Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


27
― Албатта. Фақат сенга зарарим етмаса, деганман, — гапимни тўғрилаш
учун бўлди.
― Йўқ! Сен қалбим ҳақида қайғуряпсан, шундайми? — энди жазавага
тушиб бақира бошладим. Чунки уни бошқачасига кўндириб бўлмасди.
― Карлайл гапириб берди. Менга бунинг фарқи йўқ! Шундоқ ҳам қалбим
эгасисан! Сенсиз менга қалбнинг кераги ҳам йўқ!
У оғир хўрсиниб, бирмунча пайт ерга сўзсиз тикилиб қолди.
Ниҳоят кўзини кўтарганда нигоҳидан музлаб кетдим.
― Белла, сен мен билан кетишингни истамайман! — деди дона-дона
қилиб, нигоҳини кўзларимдан узмай.
Айтган гапининг мағзини чақиш учун миямда бир неча марта
айлантирдим.
― Сен... бирга кетишимни истамайсанми?... — худди юрагимдан
яралангандек сўзларни тўғри талаффуз этолмай қолдим.
― Йўқ.
Ҳамон карахтланиб унга тикилиб турардим. У ўзини оқламади. Мен эса
керакли сўзларни тополмай эсанкирардим.
― М-майли... нима ҳам дердим... Агар ўзинг шуни хоҳласанг, бу бошқа
гап...
— овозим хотиржам чиққанига ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Ҳамон
эшитганларимни ҳазм қила олмаётган бўлсам-да, ўзимни қўлга олдим.
Анчадан кейин тилга кирган Эдвард кўзини олиб қочиб, гап бошлади:
― Албатта, нима бўлганда ҳам мен сени севаман... Ўтган кеча рўй берган
воқеа ўзгаришлар пайти келганидан дарак. Чунки мен... мен ўзимни
бошқача қилиб кўрсатишдан чарчадим. Мен одам эмасман, — гапиряптию
менга қадрдон бўлган юзида бефарқлик уфуриб турарди. — Бу ҳолатни
узоқ давом этишига йўл қўйдим ва бундан қаттиқ афсусдаман.
― Керакмас... — шивирладим. Қоним қайнаб бораётганини сезиб
турардим.
― Бундай қилма.
Лекин у қарорини ўзгартирмаслигини сўзсиз ифодалаб турарди.
― Сен менга муносиб эмассан, ― деди у кутилмаганда юқорида айтган
гапини тескари ўгириб. Мен эътироз билдирмадим. Чунки буни ўзим ҳам
билардим.
Анчадан кейин эса: Агар сен шуни хоҳласанг... дея олдим зўрға.
У бош силкиди.
Индамадим.
― Сендан бир илтимосим бор, агар мумкин бўлса...
― Истаган нарсангни сўрайвер, — дедим энди анча ўзимни босиб.
У менинг нигоҳимга дош бера олмай бир оз юмшади:
― Ўзингни эҳтиёт қил, қаҳрамонлик қилма. Тушуняпсанми нима
деяётганимни?
Мен ҳолсиз бош силкидим.
― Дадангни ҳам қийнама. Ўзингни ҳеч бўлмаса даданг учун асра.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish