ВАЛЕНТИН ВИТКОВСКИЙ
БОШЛОВЧИЛАР УЧУН ТРЕЙДИНГ
БИРЖАДА БАРҚАРОР ДАРОМАД ТОПИШ СИРЛАРИ
БИРИНЧИ БЎЛИМ
ТРЕЙДИНГНИ КИМДАН ЎРГАНАМИЗ. ТИРИК ҚОЛГАНЛАР ХАТОСИ
“Тирик қолганлар хатоси” иборасини эшитганмисиз? Бу омадсизларнинг хатоларига мурожаат қилиш ўрнига ғолибларнинг тажрибасини ўрганиш дегани.
Қўл урган иши ўхшамаган кишилар ҳамиша кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси кўнгилсизликларга дуч келган, чунки ҳар ким ўзича адашади ва “нимасидир” ўхшамайди. Агар уларнинг тажрибасини ўргансангиз, “уриб туширилган учувчи” бўлмаслик учун нималар қилмаслик кераклигини тушунасиз.
Иккинчи жаҳон уруши вақтида инглиз олимлари муаммоли жойларни мустаҳкамлаш мақсадида бомбардимон қилувчи самолётларнинг зарар етган соҳаларини ўрганишган. Базага қайтган самолётларнинг қанотлари, думида жуда кўплаб зарар етган жойлари бўлган. Айнан шу жойларни мустаҳкамлаш кераклигига қарор қилишган. Бироқ венгриялик математик Абрахам Вальд фойдасиз бу ташаббусни инкор этган. У қаноти ва думига зарар етган самолётлар ҳар ҳолда мотори, ёқилғи баки ёки кабинаси зарарланганларидан фарқли ўлароқ, барибир “уйи”га қайтганини таъкидлаган.
Демак, қўшимча равишда зарарланиш кузатилмаган ҳудудларни ҳам ҳимоя қилиш керак.
Бу тирик қолганларнинг хатосига оид кенг тарқалган мисол.
Дельфинлар қирғоққа итариб олиб чиққани учун омон қолган сузувчиларнинг ақлли ва меҳрибон сув ҳайвонларига доир ҳикояларига асосланган воқеаларни кўп эшитгансиз. Лекин бу сут эмизувчи жонзотларнинг кўпинча чўкаётган одамни тескари йўналиш, яъни ҳалокатли сув тагига судрашини кўпчилик билмаса керак.
“Мен ва Баффетнинг қандай қилиб биржада даромад топишимиз ҳақида” каби китоблари ҳам худди шундай тарзда тирик қолганларнинг хатоларидан “қийналади”: уларда объектив далил шуки, муаллиф (ишонамиз) ва Баффет хонавайрон бўлишмаган (ҳозирча).
Хўш, бошланишида камроқ нарса йўқотиш учун балки биржада қандай қилиб йўқотишимиз билан танишишга уриниб кўрармиз?
Қандай қилиб зарба еганлари ҳақида гапириб берадиганларни қаердан топсак бўлади? Ахир уларнинг кўпчилиги жангдан қайтмаган... Қайтган тақдирларида ҳам, руҳлари ва жисмлари шунчалар мажруҳки, мемуарларини эслаш ва шу йўлдан бораётганларни огоҳлантиришга хоҳишлари йўқ. Бозор эса, жуда оғриқли бўлиши мукмин.
Бошқа томондан, ахир, биз даромад топиш мақсадида трейдинг ўтяпмиз. Бундан келиб чиқадики, қандай амалга ошириш кераклигини ўрганиш керак эканда. Шундай эмасми, ахир? Қандай қилиб йўқотмасликни ўрганиб нима қиламиз?
Бразилия футболчиларини мисол олиб кўрайлик: улар қанча хоҳласалар ва қанча керак бўлса, шунча гол урадилар. Балки биз ҳам шунчаки йўқотадиганларимиздан кўра кўпроқ ишлаб топишимиз керакдир?
Буни кўп ва жуда ҳам кўп пул топадиганлардан ўрганганимиз маъқул. Агар энг зўрлар биладиган нарсаларнинг ақалли бир қисмини тушунсак ва эслаб қолсак, шунинг ўзи ҳам плюсда бўлишимизга етарли. Биз қандай қилиб кўп пул топишини ўрганмоқчи бўлган одамимизнинг тажрибасининг атиги камгина фоизи ҳам омадга эришишимиз учун етарли бўлади. Ҳақиқатан, шундаймикин?
Сизнинг вазифангиз сузишни ўрганиш ва “лимон боғи” бўлган оролгача сузиб бориш, Майкл Фелпсни қувиш эмас.
Спорт устасиликка номзоднинг қулоч отиб сузиш, брасс ёки батерфлай сузиш усуллари эндигина чўмилиш қалпоғи ва кийимини кийган янги ўқувчи учун қай даражада бўлса, брокерда ҳисоб очиш ва илк ўттиз мингни киритиш ҳам шундай...
Олдин тушуниши керак: сузишни хоҳлайяптими ёки йўқ. Ёки бўлмаса велосипедда тоғлар оша юзлаб километр йўл босмоқчими.
Хўп, шундай қилиб, бошқаларнинг қандай қилиб сузишлари ёки педалларни айлантиришлари ҳақида гаплашамизми? Балки қирғоқдалигимиздаёқ, ҳали сувга тушмай туриб бирон нарсани ўрганармиз? Хўш, кимдан нимани ўрганиш мумкин?
“Кимдан?” деган саволга жавоб беришдан бошлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |