Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


80
нохушликдан дарак бергандек безовталана бошлади. Хотиралар бостириб
келишидан ўзимни ҳимоя қилиш учун тезроқ ҳаракат қила бошладим.
Дарахтларни оралаб юрар эканман, тўғри йўлдаманми-йўқми, эътибор
бермасдим.
Кутилмаганда ёнма-ён ўсган катта заранг дарахтлари орасидан таниш
манзарага кўзим тушди. Дарахтларни ўраб олган қирққулоқларни суриб
мўраладим, бу ўша мен анчадан бери қидираётган, менга жуда қадрдон
бўлган гулзор эди!
Бу ўша майдон эканлигига ишончим комил. Чунки бошқа ҳеч қаерда
бунақа чиройли сайҳонликни кўрмаганман. У худди моҳир рассом
чизгандек чиройли айлана шаклида эди, кимдир атайлаб дарахтларни
суғуриб, доира шаклида турфа гуллар экканга ўхшарди. Шарқ томондан
жилғанинг шивирлагани қулоғимга чалинди. Бу дунёдаги энг осуда ва энг
чиройли жой! Дала гуллари енгил шабадада худди денгиз тўлқинидек
тўлғанарди. Сайҳонлик ўша эди-ю, лекин нимадир етишмаётгандек
туюлди. Соғинчдан кўнглим вайрон бўлиб, оёғимда жон қолмай, ерга
чўккалаб қолдим. Энди нима қиламан? Бу ерда мени ҳеч ким кутмаяпти-
ку! Шунча овора бўлиб нега келдим? Менга азобдан бошқа нарса
бермайдиган, хотираларни уйғотадиган жойдан нима қидиряпман ўзи?
Усиз бу жойнинг оҳанграбоси йўқ
эди. Бошқа майдонлардан умуман фарқ
қилмасди. Нега унда бу қадар интилдим? Афсус, даҳшатли тушларимни
ёдимга солгани қолди... Худди гулзор атрофимда гир айланаётгандек
бошим айлана бошлади. Яхши ҳамки бир ўзим келибман, агар Жейкоб
ҳам келганида, аламли ҳис-туйғуларимни ундан яшира олмаган бўлардим.
Ичимда нимадир узилгандек бўлди, икки букчайиб ётиб қолдим. Жейкоб
бўлганида нега бирдан кетгим келганини қандай тушунтирардим? Ўзимда
куч топиб бу ердан тезроқ қочишим керак. Бу жой билан боғлиқ
хотираларим жуда оғирлик қиларкан менга. Амаллаб ўрнимдан
тургандим, шу дамда мендан ўттиз қадам нарида дарахтлар орасидан бир
шарпа "лип" этгандек бўлди. Юрагимга қўрқув оралади, сайёҳлар
юрадиган жойдан анча узоқлашиб кетганим сабабли бу
ерда одам зоти
бўлишига ишонгим келмасди. Шарпага яхшироқ тикилиб ҳайратдан
қотиб қолдим. Узун сочлари устига қўндирилган шляпаси остидан юзи
кўринмасди. Мен кўришни жуда хоҳлайдиганларнинг бири эди бу шарпа.
Кейин ҳайрат ўрнини қўрқув эгаллади.
― Лоран? - дедим ҳам ҳайрат, ҳам умид билан.
Аслида уни кўриб қўрқувдан қотиб қолишим керак эди.
Лоран Жеймс тўдасининг аъзоси эди. Биринчи марта учрашганимиздан
кейинги жараёнда иштирок этмаган бўлсада, мени ўзидан кучлилар ҳимоя
қилгани учун ортга чекинганди. Лоран ўшанда Аляскага кетиб қолганди.
Балки энди ўзгаргандир... Балки у ҳам мен исмини тилга олишни
истамайдиган оилага ўхшагандир. Гулзор бирдан жонлангандек бўлди.
Ҳозир ёнимда бўлмаса-да, дунёнинг аллақаерида унинг ҳам борлигини
ҳис қилдим. Қизиқ, Лоран негадир
умуман ўзгармабди. ― Белла? — деди
у мендан ҳам баттарроқ ҳайрон бўлиб.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish