84
демак уни ўйлаб ўламан: “Эдвард, сени севаман!”.
Даҳшатли ҳамлани кутиб кўзларимни юмарканман, охирги марта Лоранга
нигоҳ ташладим, кутилмаганда у сергак тортди ва бошини чап томонга
кескин бурди. Мен у ўгирилган томонга қарашга қўрқдим,
чунки уни
ҳозир ҳеч нима тўхтата олмаслигини билардим. Негадир у орқага
тисарила бошлади.
― Ишонмайман! — бу гапни секин айтганидан зўрға қулоғимга чалинди.
Шундан кейин Лоран ўгирилган томонга қарашга мажбур бўлдим. Жилға
тарафга аланглаб ҳеч нимани кўрмадим. Лоран янада тезроқ тисарила
бошлаганини кўриб, оғзим очилиб қолди. У кўзларини ўрмон томондан
олмасди.
Бир маҳал Лоранни чўчитган нарсани кўрдим... Улкан, қора шарпа
секинлик билан вампирнинг устига бостириб кела бошлади.
Шарпа шунчалик катта эдики, худди уйдек келарди. Қиличдек тишларини
кўрсатиб ириллаганда, чақин чаққандек бўлди, даҳшатдан ерга ёпишиб
қолай дедим. Айиқ! Махлуққа яхшилаб тикилдим, лекин у айиққа умуман
ўхшамасди, бу ўша бутун ҳудудни ваҳимага солган улкан махлуқ эди.
Узоқдан айиққа ўхшаб кўринарди.
Бир пайтлар уни учратишни
истагандим, лекин бу қадар яқиндан эмас, узоқдан. "Қимирлама!",
шивирлади Эдварднинг товуши. Мен кўзларимни
катта-катта очганча
даҳшатли махлуққа тикилиб унинг нималигини аниқлашга уринардим.
Махлуқ худди бўридек ҳушёр ҳаракат қиларди. Наҳотки, бўриларнинг
шунақа катта тури бўлса? Қўрқувдан титраб кетган Лоран шошиб ўзини
ўрмон ичига урди.
У нега қочди? Албатта, улкан бўри ваҳимали кўринарди, лекин у бор-йўғи
жонивор-ку? Наҳотки, вампир қўрқадиган ҳайвон бўлса? У худди менга
ўхшаб қўрқди. Лекин бўри ёлғиз эмас эди. Тўсатдан
гулзорнинг икки
томонидаги дарахтлар орасидан секин-аста яна иккита махлуқ чиқиб
келди. Лекин улар биринчи пайдо бўлгани каби улкан эмас эди. Биттаси
мен чўккалаб турган жойдан бир неча қадам нарида Лорандан кўз узмай
турарди. Қимирлашга улгурмасимдан
улар худди жанубга учишга
ҳозирланаётган турналар каби қаторлашиб олишди.
Жигарранг махлуқ эса дарахтлар орасидан ўтиб менга яқинлашди.
Кўрққанимдан бир сакраб ўзимни четга олдим. Қочиш бекорлигини, бўри
учун енгил ўлжа бўлганимни тушуниб жойимда қотдим. Шу маҳал Лоран
уларга ташланиб бурдалаб ташлашини жуда-жуда истардим. Бу Лоран
учун арзимаган иш эди.
Ҳозир вампирдан ҳам кўпроқ бўрилар галасидан қўрқардим. Жигарранг
бўри менга яқинлашиб, қаттиқ тикилди. Унинг кўзлари ҳайвонга хос
бўлмаган равишда маъноли эди. Тикилиб турган бўрига қараб, негадир
Жейкоб эсимга тушди. Яхши ҳамки у ёнимда эмас, бўлмаса
менинг
аҳмоқлигим туфайли у ҳам ўлиб кетармиди...
Тўдабоши қаттиқ ириллаб жигарранг бўрининг диққатини тортди. Лоран
очиқча даҳшат билан тўдага тикилиб, кейин эса яшин тезлигида ўзини
Do'stlaringiz bilan baham: