3.Антропология – инсон тўғрисидаги фан. Инсоннинг жамиятдаги
ўрни. Антропогенезнинг ҳозирги замон илмий назарияси эндиликда тор
тармоқ соҳаси эмас, балки табиий ва ижтимоий фанларнинг туташ
чегарасидаги фанлараро интегратив муаммолар тадқиқотларидан иборат.
Бугунги кунга келиб, фан одамнинг келиб чиқиш жараёнини муайян
даражада тиклаш имконини берувчи кўп сонли маълумотларни тўплаган.
Ушбу муаммони хал этишда археология ва антропологиядан тортиб, то
молекуляр биология ҳамда атом физикасигача бўлган кўплаб фанлар
иштирок этмоқда. Ҳолбуки, антропология инсонни айни бир вақтда ҳам
биологик, ҳам психологик мавжудот сифатида ўрганади. Жамият ва инсон
фалсафаси учун инсоннинг асосий табиий-ижтимоий мавжудот сифатлари,
унинг ижтимоий ҳаёт ва тарихдаги роли, шу орқали ижтимоий
60
барқарорликни таъминлиш, цивилизацияли тараққиёт йўналишларини
белгилаш муҳимроқдир.
Инсоннинг руҳий таҳлили билан шуғулланган З.Фрейд шундай
дейди: “биз бундан кейин ҳам инсоннинг табиий истак майллари олдида ақл-
идрок ожизлигини тан оламиз ва эътироф этишга ҳақлимиз. Аммо ақл-идрок
ожизлигига қарамай, одамни ҳайвонийликдан инсонийликка чақиришдан
толмайди. Ақл-идрок доимий мағлубиятларга қарамай, бир замон келиб,
устивор бўлишини узоқ замонлар кутишга тўғри келади, аммо бу замонлар
чексиз эмас, деган хулосаси инсониятни глобал экологик муаммолар
ечимини топишда ҳамкорликка чақиришнинг ёрқин намунасидир”
1
.
Одам ҳозирги замон биология фани томонидан яхши ўрганилган
приматлар билан энг кўп генетик ва анатомо физиологик ўхшашликларга
эгадир. Одамнинг приматлардан келиб чиқганлиги полеантропология
томонидан ҳам қазишмалар чоғида топилган гоминидлар ва антропоидлар
шаклларини морфологик таҳлили асосида тасдиқланади. Молекуляр
биологиянинг сўнгги йиллардаги ютуқлари одам билан приматларнинг насли
бир эканлигини кўрсатувчи янги далилларни аниқлади. Маълумки, яқинда
инсон геноми сирлари очилди ва эълон қилинди. Генетика берган
маълумотларга кўра генлар бўйича биз инсоннинг ҳозир яшаётган
қариндошларидан энг яқин бўлган шинпанзедан атига 1% дан сал ортиқроқ
фарққа эга эканмиз. ДНК молекулалари нуклеотид изчиллигининг ўзгариш
тезлигига асосланган маълумотларга кўра («молекуляр соатлар» методи)
бизнинг ҳозирги маймунлар билан аждодимиз бир бўлган. Уларнинг
аждодлари билан одамга келиб туташуви гоминид линиянинг ажралиш
бундан 5-7 млн. йиллар илгари юз берган. Агар шимпанзе назарида тутилса,
у ҳолда бу дивергенсия 5 млн йил илгари содир бўлган, гориллалар ва
орангутанлар илдизларининг ажралиши эса ундан ҳам ортиқроқ вақт
давомида рўй берган.
1
Қаранг. С.Цвейг., З.Фрейд. Руҳий таҳлил санъати.// Жаҳон адабиёти. 2000, № 3, 134-б
61
Антропогенез назариясида топилган суяк қолдиқлари ва тош
артефактларнинг санасини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ўринда физика
ва ҳимия ёрдамга келади. Замонавий табиий илмий усуллардан (уларнинг
спонтан бўлиниши треклари бўйича санани аниқлаш, калий аргонли,
полимагнит, термолюминестсент усуллари) антропогенезнинг мутлақ
хронологиясини яратишда муҳим роль уйнайди. Археологик топилмаларнинг
микротузилмасини ўрганишда физикавий, кимёвий усуллардан (рентген
нурланиши, электрон микроскопия) ҳам фойдаланилади.
Сўнгги ўн йилликлардаги кашфиётлар антропогенез ҳақидаги
олдинги тасаввурларни тубдан ўзгартириб юборди. Маълум бўлдики
одамнинг тик ҳолатда юришига ўтиши илгари таҳмин қилинганидан бир неча
миллион йил илгари юз берган экан. Тошдан ясалган қуролларнинг пайдо
бўлган даври ҳам миллион йил олдинга сурилди. Ҳозирга қадар мавжуд
бўлиб келган «австролопитик – питекантроп – неандертал – Nomo Sapiens»
шаклидаги тўғри чизиқли схемадан воз кечилди. Археологлар қайд
этганларидан
антропогенезнинг
ҳозирги
манзараси
одамлар
шаклланишининг бир хил ва тўғри чизиқли ғояси эмас, балки мураккаб ва
кўп томонлама синергетик шаклланиш ғоясига кўпроқ яқинлашмоқда.
Бугунги кунда у шохларга эга бўлган тўғри дарахт (эволюциянинг
боши берк чизиқлари билан) сифатида эмас, балки бутун тизим сифатида
тасаввур қиилнмоқдаки, унда эволюцион ривожланишнинг ҳар бир даврида
гомониднинг кўплаб рақобатлашувчи линиялари ёнма-ён мавжуд бўлган.
Бошқача қилиб айтганда, узоқ ўтмишдан приматларнинг кўплаб турлари
гоминизация йўлидан борган. Бу инсоннинг антропоид аждодларига ҳам ва
шунингдек Homo турига ҳам тегишлидир. Ҳозирги биологик турдаги одам,
ҳатто ўзининг пайдо бўлиши вақтида ҳам Ҳомо турига мансуб наслларнинг
вакили бўлган, холос. Фанда тўпланган маълумотлар одамнинг пайдо
бўлишига олиб келувчи эволюция иқлимнинг ўзгариши, ўрмонларнинг
62
сийраклашуви ва очиқ майдонларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ равишда
бошлангани ҳақидаги гипотезани тасдиқлайди.
Ҳозирги замон антропологик фалсафасининг инсон моҳияти
тўғрисидаги хулосалари куйидагича:
1. Инсон табиатан ноёб ва универсалдир. У табиат ривожининг буюк
маҳсули, ноёб қобилият соҳибидир. Инсон учун инстинкт ҳам, юксак онг
ҳам, нозик дид ҳам, улуғворлик ва яратувчанлик хам хосдир.
2. Инсонда ички ва ташқи олам мужассамлашган. Инсоннинг ички
олами фаолиятнинг турли шаклларида - меҳнат, мулоқот, маънавий
ривожланиш, бадиий ижод, хулқ- атвор ва шу кабиларда намоён бўлади.
3. Инсон моддий ва маънавий оламни қамраб олган яхлит бирликдир.
Ҳар бир инсонда табиийлик, ижтимоийлик мужассамлашган.
4. Инсон тарихий мавжудотдир. У ўзининг ана шу хусусияти билан
келажагини яратади. Инсон ўтмиш ва келажак ўртасида трансформацион
субъект ҳисобланади. Инсон жамият ривожланиши билан, барча ижтимоий
муносабатлар системасининг ривожланиши билан тараққий этиб боради.
Шунга мос равишда оқилона қадрият мўлжалларининг шаклланиши ҳам
тарихий хусусиятга эгадир.
5. Инсонда ўзи ва келажаги ҳақида масъулият ҳисси мавжуд, у бундан
ҳеч қачон қутулаолмайди.
6. Инсон моҳиятан коммуникативдир
1
. Бу моҳият ўзаро алоқа,
муносабат, муомала, коммуникация орқалигина намоён бўлади. Демак,
оқилона қадрият мўлжалларини шакллантириш борасида жамиятда ахборот
алмашиш тизимининг ривожланиши ва амал қилишини ўрганишга ва бу
ҳақидаги информатика, семантика, герменевтика, структурализм, семеотика
ва бир қатор лингвистик фанларнинг хулосаларига асосланган тадқиқотларга
таянишга тўғри келади
1
Каримов Б.А. Эманация концепцияси ва ҳозирги замон илмий дунёқараши. Тошкент: Тошкент давлат
техника университети нашриёти. 2001, 7-б.
63
Инсон ниҳоятда мураккаб, фавқулодда ноёб ва кўп ўлчамли мавжудот
бўлиб, унинг моҳиятини англаш узок вақт давом этадиган жараёндир.
Инсонда бутун олам ва жамиятнинг моҳияти мужассамлангандир.
Фалсафадан баҳс юритиладиган барча масалалар инсон муаммосига бевосита
дахлдордир. Шу маънода, инсон, аввало, ўзи учун зарур бўлган фанлар,
илмлар ва билимлар тизимини яратган. Табиат, маданият, сиёсат,
цивилизация, билиш каби масалалар инсон манфаатлари ва инсоний
моҳиятнинг намоён бўлиш шаклларидир. Уларнинг барчаси инсон табиати
ва моҳияти билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |