25
― Ёмғирда нима қилиб турибсан, Белла? ― сўради дадам ҳайратланиб.
Худди арвоҳдек судралиб уйга кирдим. Туни билан ухлолмай, ағанаб
чиқдим. Тонг отмасдан уйғониб, мактабга шошилдим. Йўлда ҳовлимизни,
пикапимни суратга туширдим. Эдвард туни билан режасини пиширганига
ишончим комил эди. Фақат таклифини қачон айтишини билолмай,
сабрсизланардим. Дарслар тугагунча Эдвард миқ этмади. Жимжитлик
тушлик маҳал ҳам давом этди. Сабрим тугашини сезиб ўзимни чалғитиш
учун
фотоаппаратни Жессикага узатдим:
― Жесс, онам альбомимда дўстларимнинг суратлари бўлишини истаяпти.
Илтимос, ҳаммани суратга тушириб бер, — дедим.
― Жоним билан, — деди у қувониб ва овқат кавшаётган Майкни ғафлатда
қолдириб суратга олишга улгурди. Дўстларим кулишиб-талашиб бир-
бирларини суратга туширишларига қараб ҳавасим келди. Улар худди ёш
болага ўхшашарди.
Лекин менинг кайфиятим йўқ эди. Мактабдан кейин тўғри ишга кетдим.
Йўл-йўлакай расмларни чиқартириб олдим.
Уйга келганим заҳоти суратларни кўргани хонамга югурдим. Ўзимча
Эдвард туширилган плёнка бўш бўлса керак деб ўйлаб турибман. Лекин
Эдвард худи ҳаётдагидек гўзал ва виқор билан жилмайиб суратдан менга
қараб турарди, Унинг илиқ табассумини жуда соғингандим. Суратлар
Орасидан учтасини ажратиб олдим ва каравотим устига қўйдим. Иккинчи,
учинчи суратлардаги Эдвард
биринчисидан кескин фарқ қиларди. Суратга қараб юрагим эзилди, унда
бизнинг қанчалар бир-биримиздан фарқ қилишимиз кўриниб турарди.
Эдвард худи тангрилардек чиройли, мен эса нотавон банда. Алам билан
суратларни тескари қилдим.
Кейин хўрсинганча суратларни альбомга жойлаштириб, тагидан сана ва
исмларни ёзиб чиқа бошладим. Эдвард иккаламиз тушган суратга бир
муддат тикилиб турдимда, кейин иккига қатладим. Сўнг суратнинг Эдвард
тасвирланган томонини альбомга жойлаштирдим. Суратларни ёпиштириб,
онамга хат ёзиб бўлганимда ҳам Эдварддан дарак бўлмади. Мен ўзимни
уни кутмаяпман деб алдашга ҳаракат қилсам ҳам, "тиқ" этган товушга
қулоғим "динг" бўлиб ўтирардим.. У мендан қачон охирги марта ўзини
олиб қочганини эслашга ҳаракат қилдим. Назаримда ҳеч қачон! Бу кеча
ҳам ухлолмадим.
Мактабда ҳам кўнглим ғаш бўлиб юрдим. Узоқдан мени кутиб турган
Эдвардни кўриб бир оз енгил тортдим. Лекин у дарров кўздан йўқолди.
Эдвард мендан ўзини олиб қочарди. Муносабатларимиз буткул бузилиб
бўлмасидан Элис қайтса эди! Лекин ундан ҳам катта умид қилишим
шартмас. Агар Эдвард билан жиддий гаплаша олмасам, унда эртага
Карлайлнинг ёнига бораман. Мактабдан кейин Эдвард билан очиқчасига
гаплашаман. Ҳеч қанақа баҳоналарини қабул қилмайман!
У дарсдан кейин мени пикапимгача кузатди ва "уйингга борсам, қарши
эмасмисан?" деб сўради ғамгин.
Do'stlaringiz bilan baham: