Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


28
― Сўз бераман...
― Ўз навбатида мен ҳам ваъдамнинг устидан чиқаман. Сўз бераманки,
мени қайтиб кўрмайсан. Сени яна қийналишингни истамаганим учун ҳам
қайтмайман.
Тақдирингга аралашмайман. Ҳаммаси худди мен ҳаётингда бўлмаган
пайтдагидек бўлади...
Бошим айландими ёки дарахтлар чир айлана бошладими билмадим.
Унинг овози узоқлардан келарди.
― Хавотир олма, одамларнинг хотираси унутишга мойил вақт
яраларингни даволайди.
― Сени хотираларинг-чи? — сўрадим кўз ёшларимни ютиб.
― М-меники, ― деди у иккиланиб. ― Мен унутишни истамайман. Лекин
биз тез чалғиймиз, — деди жилмайиб, лекин кўзи муздек боқарди.
Шундан кейин у секин-секин узоқлаша бошлади.
― Бўлди. Энди сени безовта қилмаймиз.
Туйғуларим исёни бутун танамни эгаллади. Демак, Элис ҳам қайтмайди.
Бу гапни овоз чиқариб айтмадим, лекин мени қандай эшитди, билмадим,
бош силкиди:
― Йўқ. Улар кетишди. Сен билан хайрлашиш учун фақат мен қолдим.
― Элис ҳам кетдими? — гапиришга ҳолим қолмади.
― У сен билан хайрлашмоқчи эди, лекин мен қўймадим. Сен билан
алоқани буткул узсак, сенга осонроқ бўлади.
Мен нафасимни ростлаш учун чуқур-чуқур нафас ола бошладим.
― Алвидо, Белла, — деди у шивирлаб, лекин бу сўз қулоқларим остида
акс- садо бергандек бўлди.
― Шошма, — дедим у томон интилиб, лекин жонсиз оёқларим
бўйсунмади.
У менга қўлини чўзадими деб ўйлагандим, аммо у қўлларимни секин
тушириб, кейин тезгина пешонамдан ўпди ва "ўзингни эҳтиёт қил" деди.
Кўзимни очгунимча дарахт япроқлари кескин шитирлади. Демак, у кетди.
Мен эса оёқларим чалишганча унинг ортидан отилдим. У бир лаҳзада
ўрмон ичига сингиб кетди. Мен эса орқа-олдимга қарамай унинг ортидан
кетардим. Уни топа олмаслигимни билсамда, тўхтамасдим. Агар тўхтасам
ҳаммаси тугарди.
Муҳаббат, ҳаёт, мақсад — барчаси...
Юравердим, юравердим. Қуюқ ўрмон оралаб юриб вақт туйғусини ҳам
йўқотдим. Соатлар сониядек ўтарди. Қанчалик юрмай, ўрмон бир хил
бўлгани учун жойимда айланаётгандек эдим. Қоронғу тушгани сайин тез-
тез тўқнашиб, йиқилардим.
Охири нимагадир қаттиқ тўқнашдим ва қоронғулик узра қуладим. Нафас
олиш учун ёнбошга ағдарилдим, ичимдаги оловни оладигандек нам
папоротникларга юзимни босдим. Шундагина қоронғу тушиб қолганини,
ўрмон ичида анча пайт айланиб юрганимни сездим. Қоронғу тушганда
қуюқ дарахтлар

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish