1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


 Ҳозирги замон фанида инсон шахси концепциялари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
3. Ҳозирги замон фанида инсон шахси концепциялари.  Инсон 
муаммоси табиатни ўрганувчи фанларнинг муаммосидан кескин фарқ 
қилади. Инсон муаммосининг объекти бўлган одам кўп сифатли 
мавжудотдир. У ёки бу фан соҳасида ишлайдиган тадқиқотчилар, олимлар 
изланиш натижаларини маълум концепцияларда ифодалайдилар. Шуларнинг 


74 
асосида вақти-вақти билан инсоннинг табиати, моҳиятини тушунтиришга 
даъво қиладиган ғоялар, таълимотлар пайдо бўлади. Бунда одамни биологик, 
шахсиятли ёки маънавий жиҳатини ажратиб олиб, шу жиҳат инсоннинг 
борлиги ва моҳиятини белгилайди, деган фикрга келадилар. Қисм ва 
бутуннинг ўзаро муносабатини тўғри тушунмаслик инсоннинг биологик, 
ижтимоий ёки руҳий-маънавий хислатларини биринчи ўринга қўйишга, 
инсон табиатини биологиялаштиришга, ижтимоийлаштириш ёки табиий ва 
ижтимоий хислатларини пастки даражага тушириб, руҳий хоссани ҳал 
қилувчи куч сифатида биринчи ўринга қўйиш ҳолларига олиб келиши 
мумкин. 
Биологиялаштирувчи концепциялар. Бу концепцияларда инсонни 
моҳияти биология нуқтаи-назаридан туриб тушунтирилади. Инглиз 
иқтисодчиси ва файласуфи Т.Р. Мальтус (1766-1834) жамиятда ижтимоий 
зиддият, тангликни пайдо бўлишида аҳолининг геометрик тараққиётда 
ўсиши, яъни биологик омил асосий роль ўйнайди, деган фикрга келган. 
Яшаш воситалари эса арифметик тараққиёт бўйича кўпаяди. Мальтуснинг 
фикрича, бу абадий табиий қонундир. Дунёга келган ва асосан 
меҳнаткашлардан ташкил топган аҳолининг кўп қисми ўзини ризқини топа 
олмасдан ижтимоий зиддиятларни кучайтирар эмиш. Ҳеч қандай ижтимоий 
шароит, тархий давр бу қонунни амал қилишни бекор қила олмайди, дейди 
Мальтус. Лекин бу таълимот ҳаётда тасдиқланмади. Агар аҳоли, Мальтус 
ўйлаганидек ҳар 25 йилда икки баробар кўпайса эди, унда XX-асрнинг 
иккинчи ярмида ердаги одамларнинг сони 110 млрд бўлиши керак эди. 
Ҳақиқатда эса аҳолининг сони ўша даврда (XX- асрнинг 60-йилларида) 3 
млрдга етди. Озиқ-овқатни ишлаб чиқариш аҳолининг ўсишига қараганда 
тезроқ кўпаяди. 
Мальтус хатоликка йўл қўйганини давр исботлади. “Ҳозирги 7 
миллиард Ер юзи аҳолиси 60-йилдаги 3 миллиардга қараганда, 1927 йилдаги 
2 миллиардга ва 1830 йилдаги 1 миллиард аҳолига қараганда яхшироқ 


75 
яшаётгани шубҳасиз”
1
. Мальтуснинг издошлари, янги Мальтусчилар ҳозир 
ҳам мавжуд. Уларнинг фикрича кам ривожланган мамлакатларда содир 
бўлган демографик портлаш гўёки Мальтус ғоясини тасдиқлайди. 
Тўғри, колониализмнинг емирилиши, оддий тиббий ёрдам болалар 
ўлимини камайтирди. Бу эса аҳолининг кескин ўсишига олиб келди. Албатта, 
бу муаммоларни келтириб чиқаради. Бу борада жаҳон ҳамжамияти 
муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ишларни олиб бормоқда. 
Яна бир инсонни биологиялаштирувчи таълимот социал – дарвинизм. 
Унга кўра яшаш учун кураш ва табиий танланиш жамият ва инсон 
тараққиётининг асосий харакатлантирувчи кучидир. Бундай таълимот 
тарафдорлари барча ижтимоий тенгликнинг илдизи “нимжон зот”ларнинг 
ниҳоятда кўпайиб кетганлигида деб биладилар.
XX-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ғарбда социобиология ғоялари 
кенг тарқалди. Бу йўналиш тарафдорлари инсонни ижтимоий хислатлари 
ундаги эволюцион-биологик ва генетик хоссалари билан белгиланади деган 
фикрга келишган. Инсонни тушуниш калити, мазкур таълимотга кўра, 
молекуляр генетикадир. 
Социобиология асосчиларидан бири, Америкалик биолог Уилсон инсон 
ва ҳайвон ўртасида сифатий фарқ борлигини кўрмасдан одамни ҳатти-
ҳаракатлари ирсий сабабга эга деган фикрга келган. Уилсон бундай талқин 
қилишни “янги натурализм” деб атайди ва кўп ижтимоий муаммоларни 
социобиологиянинг хулосалари ва тамойиллари ёрдамида ҳал қилиш мумкин 
деган фикрга келади. 
Уилсон биофилияни, яъни ҳаётни севишни ёқлаб, бир қатор инсонни, 
унинг генафондини тур сифатида сақлаш хусусида қимматли мулоҳазалар 
билдиради. Агар, дейди у, зарур чоралар кўрилмаса минг, миллионлаб 
1
Ортиқов М. “Ғарбнинг ҳалокати” хулоса ва сабоқлар. Америкалик сиёсатшунос П.Бьюкененнинг 
“Ғарбнинг ҳалокати”
 
(Patrick J. Buchanan. The Death of the West: How Dying Populations and Immigrant 
Invasions Imperil Our Country and Civilization. Dunne Books, 2001.) номли публицистик асарини таржимаси. 
Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази, 2011, 26-б 


76 
йиллар давомида табиат билан барқарорлашган инсон инқирозга юз тутиши, 
бир бутунликни йўқотиб қўйиши мумкин. 
Айни пайтда, социобиологияга таяниб инсонга қарши қаратилган, 
ғайриинсоний фикрлар ҳам билдирилмоқда. Уларнинг фикрича “ирсиятнинг 
кучи”, “ген эгоизми” табиий танланиш назариясини оқлайди, нимжонлар 
кучли одамларга йўлини бўшатиб беришлари лозим. Демак, адолат, эркинлик 
деган нарсалар инсоннинг “табиатига” тўғри келмайди, каби хулосаларга 
келишмоқда. 
Кўриниб турибдики, биологиялаштириш концепциялари инсоннинг 
моҳиятини нотўғри талқин қилади, инсонпаварлик ғояларига зид келадиган 
тамойиллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун асос бўлмоқда. Бу 
концепциянинг 
қарама-қарши 
қутбида 
инсон 
табиатини 
ижтимоийлаштирадиган концепциялар жойлашган.
Ижтимоийлаштириш 
ғояси 
ифодаланган 
яна 
бир 
таълимот 
структурализмдир. Аслида структурализм конкрет-илмий методологик 
йўналиш бўлиб, у ўрганилаётган объектлар структурасини аниқлашни илмий 
тадқиқот вазифаси сифатида илгари суради. Бу таълимотга кўра, ҳар қандай 
нарсани (одамни ҳам) хусусиятларини элементлар ўртасидаги барқарор 
алоқаларда намоён бўладиган структуралар белгилайди. Элементлар 
ўртасидаги муносабатлар ва алоқалар бирламчи сабабий омилдир, нарсани 
моҳиятини билмоқчи бўлсангиз, унинг структурасини ўрганинг. 
Жамият бир-бирига нисбатан мустақил бўлган соҳалардан ташкил 
топган бўлиб, ҳар бири ўзига хос структурага эга ва бу структура инсоннинг 
ҳатти-ҳаракатини белгилайди, йўналтиради. Инсоннинг ўзи тегишли 
структуралар ва функциялар мажмуасидир. Бунда дунёқараш, эрк, иймон, 
эркинлик, масъулият сингари тушунчалар иккинчи даражали нарсаларга 
ажралиб қолмоқда. Демак, ушбу концепциясида структуравий усул 
мутлақлаштирилган.


77 
Аслида, муаммога фан ва фалсафа нуқтаи-назаридан туриб ёндашсак, 
инсон биологик, ижтимоий ва руҳий маънавийлик бирлигини ташкил қилади. 
Булар, бир-бири билан диалектик тарзда боғланган томонлардир. Улардан 
биронтаси бирламчи, устувор деб мутлақлаштириш нотўғри, ҳаётда 
тасдиқланмаган ва тасдиқланмайдиган хулосаларга олиб келади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish