Европанинг ривожланган мамлакатларида XVII асрда ишлаб
чиқариш жараёнида, хусусан меҳнат тақсимотида туб сифатий
ўзгаришларнинг
содир
бўлиши,
ишлаб
чиқариш
жараёнини
рационаллаштириш талабининг ортиб бориши, ишлаб чиқаришга илм-фан
ютуқларини тадбиқ этиш жараёнини кучайтириб юборди.
XVII аср инглиз файласуфларидан Ф.Бекон, Томас Гоббс, Жон
Локклар инсон тўғрисидаги христиан дини қарашларини танқид қилдилар,
инсон танасининг тузилиши, унинг моддий – маънавий ҳолати ҳақида янгича
фикр-мулоҳазаларни баён этдилар.
Уларнинг тушунтиришича, фалсафанинг, айниқса, унинг энг муҳим
тармоғи бўлган гносеологиянинг асосий вазифаси – инсон ҳаётини
43
яхшилашдан иборат бўлмоғи лозимдир. Энди фалсафа инсонни алоҳида шахс
сифатида эмас, балки жамият фаровонлигининг ифодаси, жамият ҳаётининг
таърифи сифатида кўриш даркорлигини тушунтиради.
Ф.Бэкон (1561-1626)Янги Органон (1620) асарида инсоннинг табиат
устидан ҳукмрон бўлишида фан ютуқларига таяниш зарур эканлигини ҳар
томонлама исботлаб берди.
Машҳур инглиз файласуфи Т.Гоббс (1588-1679) ўзининг асарларида
инсон билан жамият ўртасидаги алоқадорликни ўрганишга эътибор берди.
Унинг фикрига кўра, жамият жуда катта механизм бўлиб, инсон ўша буюк
машинанинг мурувватларидан биридир.
Инсоннинг ижтимоий моҳиятини Гоббс ўта чегараланган механик
ҳолатда шарҳлайди.
Гоббс инсоннинг жамиятдаги ўрнини аниқлашга алоҳида эътибор
берган. Унингча, фуқаролар жамияти одамларнинг оддий йиғиндиси эмас. Бу
махсус уюшма маълум ривожланган тенденциялар ва ўзига хос турли
зиддиятлари билан ифодаланади. Унингча “Ҳамма ҳаммага қарши уруш”
“Киши кишига бўри“
1
ҳолатида бўладилар. Гоббс ўзининг бир қатор
асарларида инсондаги табиийлик билан ижтимоийлик орасидаги алоқадорлик
масалаларини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор берди. Унинг тушунтиришича,
инсондаги барча қобилиятлар табиий ва ўзлаштириб олинган қобилиятлардан
иборат бўлади.
Яна бир инглиз файласуфи Жон Локкдир (1632-1709). Унинг инсон
тўғрисидаги қарашлари асосан «Инсон ақли тўғрисидаги тажриба» (1690)
асарида баён этилган. Файласуфнинг тушунтиришича инсон туғилган вақтда
унинг қалби ҳар қандай ғоя, тушунча, принцип, қоидалардан ҳолис бўлади.
Инсон қалби худди оқ қоғоз варағидек тоза бўлиб фақат тажриба ўша қоғоз
саҳифасини турли ёзувлар билан тўлдиради.
1
Ғарб фалсафаси . Қ.Назаров таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2005, 365 бет
44
Жон Локк инсоннинг жисмоний ва маънавий қиёфаси
шаклланишида тарбия муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботлаб берди.
Унинг тушунтиришича, тарбия фақат кишиларни савдо-сотиқ ишларига
тайёрлаш билан чегараланиб қолмаслиги, балки унинг ёрдамида одамлар,
айниқса, ёшлар фуқаролик масъулиятини тушуниб олишлари даркор.
Тарбиянинг самарадорлиги Локк фикрича, жамият билан шахс ўртасидаги
ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкамлигига боғлиқ. Жамият билан шахс
орасидаги ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкамлиги эса айрим индивидга,
унинг ҳар томонлама камол топишига, чунончи жисмоний, руҳий ва ақлий
ривожланиш бирлиги таъминланганлигига боғлиқдир. Унинг фикрича,
кишиларнинг ижтимоий ва иқтисодий тенглигини эмас, балки ҳуқуқий
тенглигини таъминлаш, жамиятда ҳамма нарсанинг негизида кишининг
шахсий меҳнати ётмоғи лозим
1
.
Инглиз мутафаккирлари билан бир қаторда француз файласуфлари
ҳам инсон ва жамият ҳақида ўзларининг фикрларини баён этганлар. Улардан
бири Вольтернинг (1694-1778) фикрига кўра, инсон ижтимоий мавжудотдир.
Инсоннинг ижтимоий мавжудот бўлишига сабаб, у ҳамиша одамларнинг
турли жамоалари орасида фаолият кўрсатади. Шунинг учун одатлар ҳамиша
тенг бўлмоғи лозим.
Вольтер инсон эркин бўлмоғи лозим деб ҳисоблайди. Лекин у
эркинликни соф абстракт ҳуқуқий ва сиёсий маънода тушунар эди. Унингча
эркинлик деганда, биринчи галда озодликни тушунмоқ зарур. Вольтер
одамларга кўпроқ сўз эркинлиги беришни талаб қилар эди.
Машҳур француз маърифатпарвари Жан Жак Руссо (1712-1778)
одамларнинг насл-насабидан қатъий назар уларнинг тенглигини ёқлаб чиқди.
Жан Жак Руссо инсониятнинг дастлабки пайтларида жамиятда вужудга
келган ижтимоий тенгсизликнинг сабабларини фан ва маданиятнинг
тараққиётидан излади. Унинг фикрича, фан тараққиёти, одамлар ахлоқий
1
Ғарб фалсафаси . Қ.Назаров таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2005, 365 бет
45
қиёфасига
салбий
таъсир
этади.
Руссо
турмушдаги
ижтимоий
тенгсизликнинг, хурофотнинг илдизини қуритишнинг энг муҳим йўли тарбия
деб билади.
Классик фалсафанинг энг муҳим хусусияти, унинг марказида
инсоннинг интеллектуал имкониятлари, яъни инсон ақли муаммолари турган.
Чунки инсон ўзидаги ақлий қобилиятлар туфайли оламда содир бўлаётган
ўзгаришларни илғаб олади. Ўша ўзгаришларнинг содир бўлиш сабаблари
ҳақида фикр юритади ва борлиқнинг турли шакллари тўғрисида маълум
тасаввурга эга бўлади.
Классик фалсафада ҳар бир кишида ўзига хос фикрлаш, билиш
қобилияти, ёхуд «индивидуал ақл» мавжуд, лекин одамдаги «индивидуал
ақл»дан ташқарида турган ақл ҳам мавжуд деб тушунтирдилар. Шунинг учун
ғоя, тушунча, назария, норма ва қадриятлар индивиддан ажралган ҳолда
мавжуд. Инсон оламни ўзидаги интеллектуал қобилиятлар, малакалар ва
ўзидан ташқарида мавжуд бўлган руҳий фаолият ёрдамида билиб олади,
деган фикр-мулоҳазаларни баён қилдилар. Бундай фикр-мулоҳазалар,
табиийки, ўша даврда «Худо ақли», «Абсолют ғоя», «Оламни бошқарувчи»,
«Олий ақл» каби теологик ва идеалистик концепцияларнинг яратилишига
сабаб бўлди. Ўз навбатида классик фалсафа – ақл инсоннинг олий
даражасидаги қобилияти деган фикрдан «Худо ақли» томон силжиб бориши
билан ажралиб туради.
Классик фалсафанинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири инсон
ақлини ривожлантиришда фан ютуқларига таяниш тенденциясининг ортиб
бориши билан ифодаланади. Шундай қилиб, классик фалсафа инсон ҳаётини
яхшилашнинг, тўқ-фаровон, эркин яшашнинг энг муҳим омили – ақл деб
ҳисоблайди.
Классик
фалсафанинг
инсоншунослик
анъаналарини
шакллантиришда ва ривожлантиришда немис файласуфлари Иммануил Кант,
46
Иоганн
Фихте,
Фридрих
Шеллинг,
Вилгельм
Гегель,
Людвиг
Фейербахларнинг хизматлари катта бўлди.
Немис классик фалсафаси мактабининг асосчиси Иммануил Кант
(1724-1804 й) инсон - табиатнинг бўлаги, моддий ва маънавий хислатларга
эга бўлган ушбу мавжудот – худонинг ердаги олий неъматидир, инсон зоти
илоҳий кароматнинг маҳсули, деган диний таълимотга қарши чиқиб, органик
ва анорганик табиат ривожланиши ҳақидаги ғояни олға сурди. Инсон
ирқларининг табиий келиб чиқиши ҳақидаги қонунни қўллаб-қувватлади. У
ўзининг «Антропология» номли асарида ёзганидек: билиш, қўллаш мумкин
бўлган оламдаги энг асосий предмет бу инсондир, чунки у ўзи учун ўзининг
сўнгги мақсадидир.
Кантнинг инсон тўғрисидаги таълимоти моҳиятини фаҳмлаб олмоқ
учун йирик масаланинг ечимига эътибор бермоқ лозим. Биринчидан
Кантнинг таъкидлашича, бола қачон ўзини «Мен» деб бўрттириб кўрсата
бошласа, у ўша кундан бошлаб шахс бўла бошлайди. Бошқача айтганимизда,
ўзини-ўзи англашнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши – инсон шахси
вужудга кела бошлаганидан далолат беради. Демак, инсон ўзини англаши –
шахс шаклланиши жараёнининг энг муҳим хусусиятларидан биридир.
Ахлоқшуносликни
инсон
ахлоқий
камолотининг
объектив
қонунлари ҳақидаги фан сифатида, Кант математика билан тенглаштиради;
геометрик қатъий қоидаларни, инсон ўзи уларга тўла амал қилиш-
қилмаслиги билан ҳисоблашмаган ҳолда шакллантирилгани каби,
ахлоқшунослик ҳам инсоннинг имкониятлари билан ҳисоблашмайди. Шу
боис файласуф ҳуқуқ ва ахлоқ ҳақидаги фанларни ақлни шаклга келтириб
бўлмайдиган ёки қатъий талабаларга асосланган назариялар сифатида олиб
қарайди. Шундай қилиб, дейди Кант – амр (императив), бу шундай қоидаки,
у ҳақда тасаввур субъектив тасодифий ҳатти-ҳаракатни зарурий қилиб қўяди.
47
Инсон доимо ўз шахсий бахтига йўналтирилган майллари
натижасида қатъий амр билан қарама-қарши келиб қолиши мумкин. Шу
жиҳатдан инсон доимо бурч билан майл оралиғида туради.
Инсон камолоти Георг Вильгельм Фридрих Гегель (1770-1831)
фалсафасининг ҳам диққат марказида бўлди. Гегельнинг фикрига кўра, инсон
дунёвий руҳнинг бегоналашувидан бошқа нарса эмас. Худди шундай
позициядан туриб инсон камолотининг шаклланиш жараёнини таҳлил
қилади. Инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида ахлоқ халқ қилувчи
аҳамиятга эга бўлади. Кишилар хулқ-атворини ифодаловчи турли ахлоқий
нормалар, принциплар – улар амалий фаолиятининг асосида эмас, балки
дунёвий руҳ ривожланишининг лаҳзаси сифатида вужудга келади.
Инсон билан жамият, индивид билан давлат орасидаги ўзаро
алоқадорлик масалалари ҳақида фикр юритган Гегель – тарихда шахснинг
роли ҳақидаги субъектив қарашларни танқид қилди. Унинг фикрича, буюк
шахслар тарихий заруриятни бошқаларга қараганда тўла ва чуқур тушунувчи
кишилардир.
Ноклассик фалсафа тараққиётига диний фалсафа ҳам ўз таъсирини
ўтказади. Бундай ҳолатни классик фалсафа анъаналарини ҳимоя қилиб
чиққан фалсафий оқимлардан бири – неотомизмда яққол кўришимиз мумкин.
Унинг ғояларини ёйишда жонбозлик кўрсатган неотомистлар
Ш.Маритен, Э.Мильсон, Г.Марсель, Тейярде Шарденлардир (XIX асрнинг 70
йиллари).
Неотомизм ўрта аср томизмидан тубдан фарқ қилади. Унда Фома
Аквинский қарашларидаги асосий ғоялар немис классик фалсафасининг
асосчилари Кант, Гегель ва Шеллинг қарашлари билан бирлаштирилди. Ана
шундай нуқтаи назар билан фикр-мулоҳазалар юритган неотомистларнинг
тушунтиришича, инсоният босиб ўтган тарихий тараққиёт ҳар бир кишининг
ҳатти-ҳаракатига боғлиқ бўлиб, олдиндан транцендентал кучлар томонидан
белгилаб берилган.
48
Неотомистлар дин ва фанни бир-бири билан уйғунлаштирмоқчи
бўладилар. Неотомистларнинг тушунтиришича, дин ва фан ҳеч қачон бири
иккинчисига зид келмайди, балки бири иккинчисини тўлдиради. Дин ҳам,
фан ҳам аслида одамларни ягона мақсадга етакловчи икки йўлдир. Улар
ягона мақсад деганда худо томон боришни назарда тутадилар.
Неотомизм, XIX асрнинг 70 йилларида олам билан одам орасида
ўзаро алоқадорлик муаммоларини, худо борлиғи, унинг кароматлари,
олийжаноб фазилатлари, хислатлари чиғириғидан ўтказиб таҳлил этган
бўлса, ХХ асрга келиб ўзининг ҳаётдаги мўлжалларини тубдан ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |