108
― Дадам бугун эрталабдан қаёққа йўл олганини биласизми? — сўрадим
унинг қаттиқ нигоҳига дош бериб.
― Билишим керакми?
― Дадам ва шаҳар эркакларининг тенг ярми ҳозир қуролланган ҳолда
ўрмонда, улкан бўриларни овлашга чиқишган.
Билли амакининг юзида бир лаҳза хавотир “ялт” этди, лекин у тезда
ўзини қўлга олди.
― Айнан шунинг учун ҳам Жейкоб билан гаплашиб олишим керак. Агар
сиз қарши бўлмасангиз, албатта.
Билли амаки бир нафас лабини тишлаб ўйланиб турди, кейин:
― Менимча, у ҳали ҳам ухлаяпти, ― деди йўлак тўридаги эшикка ишора
қилиб. — Охирги пайтларда қаттиқ толиққан, дам олиши керак. Безовта
қилмаганинг маъқул.
― Буни ўзим ҳал қиламан, ― тўнғилладим ва хона томон шошилдим.
Эшикни тақиллатишни ҳам лозим кўрмай, шартта очдим. Жейкобнинг
хонаси кичкиналигидан қазноққа ўхшаб кетарди. У кеча кечқурун кийган
кийими билан катта диванга кўндалангига чўзилиб ухлаб ётарди. Қиялаб
ётса ҳам диванга сиғмай бошини бир томонга бурганча қотиб ухлаб
ётарди. Эшикнинг тарақлагани ҳам уни уйғота олмади. Бесўнақайлигига
қарамай кўзимга ёш боладек беғам, беғубор кўриниб кетди. Кўнглим
юмшаб, секин ортимга тисарилиб, эшикни ёпдим. Билли амаки мендан
кўз узмай тикилиб турарди.
― Ростдан ҳам қаттиқ чарчаган, шекилли, уйқусини бузгим келмади.
Бир-биримизга сўзсиз тикилиб қолдик. Ундан "Бу ишда алоқангиз
борми?", деб сўрагим келди. Ўғли билан юз берган ҳодиса ҳақида қандай
фикрда экан?
Лекин Сэмни бошидан қувватлаганини билганим учун юз берган
қотилликларга ҳам бефарқ бўлса керак деган фикрга келдим. Лекин ўзини
нима деб оқларкан, деган савол тинчлик бермасди. Унинг кўзларида ҳам
менга аталган саволлари бисёр эди, лекин у тиш ёриб гапирмади.
― Мен қирғоқда бўламан, ― дедим ниҳоят сукунатни бузиб. ―
Уйғонганида ўша ерда кутаётганимни етказинг, илтимос.
― Албатта, албатта, ― рози бўлди Билли амаки.
У илтимосимни етказадими-йўқми, билмадиму, агар Жейкоб боравермаса,
яна қайтиб келаман. Катта пляжга яқинлашиб, машинамни тўхтатдим.
Ҳали ғира-шира қоронғу бўлгани учун кўзларимни катта-катта очиб
тепаликдан қирғоққа тушадиган сўқмоқ йўлни зўрға топдим ва буталар
оралаб пастга ошиқдим. Сув бўйи анча салқин экан. Курткамга ўралиб
исиниш учун у ёқдан бу ёққа юра бошладим. Қуюқ туман орасидан узоқ-
яқиндаги ороллар зўрға кўзга ташланарди.
Бир пайтлар Жейкоб билан суҳбатлашиб ўтирган жойимизни қидириб
топдим. Қоя тошлардан иборат қирғоқда оппоқ бўлиб ястаниб ётган
дарахт ёғочи устига ўтирдим. Айнан шу ерда ҳаётимнинг чигалликлари
бошланганди... Жейкобнинг ёш боладек беғам ухлаб ётганини кўрганим
заҳоти нафрат ва ғазабим тумандек тарқади. Бу билан Билли амакининг
Do'stlaringiz bilan baham: