3. Миллий маънавият ва миллий ўзликни англаш – миллий
мустақилликка эришишнинг асоси. Шўролар даврида эълон қилинган
барча китобларда ва илмий мақолаларда ҳам инсон ва жамият маънавиятини
ривожлантириш уларнинг тузумга итоаткорлигини ва садоқатини таъминлаш
нуқтаи-назардан таҳлил этилган. Масалага бундай ёндашув давлат сиёсатида
стратегик мақсад қилиб белгиланганлиги билан боғлиқдир. Ана шу
мақсаддан қелиб чиққан ҳолда собиқ марказ ҳатто илмий изланишларнинг
мавзуларини тақсимлашга, унинг йўналишларини белгилаб беришга ҳам
раҳбарлик қилиб келган. Хусусан миллат озодлик ҳаракатлари, миллий онг,
миллий ўзликни англаш, миллатлараро муносабатлар, миллий маънавият ва
мерос, миллатнинг ўзлигини англаши билан боғлиқ бўлган мавзулар
республикадаги миллий масалани ўрганаётган олимларнинг тадқиқотига
тўсқинлик қилинган.
Миллий маънавият миллатнинг ўзига хос хусусиятлари, анъана, урф-
одатлари, қадриятлар ва менталететини ўзида акс эттирувчи, унинг
(менлигини) кўрсатувчи, ўзлигини белгиловчи, ақлий руҳий салоҳияти ва уни
тараққиётга етакловчи салоҳиятдир. Ўзига хос маънавиятига эга бўлмаган
миллат бўлмайди. Шу маънода ҳам маънавият миллатларни бир-бирларидан
фарқ қилдирувчи энг эркин кўзга ташланувчи омил ҳисобланади.
Миллий маънавият қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, миллий онг, миллий давлатчилик, ғурур, урф-одат,
анъаналар, қадриятларнинг миллий ҳаётдаги реал моддий кучга айланишида;
иккинчидан, миллатнинг ўзлигини англаши, унинг ўз тарихи, мероси ва
ўз истиқболи учун масъуллигининг амал қилишида;
учинчидан, маданият, уларнинг кўринишлари ва инсонга таъсир
кўрсатиш имкониятларида;
90
тўртинчидан, миллий ғоя, мафкура ва уларнинг миллатни улуғлаш,
унинг эзгулик ва тараққиётга интилишига таъсир кўрсата билиш қобилияти.
Миллий ўзликни англаш ҳар бир инсон учун маънавий
баркамолликнинг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Чунки, у аввало,
ўзининг кимлигини билиб олса, қайси миллатга мансублигини тушуниб етса,
авлод, аждодлари, улардан қолдирилган моддий ва маънавий меросни
ўзлаштирсагина тўлақонли шахс даражасига етиши мумкин. Бундай шахслар
миллатнинг аксарият кўпчилик қисмини ташкил қилсагина ундай
миллатнинг истиқболи буюк бўлади. Чиндан ҳам миллатимиз, жамиятимиз
маънавий ҳаётига стихияли равишда катта тезлик билан оқиб кираётган
“оммавий маданият” таҳдидларидан, чет эл маданиятининг оила илдизларига
болта урадиган индивидуализм ва гедонизм каби сохта оммавий
қадриятларидан
ҳимоялашнинг
энг
кучли
воситаси
ўз
миллий
маданиятимизда, анъана ва урф-одатларимизда акс этган миллий
ўзлигимиздир
1
. Ўзликни англаш инсоннинг руҳий, ижтимоий мавқеини
англашдир. Ўз-ўзини англаш эса:
- халқнинг, миллатнинг ўтмиш тарихий тараққиёт йўлини, ота-
боболари, насл-насаби, авлоду-аждодларининг ким бўлганлиги ва уларнинг
жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига қўшган буюк ҳиссаларини билиб
олишдир.
-Миллий ўзликни англаш – миллат яшаётган Ватаннинг порлоқ
истиқболини таъминлаш учун қандай имкониятлар ва қулайликларга эга
эканлигини чуқур англаб етиш, улар билан чексиз фахрланиш, мавжуд
имкониятларни юзага чиқариш, реал воқеликка айлантириш учун ўзини
сафарбар этиш, барча имкониятлари, куч ғайратини ишга солиш демакдир.
Миллат мавжуд бўлиши учун тил, ҳудуд ва маънавият асосий шарт бўлгани
каби миллий ўзликни англаш ҳам асосий зарурий шарт ҳисобланади.
Ўзликни англаш ўз моҳиятига кўра миллат ва элатлар учун хос бўлган
1
Саидов У. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. Тошкент: “Академия” 2008, 74-б
91
маънавият хусусиятларини ифода этиб, ўз функциясига кўра миллий
манфаатларни ҳимоя қилади.
Миллий ўзликни англаш реал ҳаётда миллат шаъни, қадр-қиммати,
обрў-эътибори поймол этилганда ёки миллатнинг манфаатларига нисбатан
иккинчи бир томондан зўравонлик ҳаракатлари бошланиб кетган ҳолатларда
янада кучли ва яққол намоён бўлади. Бундай ҳолатда, миллатнинг барча
вакиллари қайси лавозимда хизмат қилиши, қайси даражада бой ёки камбағал
бўлишидан қатъий назар ўзаро бирлашиб кетадилар ва миллатнинг
манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Миллий ўзликни англаш, миллатнинг тил, урф-одатлар, анъаналар,
қадриятлар, ҳудуд ягоналиги, маънавиятдаги ўзига хослигидан иборат
белгилари каби миллатнинг мустақил белгиси ҳисобланади. Миллий ўзликни
англаш миллатнинг мустақил белгиси эканлиги – миллий манфаатлар,
эҳтиёжлар умумийлигини ҳимоя қилиш ва миллий тараққиётга эришиш ва
унинг жаҳон тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш заруриятини англаш
билан белгиланади. Зеро “...инсон бурунсиз, қулоқсиз ва оғизсиз яшаши
мумкин бўлмаганидек, миллатсиз ҳам яшаши ҳам мумкин эмас. Эҳтимол, у
Ватандан йироқда дунёга келар миллат тарбиясини олиш имкониятидан ҳам
маҳрум бўлган бўлиши мумкин. Аммо бу унинг Ватансиз ва миллатсиз
эканлигини билдирмайди. Чунки, у ўзининг улғайиши ва ўзлигини англаши
жараёнида қалби, ички руҳияти, олами билан ўзининг авлод-аждодларини
билиб олишга, улар қўним топган Ватанни, уларнинг миллатини қўмсаб
яшайди ва унга талпинади. Бу ҳиссиёт ва руҳият унга ота – онасининг қони
ва қалби орқали табиий равишда ўтган ”.
1
Шу маънода ҳам миллий ўзликни
англашга бўлган ҳатти-ҳаракатларнинг юзага келишини ҳам инсон боласига
ҳос бўлган маънавий фазилат- дейиш мумкин бўлади.
Миллий ўзликни англаш омилининг қудрати қуйидаги шароитларда
кўпроқ намоён бўлади:
1
Отамуротов С. Миллий ривожланиш фалсафаси. Тошкент “Академия”, 2005, 11-бет.
92
биринчидан, агар миллий ўзликни англаш ривожланган бўлса, юқорида
қайд этганимиздек, миллатнинг манфаатларига, айниқса, шаъни, қадр-
қиммати, обрў-эътибори, ғурури поймол этилишига қаратилган ҳаракатлар
юзага келган шароитларда, миллатнинг барча вакиллари бирлашиб
кетадилар, ҳатто миллатнинг ичида ўзаро мухолифатда бўлган томонлар ҳам
миллатнинг шаъни, ғурури, обрў-эътиборини ҳимоя қилиш манфаати йўлида
бирлашадилар;
иккинчидан, миллий ўзликни англаш руҳий, ҳис-ҳаяжон, эҳтирос
омилидир. Мазкур ҳолат ташқаридан қараганда сезилмайди. Уни миллатнинг
ҳатти-ҳаракатларида,
интилишларида
ва
мақсадларини
амалга
оширишларидаги салоҳияти орқали билиб олиш мумкин бўлади.
Руҳий ҳис-ҳаяжон ва эҳтиросларнинг “портлаши” миллатнинг
характери, хусусиятлари, миллий ғояларни яратувчи, унинг тараққиётида
олдинги сафда турувчи зиёлиларнинг салоҳиятига боғлиқ.
учинчидан, миллий ўзликни англаш омили фақат миллий
манфаатларни ҳимоя қилиш билан чекланмайди, балки миллий тараққиёт
жараёнида, унинг олдида юзага келадиган ички муаммоларни ҳал қилиш
ҳамда миллатни бирлаштирувчи ва ҳаракатга келтирувчи вазифани ҳам
бажаради. Бу муаммолар мамлакатда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-
маърифий соҳаларда содир бўлиши мумкин.
Тўртинчидан, миллий ўзликни англаш миллатнинг муҳим белгиси
сифатида, фақат унинг манфаатларини ифодалаб ёки ҳимоя қилиш билан
чекланмайди, балки шулар билан бирга унинг абадийлигини таъминлаб
турувчи мустаҳкам қўрғон ҳамдир. “Миллий ўзлигини англаш... ўзининг
катта салоҳияти билан миллат учун зарур бўлган асосий тизимда етакчи
ўринни эгаллайди. У миллатнинг юраги, қалби, томирларида оқадиган қони
ва гавдасини тик ушлаб турувчи жонидир. Ўзлигини англашдан тўхтаган ёки
ундан маҳрум бўлган ҳар қандай миллат ўлимга маҳкумдир. У ўзга
миллатларга “ем” бўлиб, уларга ассимиляция орқали қўшилиб, оқибатда йўқ
93
бўлиб кетади”.
1
Миллий ўзликни англаш ўзининг ана шу катта салоҳияти
билан миллат маънавиятининг ўзагини ҳам ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |