Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


110
У қўлини силтаб бақирди:
― Худди танлаш имкониятим бордек гапирасан-а! Лекин бундан
йўқолаётган одамларга нима фойда?
― Сени негадир тушунмаяпман.
― Биласанми, аслида нима ғазабимни қўзғаяпти? — деди у ғазаб билан
тикилиб.
Унинг жаҳлдор кўзларига қараб титраб кетдим.
― Сен шунчалар иккиюзламачисан-ки... мендан қўрқсанг ва
нафратлансанг-да, ёнимга келдинг-а?... Шуми ҳақиқат?
― Иккиюзламачи?! Даҳшатли махлуқдан қўрқсам, иккиюзламачи
бўламанми?
― Уф! — деди у титраётган қўллари билан бошини маҳкам сиқиб. ―
Нима деяётганингни ўзинг тушуняпсанми?
― Нима дедим?
У икки ҳатлаб ёнимда пайдо бўлди:
― Афсуски, Белла, сен учун яхши маҳлуқ бўла олмайман! Сенингча, ўша
ифлос қонсўрардан ёмонроқман, шундайми?
Кутилмаган бу гапдан қалтираб кетдим:
― Йўқ, ҳеч қачон ундай бўла олмайсан! Яхши бўлиб кўриниш эмас,
бўлиш керак, аҳмоқ!
― Бу нима деганинг? ― ўшқирди у тепамга бостириб келиб.
Қулоқларим остида тўсатдан Эдварднинг овози янгради: “Эҳтиёт бўл,
Белла! Жаҳлини чиқарма. Яхшиси тинчлантир уни” огоҳлантирди у
шошиб. Унинг гапига қўшилмасам ҳам, айтганини қилдим.
― Жейкоб, илтимос қилдим майин овозда. Наҳотки, қотилликка қўл
уришинг шарт бўлса? Наҳотки, бошқа йўли бўлмаса? Айтмоқчиманки,
вампирлар одамларга ҳужум қилмай яшаш йўлини топганда сизлар топа
олмайсизларми? Ҳеч бўлмаса сен уриниб кўр...
Жейкоб кутилмаганда гавдасини тик кўтарди, кейин худди ток ургандек
кескин ўгирилди.
― Қотиллик?! — тушунмагандек қайта сўради у.
― Ҳа, сенингча нима ҳақда гаплашяпмиз?
У титрашдан тўхтади. Қулоқларига ишонмагандек анқайиб қолди:
― Мен махлуқларга нафратинг ҳақида гаплашяпмиз, ― деб ўйлабман.
― Йўқ, Жейк, йўқ! Бу сенинг... Бўрига айланганинг учун эмас. Буни ёмон
иш деб ўйламаяпман... — аслида ҳам шундай эди. У қайси жониворга
айланишининг менга фарқи йўқ эди, барибир қадрдон дўстимлигича
қоларди. — Фақат одамларга зиён еткизмаслик йўлини топганингда эди...
Ҳаммадан ҳам шунга куйиняпман. Ахир уларнинг ҳеч бир айби йўқ-ку.
Улар орасида дадамга ўхшаган танишларинг талайгина, бошқа йўлини...
― Шу холосми? Ростданми? — деди у гапимни бўлиб, юзи табассумдан
ёришиб кетди. ― Фақатгина мени қотил деб ўйлаганинг учун ҳам қўрқиб
кетдингми? Фақат шу сабабми?
― Шу етарли эмасми?...

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish