Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


24
Лекин онамдан бутунлай узоқлашиш, айниқса, дадамни ёлғиз ташлаб
кетишни ўйлаганимда юрагим ачишиб кетди.
Майли, ахир биз уларни кўргани келиб турамиз-ку. Танлаган йўлим
қийинлигини билиб турардим. Демак, ҳамма нарсага тайёр туришим
керак.
Шундан кейин фотоаппаратни қўлимга олдим. Эдвард билан кетишдан
олдин Форксдаги ҳаётимни суратларга муҳрлаб қўйгим келди. Кечаги
кундан буён ҳаётим қанчалар ўзгариб кетганини ўйлаб қайғурдим. Худди
чуқур жар қаршисида тургандек бошим айланарди. Фотоаппаратдаги
тасмада Эдварднинг расми акс этадими-йўқми билолмай кулгим келди.
Мени катта ўзгаришлар кутаётганини сезиб турардим. Эдвард бирга
кетишни таклиф қилишга журъат
қилолмай турган бўлиши мумкин. У
дадамни қанчалик яхши кўришимни билади.
Шу сабаб уни кўп қийнамай, таклифини қабул қилишга тайёр туришим
керак.
Меҳмонхонага кирганим заҳоти Эдвардга сездирмай камерани унга
қаратиб, шиқиллатдим. У қувониб кетса керак деб ўйлагандим, лекин у
ҳатто қараб ҳам қўймади. Дадам эса "нима қиляпсан, Белла" деб
тўнғиллаб қўйди.
Дадам мени суратга олма, дейишига қарамай уларни кетма-кет суратга
туширдим. Кейин фотоаппаратни Эдвардга узатиб ўзимни қувноқ
кўрсатишга уриниб:
― Эдвард, энди бизни суратга ол, ― дедим ва кўзига қарамай дадам
ўтирган креслонинг суянчиғига ўтирдим.
Сўзсиз итоат этган Эдвард: ― Жилмайинглар, ― деди ва ҳафсаласиз
ҳолда бизни суратга олди.
Энди мен сизларни тушираман, ― деди дадам суратга тушишдан
тезроқ қутилиш учун.
Мен жойидан қимирламай турган Эдварднинг ёнига бордим. У секингина
қўлини елкамга ташлади.
Дадам бизни суратга олиб бўлгани заҳоти Эдвард қўлини елкамдан олди.
Қўлим титраётганини сездирмаслик учун фотоаппаратга ёпишдим.
Суратга олиш шоуси тугагач, Эдвард ўртадаги ноқулайликни бузиб: Мен,
яхшиси, уйга кета қолай, деди.
Дадам телевизордан кўз узмай: — Кўришгунча, — деб хайрлашди.
Мен эса уни кузатиш учун эргашдим. У бир оғиз гапирмай машинасига
яқинлашди.
― Бугун қоласанми? — дедим умидсизлик билан.
Бугун эмас, ― деди у. Жавоби менга оғир ботди. Шунинг учун
сабабини суриштириб ўтирмадим. У ҳам изоҳ беришни лозим топмай,
машинасига ўтириб ўт олдирди. Мен эса нимани кутаётганимни
тушунмай, ортидан қараганча қолавердим. Ёмғир ёғаётганини ҳам
сезмабман. Бир маҳал орқадан дадамнинг овози эшитилди: 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish