Мавзу: Стресс ва уни бошкариш
Мундарижа
Кириш
Стресс ҳолатининг ривожланиши.
Стресс реакциясини келтириб чиқаради.
Стрессор ва стрессларнинг турлари.
Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши
Хулоса
Адабиётлар
Кириш
Инсон организмининг беминнат, уйғун ишлаши ва захматкашлигини сиру-асрори организм аъзолари фаолиятининг бош мия орқали бошқарилишидир. Соғлом одам организмига ноқулай омиллар таъсир қилиши ва организмни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бироқ бизнинг организмимизга ноқулай омилларга қарши курашиш механизми мавжуд ва у стресс - реакция номини олган.
СТРЕСС (инг. stress — босим, кучланиш, танглик) одам ва ҳайвонларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонланиш, асабийлик хрлати. Организмда ҳар хил таъдиротларга нисбатан ривожланадиган номахсус нейрогормонал реакция. «Стресс» терминини канадалик патолог Г. Селье таърифлаб, тиббиётга киритган (1936). Олим С ҳолатига олиб келувчи омилни стрессорлар деб, улар таъсирида организмда рўй берадиган ўзгаришларни мослашиш (адаптация) синдроми деб атади. Физик (иссиқ, совуқ, шикастланиш ва б.) ва психик (қўрқув, қаттиқ товуш, ўта хурсандчилик) стрессорлар ажратилади. Организмда бу омиллар таъсирини енгишга қаратилган мослашувчи биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар ривожланади, бу стрессорнинг кучи, таъсир этиш муддати, одам ёки ҳайвоннинг физиологик системаси ва руҳий ҳолатига боғлиқ. Нерв системаси юқори ривожланган одам ва ҳайвонларда, ҳистуйғу кўпинча стрессор вазифасини ўтайди ва у физик стрессор таъсирига замин туғдиради. Одамда бир хил кучдаги Стресс ҳам хавфли, ҳам ижобий бўлиши мумкин. Шунинг учун маълум бир даражадаги Стресс ларсиз фаол ҳаёт кечириб бўлмайди, чунки Стресслар бўлмаслиги бу ўлим билан баробар деган эди Г. Селье. Демак, Стресслар нафақат хавфли, балки организм учун фойдали ҳам бўлиши мумкин (эустресс), бу ҳолат организм имкониятларини ишга солади, салбий таъсиротларга чидамлилигини оширади (мас, инфекциялар, қон йўқотиш ва б.), маълум бир соматик касалликлар (мас, яра касаллиги, аллергия, юрак касалликлари ва б.) кечишини енгиллаштиради ёки беморнинг улардан форм бўлишига ёрдам беради. Зарарли Стресслар (дистресс) организм резистентлигини пасайтиради, кўпгина касалликларнинг кечишини оғирлаштиради. Стресс таъсирида касалликлар пайдо бўлишида организмнинг дастлабки ҳолати катта аҳамиятга эга. Мас, гипертония касаллиги билан оғриган беморда Стресс оғирроқ, яъни гипертоник кризлар билан кечади.
Г. Селье, Стресс натижасида ривожланадиган касалликлар ё стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб ҳисоблаган. Чунки айрим ҳолларда дистресс унча кучли бўлмаган стрессор таъсирида юзага келади.
Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реакциясига боғлиқ. Стресс хрлатини фаол ўзгартиришга қаратилган чоралар организм чидамлилигини оширади ва натижада касаллик ривожланмайди ёки, аксинча, фаол курашиш бўлмаса, мослашиш синдроми сусайиб, оғир ҳолатларда организмни нобуд бўлишигача олиб келиши ҳам мумкин. Организмдаги ҳамма ўзгаришларни назорат қилишда миядаги катехоламинлар микдори катта аҳамиятга эга. Шундай қилиб, нерв системаси организмнинг Стрессга реакция бериш ҳолатини белгилайди (қ. Нейрогуморал регуляция).
Ҳоз. «Стресс» термини жуда кенг маънода тушунилади, мас, нерв системаси бўлмаган қуйи ҳайвонлар, ҳатто ўсимликларда ҳам сув микдори ёки харорат кескин ўзгарса, уларда кечаётган физиологик жараёнлар бузилади.
Стресс ҳолатининг ривожланишида уч босқич ажратилади:
1) таҳдид (хавотирланиш) босқичи - ноқулай омил таъсири бошланади ва АКТГ, глюкокортикоидлар секрецияси кучаяди;
2) резистентлик (чидаш) босқичи - глюкокортикоидларнинг ошган миқдори қон билан ҳаракатланиб, организмнинг салбий таъсирга чидамлилигини оширади;
3) ҳолдан тойиш, мадорсизланиш босқичи - буйрак усти безлари етарли миқдорда глюкокортикоидлар ишлаб чиқара олмайди ва организмнинг ҳолати ёмонлашади.
Стресс - бу организмнинг экстремал шароитларга жавоб реакция. Демак, стресс организмда ҳар хил таъсиротларга нисбатан ривожланадиган номахсус нейрогормонал ҳолатдир. Стресс терминини канадалик патолог Г.Селье таърифлаб, тиббиётга киритган (1936). Олим стресс ҳолатига олиб келувчи омилни стрессорлар деб атади. Организмда бу омиллар таъсирини енгишга қаратилган мослашувчи биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар ривожланади, бу стрессорнинг кучи, таъсир этиш муддати, одам ёки ҳайвоннинг физиологик системаси ва руҳий ҳолатига боғлиқ.
Нерв системаси юқори ривожланган одам ва ҳайвонларда, ҳис - туйғу кўпинча стрессор вазифасини ўтайди ва у физик стрессор таъсирига замин туғдиради. Стресс реакциясини келтириб чиқарувчи ички ва ташқи муҳитнинг барча омиллари стрессорлар номини олган. Агарда стрессорлар узоқ вақт давомида асаб тизимига таъсир этса, у ҳолда қандли диабет, қон босимини кўтарилиши, танани орқа томонида оғриқнинг вужудга келиши ва мигрен сингари қатор касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Стресснинг бир қанча турлари: жисмоний ва руҳий стресс, эустресс ва дистресс тафовут қилинади. Физикавий омиллар жисмоний стрессни, салбий ҳиссиётларга сабаб бўлувчи таъсиротлар эса руҳий стрессни келтириб чиқаради. Эустресс ижобий стресс бўлиб, бунда ҳимояловчи реакциялар организмга зарар етказмайди, аксинча организмнинг салбий таъсирларга чидамлилигини оширади (инфекциялар, қон йўқотиш ва б.) баъзи бир соматик касалликлар (яра, аллергия, юрак касалликлари) кечишини енгиллаштиради. Дистресс зарарли стресс бўлиб, бунда шикастлантирувчи омил организмга зарар етказади, унинг ҳимояланиш имкониятларини камайтиради, организм резистентлигини пасайтиради ва касалликнинг кечишини оғирлаштирадиган ҳаддан ортиқ стрессдир. Г.Селье стресс натижасида ривожланадиган касалликларни стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб ҳисоблайди. Чунки айрим ҳолларда дистресс унча кучли бўлмаган стрессор таъсирида юзага келади. (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |