3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 412,02 Kb.
bet1/15
Sana28.03.2023
Hajmi412,02 Kb.
#922559
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3 Мавзу Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий онунлари ва к


3 - Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари.
Маъруза режаси:
1. Фалсафада ўзаро алоқадорлик, шаклланиш, ўзгариш, ривожланиш ва тараққиёт тушунчаларининг моҳияти.
2. Ривожланишнинг умумфалсафий қонунлари.
3. Фалсафанинг субстанционал ва муносабатдош категориялари.


1-савол баёни: Борлиқни фалсафий тушуниш оламни ташкил этган нарса ва ҳодисаларнинг, унинг турли соҳа ва томонларининг ўзаро алоқадорлиги, ўзгариш ва ривожланиш жараёнларини билишни ҳам тақозо этади. Ҳар қандай фан сингари, фалсафа фанининг ҳам куч-қудрати манбаи, унинг амалиётдаги ўрни ва истиқболи – унинг назарий бойлигидадир. Воқеликнинг ялпи умумий алоқадорлиги ва ривожланиш қонунларини, уларнинг инсон онгида акс этиш йўлларини ўрганишга қаратилган фалсафа фани – яхлит илмий билимлар тизимини ташкил этиб, муайян фундаментал қоидаларнинг (тамойилларнинг) йиғиндисига асосланади. Бу қоидалар фалсафа фанининг назарий асосини ташкил этувчи диалектика назарияси ва диалектик тафаккур методида ўз ифодасини топади.
Ҳаракат, ривожланиш, умумий алоқадорлик тўғрисидаги фалсафий қарашлар ҳам фалсафа фани билан бирга пайдо бўлган. Бу муаммолар таҳлили фалсафада “диалектика” тушунчаси орқали ифодаланади ва бу тушунча фалсафа тарихида турли мазмунда қўлланилиб келинган. «Диалектика» (юнон. диалектике – суҳбат қуриш санъати) сўзининг «диалог» (юнон. диалогос – икки ёки бир нечта суҳбатдошлар сўзлашуви) сўзи билан умумий жиҳатлари бисёр. Дастлаб диалектика баҳслашиш, мунозара қилиш санъати сифатида тушунилган, бунда фикрлар, қарашлар қарама-қаршилиги воситасида ҳақиқатнинг тагига етиш мақсадида муаммони ўзаро манфаатдор муҳокама қилишга қаратилган мунозара назарда тутилган. Диалектик – бу савол бериш ва жавоб қайтаришга уста одам, деб ҳисобланган. Диалектика сўзи юнон тилида «суҳбатлашув санъати», «баҳслашув санъати» деган маънони билдиради. Турли нуқтаи-назарларни изоҳлаш, ўз фикри тўғрилигини исботлаш маҳорати Суқрот ва Афлотунда яққол намоён бўлган. Уларнинг таъкидлашича, ҳақиқатнинг қандайдир янги нарса, яъни баҳснинг бошланишида бўлмаган, лекин муҳокама жараёнида пайдо бўлган нарса сифатида туғилишига мулоқот ёрдам беради. Абу Наср Форобийнинг ёзишича, диалектика, яъни “ал-жадал” атамаси қадимги юнон файласуфлари Суқрот ва Афлотун томонидан қўлланилган бўлиб, маъноси баҳс, суҳбат, мунозара санъати, мунозара юритиш орқали баҳслашувчининг фикридаги зиддиятларни фош этиб ҳақиқатга эришиш демакдир. “Инсон,- деб ёзади Форобий,- ҳақиқатга ёки фалсафага фақат диалектик баҳс орқали эришиши мумкин” (Аль-Фараби. Историко-философские трактаты.- Алма-Ата: «Наука», 1985, 405 с.).
Умуман олганда, фалсафа тарихида диалектиканинг турли хил тарихий шаклларини кўрсатиш мумкин. Буларга:
а) Стихияли диалектика. Бу антик давр фалсафасига хосдир.
б) Идеалистик диалектика. Масалан, Гегель диалектикаси.
в) Материалистик диалектика. Бу марксизм диалектикаси.
г) Классик ва ноклассик диалектика.
д) Объектив ва субъектив диалектика ва бошқалар киради.
Ҳар қандай концепциянинг мазмунини ёритишда унинг тамойилларини таҳлил қилиш айниқса муҳим аҳамият касб этади. Диалектика ҳам бундан мустасно эмас. Тамойиллар нима?
Фалсафий маънода «тамойил» (принцип) тушунчаси фундаментал қоида, биринчи асосни, бирон-бир концепция ёки назариянинг энг муҳим асосини англатади. Фалсафий назария сифатидаги диалектикага тамойиллар яхлит тус беради, унинг қонунлари ва категорияларини изчил тизимга солади. Диалектиканинг ҳозирги концепцияларида умумий алоқадорлик ва ривожланиш, тарихийлик, сабабийлик, детерминизм, тизимлилик каби тамойиллар муҳим рол ўйнайди.
Диалектика атамаси ўтмишда асосан уч маънода ишлатилиб келинган: биринчидан, баҳс, суҳбат, мунозара санъати орқали ҳақиқатга эришиш йўли сифатида; иккинчидан, фалсафий фикрлаш қонун-қоидаларини ўзида мужассамлаштирган тафаккур шакли сифатида; учинчидан, фалсафа ва бошқа фанлардаги илмий билиш жараёнида қўлланиладиган илмий-тадқиқот усули сифатида.
Ҳозирги вақтда диалектика назарияси оламни фалсафий англаш мантиқи, илмий билиш методологияси сифатида ривожланиб келмоқда. Диалектика борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ялпи ўзаро алоқадорлиги ва ривожланиши қонунлари ҳақидаги таълимот бўлиши билан бирга билиш назарияси, тафаккурлаш шакллари ва қонуниятлари ҳақидаги фан, фалсафий тафаккур методи ва методологияси ҳамдир.
Шундай қилиб, диалектика – ривожланиш фалсафаси ва оламни билишнинг фалсафий методологиясидир. Диалектика ўз моҳияти жиҳатдан ялпи ўзаро алоқадорлик, боғланиш, муносабат, ўзгариш, ривожланиш тўғрисидаги таълимот сифатида табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккурига хос энг умумий алоқадорлик ва боғланишларни, ўзгариш ва ривожланишнинг энг умумий қонунларини тўғри очиб бериш асосида кишиларга дунёни ўзлаштириш ва ўзгартириш йўлларини кўрсатувчи методологик қурол бўлиб хизмат қилади.
Диалектика – бу дунёни шундай тушунишки ва уни онгли равишда ўрганишнинг шундай усулики, бунда турли ҳодисалар, уларнинг турли-туман алоқалари, қарама-қарши кучларнинг ўзаро таъсири, ўзгариш ва ривожланиш жараёни билан бирликда қараб чиқилади.
Борлиқни диалектик тарзда ўрганишнинг муҳим назарий натижаларидан бири – моддий ва маънавий предметлар оламида якка, жузъий ва умумий алоқа ва боғланишлар билан бирга энг умумий, универсал. ҳар томонлама, беистисно барча нарса ва ҳодисаларга хос бўлган алоқадорликлар мавжудлиги ҳақидаги хулоса бўлди. Ялпи, универсал алоқадорлик муносабат, алоқа, боғланиш, таъсир ва акс таъсир орқали ўзини намоён этади. Шу билан бирга муносабат ҳар қандай алоқа, боғланиш, таъсир ва ўзаро таъсирга хос бўлган муҳим томон ёки жиҳатдир.
Барча нарса ва ҳодисалар бир – бирлари билан доимо ўзаро муносабатда ва алоқада бўладилар. М у н о с а б а т – ўзаро алоқадорликнинг зарурий лаҳза нарсаларнинг бир – биридан шартланганлигидан, ўзаро қарамаликдан, боғланишдан келиб чиқади. Предметнинг хоссаси, белгилари унинг бошқа предметга ёки теварак муҳитга бўлган муносабати мавжуд бўлади. Борлиқда муносабат турли хил шакл, даража ва амалга ошиш усулларига эгадир. Айтайлик, муносабатлар ичида ижтимоий муносабатлар алоҳида хусусиятга эгадир. Ҳар бир инсон ўзи яратган предметлар, ташкилотлар, ғоялар ва индивидлар билан ижтимоий, маданий, маънавий мафкуравий ва бошқа хилдаги муносабатни ўрнатди, шу муносабат доирасида фаолият кўрсатади.
Муносабатнинг конкрет кўриниши, намоён бўлиш шакли алоқа ва унинг хусусияти билан белгиланади. А л о қ а предметларнинг бир – бири билан узвий боғланишини, ўзаро тақазо этишини билдирадиган борлиқнинг туб хоссасидир. Билиш ва амалиёт шуни кўрсатадики, у ёки бу ҳодисани тушуниш учун унинг бошқа ҳодисалар билан боғланишини тадқиқот қилиш керак. Алоқанинг борлиқни туб, универсал хоссаси эканлиги алоқадорлик категориясида ифодаланади.

Download 412,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish