Валентин витковский бошловчилар учун трейдинг биржада барқарор даромад топиш сирлари


САПЁР ХАТО ҚИЛАДИ, СИСТЕМАЧИ ЭСА БИР МАРТА ЎРГАТАДИ



Download 312,5 Kb.
bet2/2
Sana22.06.2022
Hajmi312,5 Kb.
#690865
1   2
Bog'liq
birja bozori

САПЁР ХАТО ҚИЛАДИ, СИСТЕМАЧИ ЭСА БИР МАРТА ЎРГАТАДИ

Мен мамнуният билан семинарлар олиб бордим ва даромад топдим. Лекин қандай қилиб? Мен бу семинарларимни кўп сонли одамларга сота олмайман, чунки “ойига 25% кечқурун ишдан сўнг 15 дақиқа бажар” семинарлари сотилади, аммо ўзимнинг инструментимни бера олмайман: бу мени барбод қилади”.


Александр Жаворонков

Шундай нарса бор. Савдо тизимини бировни ўргатасан, орадан вақт ўтиб ногаҳон: “Устоз! Биз ҳаммасини тушундик ва ёзиб олдик!” Майдонда кўришамиз!” деган гапни эшитасан.


Мана, ғаройиб rockybeat скальпери ўзининг позициясини сақлаб қолишга шундай қарор қилди: «Мен тренерман, мен сизларни керакли йўлга туртиб юбораман (зарур бўлса тепаман)».
Беллафиоре, Радченко .... Со ва бошқа кўплар худди шундай йўл тутишади.
Ҳа, тренер мотиваторнинг бўлгани яхши. Ҳатто ажойиб. Трейдингга ўргатадиганлар орасида кўплар ўзини худди шундай позицияда тутади. Rockybeat нинг ғаройиб трейдерлик ва тренерлик сифатларига шубҳа қилмасамда, барибир, қолган мотиваторлар ҳақида улар билан бирга бўлиш нафақат ёқимли, балки фойдали ҳамдир деб айтмасдан ўтиб кетолмайман: ахир мотивация қийин формаллашадиган ва верифицирлашадиган иш. Яъни, шу ерда ва ҳозир натижаларнинг ҳақиқий ва самарали эканлиги яхши текширилмайди. Шунинг учун доим мотивацияланиш керак. Ҳатто шубҳали ҳаракат бўлса ҳам.
Дарвоқе, нафақат мотивацияланиш, балки интуитив, яъни носистемали трейдингни ҳам чек-чегарасиз ўрганиш мумкин. Борлиқни қандай ўргансангиз, худди ўшандай. Ёки интуитив трейдинг ҳар биримиз кабидир. Ҳар биримиз эса ўзимизнинг борлиғимиз кабимиз.
Системали савдодан фарқли, масалан, савдо системасини биттада бутунлай бериш мумкин.
Савдо системасини бермай туриб уни ўрганишнинг имкони йўқ. Ёки система бўлинмаса ва йиғилмаса, кейин яна йиғилмаса ва ўзининг ҳамма плюслари, минуслари, нозикликлари билан ишлаётган ўқувчиларга берилмаса, бу система эмас, балки бир талай элементлардир.
Система берилгандан кейин ўқитувчи ва яратувчи сифатида сен керак бўлмай қоласан: сенинг олдингга семинар ва тренингларда беш марталаб келишади: ҳатто пул тўлаш керак бўлмаганда ва текинга шринлик, чой берилганда ҳам. Система берилгандан кейин сенда ўқувчилар сони эмас, балки рақобатчилар сони ортади.
Системачида қандай тренинг бўлиши мумкин? Яхши система шундоқ ҳам идеал тренерга айланади, чунки ўзи ва ўз трейдингини уйғунлаштиришни системалаштиришни кўрсатади. Чунки унга ўзи ва савдо қилувчининг психологик омилини киритади. Умуман, ширин ташвиш. Савдо нуқтаи назаридан системани сотиш мумкин эмас.
Бироқ системалашни бериш мумкин. Яъни, ўзини ва трейдингини системалаш орқали уйғунлаштиришни кўрсатиш мумкин. Тингловчи ўқитувчининг қаторига туриб олиши эмас, балки ўзиникини топиши учун системалаштириш нимага керак ва системаларни қандай яратиш кераклигини изоҳлаш зарур.
Балки ўқувчиларни олдинги қаторга қўйишдан маъни бордир, яъни уларга системанинг аввалги версияси берилади.
Агар тан олинса, ўзинг бошқасидан, илғор вариантдан фойдалансанг, ўқувчилар мантиқан шубҳаланишади – ўқитувчи ўтмай қолган нарсасини тиқиштирмаётганмикин (системасидан ўзи бошқа фойдаланмаётган бўлса). Ахир стохастик (нарх ўзгариши шиддатини ўлчайдиган индикатор) натижали трейдинг трейдер ва системанинг уйғунлашиши учун ўта зарарли муҳит: шубҳалар ҳаракатланишга бўлган ишончини кемиради. Шундай қилиб, системанинг эски версиясини бериш мумкин, фақат у ўқувчиларда ўзлари хоҳлагандек ишламайди. Муаллифлар учун нимаси яхши: рақобатчилар кам, эргашувчилар учун эса унчалик яхши эмас.
Нима бўлганда ҳам, ўқув жараёнида асосан ўқувчиларнинг севган иккинчи саволига жавоб беришга тўғри келади: “Ўзимизнинг савдо системамизни қандай ўйлаб топсак бўлади? (ёки стратегияними?)
Оддий битта жавоб бор: айланиши керак. Айлантириш керакми ёки йўқ, буниси номаълум. Саккиз йиллик трейдингимда мени уч марта айлантирган. Жуда кучли оғриқ фонида.
Кейин эса айлантирмади. Вақти-вақти билан навбатдаги савдо системасини оптималлаштириш учун силтаб ўтди, масалан, ЛЧИ конкурси вақтида. Одатда, узоқ давом этадиган омадсизликлар майдонида айлантиради. Аммо аввалига зарурий маълумотлар ва тажриба тўпланиши керак. Савдо системаси учун юмшоқ ер ҳосил қилиш лозим. Уруғ эса бу турли мазмундаги ғоялар, уларни кузатишларимиз, жадвалларни, индикаторларни ўрганишимиз, ўз динамикамизни ҳисоб-китоб қилиб, форумлар, мақола, китобларни ўқиб топамиз.
Д.И. Менделеев машҳур даврий жадвалини ўзининг шахсий хоҳишига қараб яратмаган – тўсатдан миясига келган. Қолаверса, ҳамма кимёгар ҳам даҳолик даражасига етавермайди. Кимдадир нимадир қаердадир ўхшамай қолади. Нима бўпти? Ҳар қанақа ишга тақлид қилиб юраверади, бошқаларнинг йўриқлари ва технологиялари ортидан қувади ва ўзини азобга қўймайди.
Демак, янгитдан велосипед ихтиро қилмай бошқаларнинг стратегияларини қўллаш мумкин. Бунинг устига, руль барибир бир томонга, ғилдираклар эса кўпинча бошқа томонга айланади. Ахир трейдинг, биламизки, асосан стохастик. Бундай велосипед ҳайдашни деярли ўрганишнинг иложи йўқ.
Аммо йўриқларга биноан сузишни ўрганиш ҳам мумкин эмас, сузишда натижа ҳаракатдан устун турса ҳам. Йўриқномага кўра ўргатиш мумкин эмас, лекин сузишни ўрганиш мумкин. Ҳатто ёзилган йўриқномаларсиз. Бунинг учун аввал сувга сакраш лозим. Қолгани сув ичида маълум бўлади. Ҳамма ҳам уддалай олмаслиги мумкин, сувга итариб юборганингда ҳам. Баъзилар қўрқувдан дарров дағ-дағ титрашга тушади. Аммо кимдир барибир олдин инструкция ва семинарлар асосида қирғоққача сузишни ўрганишни хоҳлайди, ундан кейин ҳаммасини битталаб англаб, секингина бассейнга тушади.
Шу билан бирга, трейдингда аниқ бир хил инструкицялар йўқ, бунинг устига ҳамманинг ўз психологияси бор. Психологияки, қуриш ва уйғунлаштириш керак. Яна тажриба, капитал ва бозор фазалари ҳам ҳар хил бўлади... Қолаверса, миянгда, ҳамёнингда ва юрагингда айланаётганлар орасида; капиталинг ва “экраннинг нариги томони”да содир бўлаётган билан мутаносиблик керак.
Ўқитувчи ўзининг мисолида уйғунлашишни ўргата олади. Аммо аниқ ва бирхиллашган инструкиця қуришни бошқаларга ўргатмайди. Ҳар бир зқувчи ўзининг уйғунлигини ўзи яратади.
Гармонияни қуришга мисоллар кам эмас. Янги келган ўқувчининг дастлаб “Трейдинг ёрдамида даромад топиш мумкинми?” деган саволи ҳам бунга жавоб бўла олади. Иккинчиси: “Омадли трейдерлар қандай қилиб савдолашишини, нималарни кечиришларини ақалли бир қур кўз ташлаб кўрсанг эди” деган истаклари ҳам. Ҳеч бўлмаганда омадли бўлмасада, ҳеч ҳалол трейдерларни кузатиш мумкин.

Вестниковнинг ҳам оммабоп, ҳам хусусий, ҳам индивидуал ўқитиш вариантлари бор. Бунга Вестниковни кўндириш керак. Кўндириш осон эмас –уддасидан чиқиш қийин.


Индивидуал, эксклюзив, фақат сиз учун катта чегирмада, ўзи ишлайди))) уялиш керак, вестников.
Ванута
Аксинча, Иван, – индивидуал – нархини жуда оширади. Деярли етиб бўлмайдиган даражада. Нега уят эмаслигини биласанми?

Чунки мен системачиман. Ўқитишда интуитив цикллар эртаклари, стримлари ва тренингларни бермайман, балки фақат ўзимнинг ишчи савдо системамни бераман: қатъий алгоритмлашган ва осон ишланадиган, масштабланган. Уни биттада бутунлай бериб юборасан. Ўзингга худди шу майдонда ишлайдиган яна битта аниқ рақобатчини пайдо қиласан.


Бизнинг бир тажрибали ҳамкасбимиз, ақли кўп, аммо пули кам одамларни ўқитиш керак, деб айтиб қолди. Менимча, у муғамбирлик қилди. Тўғрисини тан оламан: мен пулига қараганда ақли кам бўлганларни ўқитишни маъқул кўраман. Боз устига, ўқувчининг пули у қадар кўп бўлмасин, акс ҳолда ақллиларни менда ўқишга йўналтиради. Ёки ўша ақллилар томонидан менинг системамни кўчириб олиши имконияти ортади. Бу эса мен учун хатар.
Ўқиш, яъни менинг савдо системам пулини қанча кўп ўқувчи тўлашга тайёр бўлса, унинг менга туғдирадиган хатари шунча кўп бўладики, менинг системамдан омадли фойдаланиши, автоматлаштириши, кенгайтириши мумкин. Омади келса, бошқа нарсалар билан бирга менинг ҳам пулимни тортиб олади.
Шунинг учун системачи ўқитувчи олдида доим ўқувчиларга ҳамма сирни охиригача айтишга имкон бермайдиган ички “шлагбаум” бўлади. Самарали ва қудратли якунки, ўқувчини ситстемали трейдингнинг сифатли янги даражасига олиб чиқади. “Шлагбаум” чегара чизиғини босиб ўтишга рухсат бермайди, у худди “қора туйнук” мисоли, ўқувчини бошқа реалликка итқитиб юборадиган “воқеликлар горизонти”дир. Биттада ва бутунлай, орқага – интуитив, системасиз трейдингга қайтиш имкониятини қолдирмайди. Уни сенинг системанг билан қуроллантирган системачига айлантиради.
Айниқса, ўқувчилар доираси чекланмаган ва назоратсиз бўлган онлайн-семинарлардаги системачи жуда эҳтиёткордир.
Офисда маънавий суҳбатлар дадилроқ ва мустаҳкамроқ. Тингловчиларнинг скептик ёки ҳайрат тўла кўзлари маърузачини “очилиш”га ва гапиришга мажбур қилади. Жонли мулоқот – “шлагбаум” ва омадли системали трейдинг сирлари қобиғини кўтарадимган сеҳрли жараён.


ТРЕНЕР – ИЧКИЛИКБОЗМИ? ЁЗИЛАМИЗМИ?
Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish