Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м у ҳ а й ё ҳ а к и м о в а семасиология


 Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. —Тошкент, «Ўқитувчи», 1995, 15-бет



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/64
Sana22.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#109510
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64
Bog'liq
Semasiologiya (Muhayyo Hakimova)

Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. —Тошкент, «Ўқитувчи», 1995, 15-бет.
лексем а
сем ем а
сем а
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


Семема семаларнинг қуруқ йигиндиси эмас, у сем аларнинг 
муносабати ва структурасидан иборат системадир. Бош қача 
айтганда, сем ема таркибида семалар ўзига хос позиц и я (мавқе, 
ўрин)га эга бўлади ва семалараро муносабатлар кузатилади.
С ем алар турли нуқгаи назарлардан тасн и ф қилинади.
Семаларни сем ик структурадаги даражасига (мавқеига) кўра 
асосий ва иккиламчи (чет) семаларга ажратиш мумкин. Л ексик 
м а ъ н о н и н г муҳим б ел ги л ар и н и кўрсатадиган, уни б о ш қ а 
сем ем алардан ф ар қл ай д и ган , сем ем ан ин г асо си н и таш ки л 
қилади ган сем алар асо си й сем алар дейилади. У лар сем и к
струкгурада етакчи мавқеда бўлади. Бу каби сем алар о ш ко р
семалар деб ҳам юритилади. Иккиламчи, чет семалар эса асосий 
семани қуршаб туради ва улар сем ик струкгурада қуйироқ мавқе 
эгаллайди.
Таҳлил учун қиш  лексем аси н и кўриб чиқамиз. Бу лексем а 
семемаси ўзбектилида тахминан қуйидаги маъно бўлакларидан, 
таркибий қисмлардан - семалардантаркибтопади:
1) й ил ф асл и ,
2) 1-декабрдан 1-м артгача давом этадиган,
3) совуқ.
Бу ўринда қиш семемасининг 3 семасини ажратдик, холос. 
Бинобарин, қиш семемасининг яна кўплаб семаларини санаш
мумкин. Лекин компонент таҳлилнинг энг асосий шартларидан 
бири шуки, таҳлилда семема ҳақида муайян тасаввур берувчи, уни 
ўзига ўхшаш бошқа семемадан ажратувчи энг кам микдордаги 
асосий семалар ажратилиши лозим. Қиш семемаси таркибидаги 
юқорила ажратилган семалар мазкур маъно ҳркдза етарлича маълумог 
бермокда ва уни баҳор, ёз, куз семемаларидан ажратиб турибди. 
Демак, қиш лексемасининг «йил фасли», «1-декабрдан 1-мартгача 
давом этадиган», «совук» семалари унинг асосий семаларидир. Бу 
каби семеманинг муҳим белгиларини кўрсатувчи, уни бош қа 
семемалардан фаркдовчи асосий семалар лексик м аънонинг 
ядросини таш кил қилади. Л екси к маънонинг (сем ем анинг) 
ядросини ташкил қилувчи семалар йиғиндиси эса интенсионал 
дейилади. Қиш сем емасининг яна кўплаб семаларини келтириш 
мумкин. Масалан, «қорёғади», «сувлар музлайди», «табиатуйқуга
38
www.ziyouz.com kutubxonasi


кетади», «қуёш горизонтдан анча пасаяди», «қорбобо ясалади», 
«сирпанчиқучилади» каби. Семема структурасида қуйироқмавқеда 
жойлашган бу иккиламчи, чет семалар маъно ядросини ўраб туради. 
Бундай и к к и л ам ч и , чет сем алар й иғиндиси сем аси ологик 
та д қ и қ о т л а р д а и м п ли кац и о н ал т е р м и н и б и л ан а т а л а д и 1. 
Импликационал семалар кучли (қиш: уч ойдан иборат, куздан 
кейин, баҳордан олдин), кучсиз (қиш: ҳамма иссиқ кийинади, 
қорбобо келади) бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда импликационал 
семалар интенсионалга номуганосиб бўлиши ҳам мумкин. Бундай 
ҳолат, асосан, оксюморонда кузатилади: қиш оташи (қиш : иссиқ), 
қор ҳарорати (қор : иссиқ), ёнганли дарё (дарё : аланга), тирик 
мурда (мурда : жонли) каби.
И мпликационал, чет семалар муайян контекстларда юқори 
мавқега кўтарилиши, интенсионалга айланиш и мумкин. Бундай 
семалар тилшуносликда контекстуал семалар деб ҳам юритилади. 
Устозимиз барчамизнинг онамиздир гапида она лексем асининг 
семемасида чет сема ҳисобланган «меҳрибон» семаси марказий 
мавқени эгаллаган ва интенсионалга айланган. Асосий семалар 
эса ўз навбатида контексгга кдраб иккиламчи сема мақомига тушиб 
қолиш и мумкин: Б у йип қиш эрта келди. Қиш лексем асининг 
сем антик таркибида интенсионал сифатида мавжуд бўлган «1- 
декабрдан 1-мартгача давом этадиган» сем а м азкур гапда 
иккиламчи семага айланган.
Семалар ян а бир қанча нуқгаи назарлардан фарқпанадилар. 
Тилшуносликда семаларнинг маъно хусусиятига кўра уч хил тури 
ажратилади: аташ семалари (идеографик, деногатив семалар), ифода 
семалари (баҳо сем аси, коннотатив сема), вазифа семалари 
(функционал семалар).
Д енотатив семалар сем ем а таркибидаги асосий сем алар 
ҳисобланиб, у бевосита деногатнинг муҳим белги-хусусиятлари 
асосида ажратилади. М асалан, шамол лексемаси семемасида 
ажратиладиган барча семалар деногатив семалардир: «ҳаво оқими», 
«ер сатҳида ҳаракатланувчи», «тез ҳаракат қилувчи», «овоз 
чикдрувчи». Лексема маъносига таъриф деногатив семалар асосида 
берипади: «ҳаво оқимининг ер сатҳи бўйлаб тез ҳаракат қилиши».

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish