган, бировга
ёмонликни раво кўрмайдиган, ҳалол ва пок рисқ билан умр ўтказадиган,
бошқалар дардига ҳамдард, жамоа манфатини ҳисобга оладиган инсон
комиллик шоҳсупасига кўтарилган инсондир. Бундай одамлар ўз қадр-
қиммати ва ор-номусини мустаҳкам сақлайди, эзгулик ва олижанобликни ўз
хатти-ҳаракатининг мезони, деб билади. Беруний таъбирича, комил инсон
биринчи навбатда, олижаноб бўлиши керак. «Олийжаноб одам, - деб ёзади
Беруний, - ўзининг жони ва ўзининг мулкидан бошқа ҳеч нарсага эгалик
қилмайди, қонунан ўзига тегишли мулкни бошқаради. Жавонмард ўзининг
олийжаноблиги ва хайр-саховати билан машҳур бўлган одам. Айни вақтда
жавонмард ўзининг хушмуомалалиги, меҳр-шафқати, сабот-матонати, сабр-
тоқати, обрў-иззати билан ҳам ном чиқарган одамдир»
2
.
Берунийнинг фикрича, адолатли жамият бунёд қилиш учун комил
инсон ва унинг ахлоқий идеалини шакллантириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Фозил жамиятни қуришга тўсиқ бўлиб турган иллатларни йўқотиш учун
уларнинг илдизини қуритиш кераклигини уқтиради ва бунга эришиш
1
Носиров Р. Ибн Синонинг «Амалий фалсафа»сида инсон тарбияси муаммоси // Мустақил Ўзбекистон:
фалсафа фанларининг долзарб муаммолари / Тўплам. – Тошкент, 2002 – Б.124-126
2
Тўрақулов Э, Раҳимов С. Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълим-тарбия ҳақида.–Тошкент: Ўқитувчи.1992.–
21 б.
29
йўлларини кўрсатиб ўтади. Ёвузликдан қутилиш учун инсон икки табиий куч
– очкўзликка ва ғазаб устидан ақл ва тафаккур кучлари билан ғалаба қилмоғи
зарур. Шундагина инсон худога яқинлашади, деб таъкидлайди. Беруний
инсонлар ҳанузгача бу иллатлардан қутила олмаганлигини ташвиш билан
ёзиб қолдирган. Чунки маънавий юксалиш учун маълум идеал йўқлиги ва
ижтимоий идеаллар алмашиниб тургани шу ҳолатга олиб келиши табиийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |