30
1. Тасаввуф фалсафасида инсоннинг руҳий-маънавий камолоти
масаласи. Ўрта аср мусулмон файласуфларининг инсон тўғрисидаги
қарашлари шаклланишида ва унинг янада ривожланишида ўша тарихий давр
маданий-маънавий ҳаётида йирик аҳамиятга эга бўлган сўфийлик
таълимотининг таъсири катта бўлди.
Суфийлик ёки суфизм инсон руҳий – маънавий камолоти ҳақидаги
турли ғоявий – назарий қарашлар, ахлоқий қоидалар ва уларни амалга
ошириш йўллари ва услублари хусусидаги таълимотдир. Ушбу таълимот бир
бутун, яхлит тўпламдан иборат бўлиб, ўзида икки асосий ғоявий – назарий ва
амалий – услубий йўналишларни бирлаштиради. Ўша бир бутун тизимнинг
ғоявий-назарий қисми мусулмон фалсафасида “тасаввуф” деб аталади.
Тасаввуф суфийликнинг ғоявий – назарий асосини ташкил этади. Суфийлик
ахлоқий қоидалар, турмуш тарзи талабларининг йиғиндиси сифатида VII
асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида Куфа ва Басра шаҳарларида
вужудга келди. Ўз тараққиётининг дастлабки даврида кўпинча
амалий
ифодага эга эди. Халифа Усмон даврида мусулмонлар молу-дунёга ҳирс
қўйиб бировларнинг меҳнати эвазига яшай бошладилар. Ислом ахлоқига зид
бўлган иллатлар пайдо бўла бошлади. Ушбу иллатлар мусулмончилик
талабларига зид бўлганлиги учун, мусулмонларнинг ичидан бир гуруҳи
ажралиб чиқиб таркидунёчилик, дунёвий лаззатдан воз кечиш сингари
талаблар билан чиқиб, асл инсоний фазилатларни ривожлантириш ва ҳаққа
етиш сингари таълимотни илгари сура бошладилар. Шариат талабларининг
мукаммал эгаллаш, инсон маънавий-руҳий қиёфасини гўзаллаштириш
уларнинг асл мақсади бўлган.
Тасаввуф гарчи, Қуръони Карим ва Ҳадис илмидан ўсиб чиққан бўлса
ҳам ўз ғоявий, ахлоқий-эстетик тизимига эга бўлган мустақил
назарий
фалсафий йўналиш сифатида Шарқ халқлари маънавий тараққиётида жуда
катта аҳамиятга эга бўлди.Ислом оламида VIII асрнинг ўрталарида пайдо
31
бўлган тасаввуф ўз даври ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётининг фалсафий
тадқиқи сифатида шаклланди. «Сўфий» деган истилоҳнинг келиб чиқиши
ҳақида саккиз хил фикр мавжуд
1
бўлиб, унинг намояндалари авлиё, дарвеш,
қаландар, фақир, ботиний ҳамда зоҳирий илмлар дониши сифатида эътироф
этилган. «Уларнинг дунё лаззатларидан воз кечишлари, ғайри оддий сўзлари,
ишлари, кароматлари халқни лол қолдирар шунинг учун ҳам халқ уларни
ҳурматлаб, авлиё, аҳли ҳол, аҳли бетин, дарвеш, қаландар, фақир деган ном
билан тилга олар эдилар. Кейинроқ, уларга нисбатан умумий қилиб, сўфий
деган номни қўллай бошладилар»
2
.
Нажмиддин
Комилов эътирофича, сўфий майда манфаатлар,
одамларнинг кундалик ташвишларигина эмас, умуман фоний дунёнинг ғаму
муаммоларидан устун турадиган, тафаккурининг сатҳи фалаклар қадар
қамровли, қалбида маънолар булоғи қайнаб турган комил инсон ҳисобланган.
Шунинг учун уларнинг юриш-туриши, сўзу мулоқоти, одобу ахлоқи
бошқаларга ибрат намунаси сифатида қаралган.
Тасаввуф фалсафасининг шаклланишида нафақат Қуръони Карим,
Ҳадиси Шариф, балки Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқ
мамлакатларида кенг
ёйилган зардуштийлик, буддизм, Европанинг кўпгина мамлакатларида
тарқалган неоплатонизм, иудаизм ва христианлик ғояларининг
таъсири
сезиларли бўлди. Айниқса Юнон файласуфлари Эмпедокл, Левкипп,
Демокритларни ижодида учрайдиган инсонни юқори борлиқдан босқичма-
босқич келиб чиққани – эманация
3
ғояси кучли таъсир ўтказган. Эманация
жараёни босқичма-босқич содир бўлган. Натижада мавжудот поғонама-
поғона вужудга келган. Бу таълимотга биноан борлиқ ягона руҳий
бошланғичдан босқичма-босқич келиб чиққан. Борлиқ яккаликдан кўпликка,
1
Оқмуродов. Т. О. Тасаввуф – саодат илми // Фалсафа ва тасаввуф: Республика Илмий-амалий семинар
материаллари:– Бухоро, 2008. – Б.139
2
Жўраев З. Ғойиблар хайлидан ёнган чироқлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 15-17-б
3
Эманация (қад юнон-ажралиб чиқиш, сизиб чиқиш, тарқалиш) – диний-фалсафий термин. Бунга кўра, гўё
моддий олам илоҳий ибтидо(худо)дан аста-секин, босқичма-босқич келиб чиққан. Фалсафа.қомусий луғат.
Тошкент: “Шарқ” 2004, 458-б