Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Турдиев Н., Болтаев Б., Сангирова З.,Тен Л. Физика, математика ва 
информатика ўқув фанларини ўқитишда ўқувчиларда таянч компетенциялар 
қандай шакллантирилди? // Физика, математика ва информатика. – Тошкент, 
2015. - №5. – Б. 88-97. 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН САМАРАЛИ 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
кат.ўқ.Д.Н.Зокирова, ўқит.Н.Махмудов,
талаба Н.Абдусатторов (НамМҚИ)
Маълумки, аниқ ва табиий фанларни ўқитишда фан ва техника сўнгги 
янгиликларини дарс жараёнида мунтазам равишда таништириб, талабаларда 
замонавий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш давр талабидир. Муқобил 
энергия манбалари фанини ўқитишда ҳам энергетика соҳасидаги энг сўнгги 
кашфиётлар, 
тадқиқотлар 
ва 
уларнинг 
амалиётдаги 
қўлланилиш 
истиқболлари билан талабаларни таништириб бориш мақсадга мувофиқдир. 
Мисол тариқасида ушбу тавсия этилаётган мақолада муқобил энергия 
манбалари турлари, улардани иссиқлик ва электр энергияси ҳосил 
қилишнинг замонавий усуллари тўғрисида баъзи маълумотларни баён 
этмоқчимиз[1].
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ 
даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан 
маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. 
Масалан шамол тегирмонларида донларни майдалаш (буғдой, арпа, 
маккажўхори ва бошқалар), қуёш нурларида мева ва полиз экинлари 
маҳсулотларини қуритиш каби ишларда кенг фойдаланиб келганлар. Ҳозирда 
такомиллашган замонавий асбоб ва қурилмалар ёрдамида бу ишлар амалга 
оширилади. Муқобил энергия манбалари турларининг янги йўналишлари ва 
соҳалари ривожланиб бормоқда.
Муқобил энергия манбалари турларига асосан шамол энергетикаси, 
қуёш фотоэнергетикаси, биоэнергетика, геотермал энергетика, шўрланиш 
энергетикаси, океан ва денгиз тўлқинлари энергетикаси кабиларни мисол 


22 
тариқасида айтиб ўтиш мумкин. Келажакда жуда кўп бошқа турдаги муқобил 
энергия манбалари турлари ҳам кашф этилиб, улардан инсоният барча 
соҳаларда, ҳатто космосда ҳам энергия манбаи сифатида фойдаланишлари 
баъзи олимлар ва мутахассислар томонидан башорат қилинмоқда. Шуларда 
ҳозирда мавжуд энг такомиллашиб бораётган муқобил энергия турлари қуёш, 
шамол, биоэнергия ва геотермал энергетика турларидир. Уларнинг 
қулайликлари, бошқа анъанавий энергия турларига нисбатан афзалликлари 
ва энергия ҳосил қилиш физикавий механизмлари тўғрисида қисқача умумий 
маълумотларни келтириб ўтамиз[2].
Қуёш оптик нурланиш энергиясини электр энергиясига айлантиришда 
қуёш фотоэлементлари ёки улардан ташкил топган қуёш панеллари (қуёш 
батареялари) ва улар асосидаги қуёш фотоэлектрик системаларидан 
фойдаланилади (1-расм).
1-расм. Қуёш фотоэлектрик 
қурилмаси ва истеъмолчилар. 
1–фотоэлектрик модул (қуёш 
панели);
2- 
инвертор 
билан 
зарядланишни назорат қилувчи 
қурилма;
3- аккумуляторлар батареяси;
4-истеъмолчилар. 
Ҳозирги 
пайтда 
замонавий шамол энергетик 
қурилмалари яратилган бўлиб, 
улар қувватига кўра мини ва 
катта 
шамол 
энергетик 
қурилмаларига 
ажратилади. 
Катта шамол энергетик қурилмалари (шамол энергетик қурилмалари 
паркларидаги шамол генераторларининг қуввати ҳар бир генераторники 1-5 
МВт атрофида бўлади) асосан шамол паркларига ўрнатилади. Шунингдек, 
катта шамол генераторларининг ишлашида шамолнинг тезлиги ўртача 25-35 
м/с атрофида бўлиб туриши етарли ҳисобланади. Катта шамол 
генераторларидан ташкил топган “Шамол парки” нинг кўриниши 2-расмда 
келтирилган.
2-расм. Катта шамол 
генераторларидан иборат бўлган 
“Шамол парки”. 
Замонавий 
биогаз 
қурилмалардан ҳозирда уйларни газ ва 
электр энергияси билан таъминлашда 
фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, 
чорвачилик 
маҳаллий 
ўғитлари 
асосида ҳам табиий биогаз ҳосил 
қилиш мумкин. Республикамизнинг 


23 
чорвачиликка мўлжалланган баъзи фермер хўжаликларида табиий биогаздан 
фойдаланишни (электр ва иситиш тизимида) йўлга қўйишмоқда. Демак 
биогаз ҳосил қилиш ва ундан иситиш ва электр энергияси сифатида 
фойдаланиш ҳам арзон ва қулай, техник жиҳатдан хавфсиз муқобил энергия 
тури экан.
Умуман олганда муқобил энергия манбалари турларидан фойдаланиш 
экологик жиҳатидан тоза, энергетик жиҳатидан самарали ва хавфсизлиги 
жиҳатидан ҳам қулай ҳисобланар экан. Ҳозирда бу энергия турларидан 
кўпича қўшимча энергия манбалри сифатида фойдаланилмоқда. Келажакда 
бу энергия турларидан инсоният турмуш тарзининг барча соҳаларида асосий 
энергия манбалари сифатида самарали фойдаланиш соҳасида тинимсиз 
илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва янги техник ишланмалар ҳамда 
конструкциялар ишлаб чиқилмоқда.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish