Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м у ҳ а й ё ҳ а к и м о в а семасиология


 Виноградов В. Основньге тигш лексических значений слова / / Избр



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/64
Sana22.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#109510
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64
Bog'liq
Semasiologiya (Muhayyo Hakimova)

Виноградов В. Основньге тигш лексических значений слова / / Избр. 
трудьк лексикология и лексикография. —М., 1977. -С .162-189.
46
www.ziyouz.com kutubxonasi


Синтактик жиҳатдан чегараланган маъно деб гапда муайян 
вазиф ада келгандагина реаллаш адиган м аънога айтилади. 
Кўпинча, ҳосила маънолар синтактик жиҳатдан чегараланган 
бўлади. М асалан, ўзбек тилида гул лексем асининг «ёр, севикли 
аёл» маъноси, асосан, гапда кириш сўз вазифасида мурожаат 
ш аклида қўлланганда реаллашади: Гулим, сенга айтар сўзим 
бор. Синтактик жиҳатдан чегараланган маъно ўзбек тилида жуда 
кам кузатилади.
Конструктив шартланган маъно 
деб м уай ян си н так ти к
консгрукциялардагина реаллашадиган маънога айтилади. Масалан, 
бош лексемасининг « чорва ҳисобидаги ҳар адад жонивор» маъноси 
факдт саноқсонлар билан келганддгина (саноқсон + бш/лексемаси) 
реаллашади: Ўн бош мол, икки бош қўй.
Бош лексемасининг «воқеа, ҳодисаларнинг бош ланиш и учун 
баҳона бўлган сабаб» маъноси ф ақ ат қуйидаги конструкцияда 
воқелашади: белгили қаратқич келишигидаги от + учинчи шахс 
бирлиқцаги бош лексемаси. Бунда боғланиш ларнинг микдори 
чекланм айди: ж анж алнинг боши, уруш нинг боши, кулгунинг 
боши...
4. 
Бажарадиган вазифасига кўра лексик маънолар номинатив 
маъно ва фигурал маънога ажратилади.
Номинатив маъно деб бирор нарса, белги, ҳаракатнинг номи 
бўлиб хизмат қилувчи, номлаш вазифасини бажарувчи лексик 
маънога айтилади. Номинатив маъно воқелик билан бевосита 
боғланади. Лексема таркибида бирдан ортиқ номинатив маъно 
бўлиши мумкин. Бош маъно доимо номинатив маъно саналади. 
Бевосита предметнинг номи бўлиб келаётган ҳосила маънодар ҳам 
номинатив маъно бўлиши мумкин. Ж умладан, ер лексемаси 
ифодалаган бош ва ҳосила маъноларнинг аксарияти ҳам бевосита 
муайян воқеликни номлагани учун барча маънолари номинатив 
маъно саналади. Ўзбек тилининг изоҳди луғатида унинг 11 та 
маъноси келтирилган. Улардан айримларини келтирамиз:
1. Қуёш дан кейинги учинчи планета. Ер шари.
2. Ш у п л ан етан и н г қуруқлик қи см и . Ер планет ам изнинг 
олт идан бир қисм ини т аш кил қилади.
47
www.ziyouz.com kutubxonasi


3. П ланетамиз қобиғининг сиртқи қисми. Ербағри.
4. Н арсалар турган, т и р и к орган изм лар ҳаёт кечирадиган 
ю за, сатҳ. Томдан ерга қулам оқ.
5. Ер сатҳининг муайян бир қисм и; жой. Тошлоқ ер ва ҳ.к.
Фигурал маъно деб воқелик билан боғланмаган, номланаётган
нарсанинг бевосита номига айланмаган, образлилик, мажоз ҳосил 
қилиш учун хизмат қилувчи маънога айтилади: йигитнинг гули, 
деҳқончиликнинг тили, гапнинг қаймот . Ушбу богланишларда гул, 
тил, қаймоқ лексемалари ифодалаётган маъно фигурал маъно 
ҳисобланади. Чунки улар бевосита воқеликни номлагани йўқ. 
Масалан, қаймоқ лексемаси номинатив маъноси билан сутли 
маҳсулотнингбиртурини англатиб, воқеликдаги мавжуд нарсани 
номласа, гапнинг қаймоғи бирикувида эса «асосий мазмуни» 
фигурал маъноси ифодаланади. Қаймоқ лексемаси гапнингасосий 
мазмунини тўғридан-тўғри эмас, балки ўзининғ номинагив маъноси 
оркдли ифодалайди.
Ф игурал м аъно ф ақат муайян контекстдагина воқе бўлади. 
М асалан, йигит нинг гули бирикувида воқе бўладиган фигурал 
м аъно йигит  л ек сем аси б и л ан ўхш аш л ек сем ал ар д а ю зага 
чиқм ай ди : боланинг гули, аёлнинг гули.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish