Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

К И Р И Ш 
Муқобил энергия деганда, одатда заҳираси қайта тикланувчи энергия 
манбалари назарда тутилади. Буларга қуёш ва шамол энергияси, денгиз 
тўлқини ва оқим энергияси, ёқилғи олиш мақсадида етиштирилувчи қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари ва чиқиндилари, кичик сув ҳавзаларида, сувнинг 
табиий оқимига таъсир этмаган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш 
киради. Ер қобиғи иссиқлиги энергиясидан, механик тизимлар (ҳаракат- 
ланувчи жисмларнинг, шу жумладан инсон ҳаракатининг) энергиясидан ва 
турли муҳандислик иншоотларида ҳосил қилинган энергиядан (масалан катта 
босимли газ трубаларидаги ёки иссиқлик узатиш тизимлари энергиясидан) 
электр энергиянинг бирламчи манбаи сифатида фойдаланиб электр энерияси 
ишлаб чиқариш ҳам муқобил энергетика саналади.
Бугунги кунда амалиётга жадал кириб келаётган муқобил энергия 
манбалари, бу қуёш ва шамол энергетикасидир. Бу икки тур энергия 
манбалари ер юзининг деярли барча минтақаларида ривожланиб бормоқда. 
Шунингдек денгиз бўйи давлатларида денгиз тўлқини ва денгиз оқими 
энергетикасидан, айрим давлатларда (Хитой, Индонезия, Исландия, Франция 
ва бошқа) эса геотермал энергиядан фойдаланиш амалиёти мавжуд. 
Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, муқобил энергетиканинг умумий 
электр энергия ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси ҳали сезиларли даражага 
етмаган бўлса ҳам, бу соҳа жуда тез ривожланиб бормоқда. Алоҳида олинган 
давлатларнинг электр энергетикаси тизимларида эса муқобил энергетиканинг 
улуши 15-20 % га етиб борди. 
Ўзбекистонда ўртача 300 кун қуёшли бўлади, шу сабабли қайта 
тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш жадал ривожланмоқда. 
Қайта тикланадиган энергетика технологияларининг харажатлари анъанавий 
технологиялари сарф-харажатларидан анча юқори. Ўзбекистон учун – бу 
тараққиёт йўналиши аввало, электр энергияси ва иссиқлик олиш учун 
маҳаллий саноат ва қурилиш секторининг кам қувватли объектлари, қишлоқ 



хўжалиги ва ижтимоий-маиший соҳалар объектлари, фермерлик ва 
иссиқхона хўжаликлари ҳамда бошқа бориш қийин бўлган узоқ ҳудудларда 
шунингдек, яйловларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг 
фойдаланиш анъанавий энергия манбалари билан бемалол рақобатлаша 
олади. 
Мазкур 
конференция 
материаллари 
тўпламига 
киритилган 
материалларида мамлакатимизда энергиядан фойдаланишнинг ҳозирги 
аҳволи ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан нафақат илмий-техник, 
балки, унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ҳар томонлама таҳлил 
қилинган бўлиб, мамлакатимизда энергия самарадорлиги ва хавфсизлигини 
ошириш жараёнини жадаллаштириш учун илмий ва ташкилий асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги 
“Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини 
ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи 
энергия 
манбаларини 
ривожлантиришнинг 
тезкор 
чора-тадбирлари 
тўғрисида” ПҚ-4422 сон қарори билан қайта тикланувчи энергия 
манбаларини 
янада 
ривожлантиришнинг 
мақсадли 
параметрлари 
тасдиқланди. Бунга кўра, 2018 йилда ишлаб чиқилган электр энергиясининг 
90% анъанавий энергетикага ва 10% қайта тикланувчи энергия манбаларига 
(гидроэнергетика 10%) тўғри келган бўлса, 2030 йилда эса ишлаб чиқилган 
электр энергиясининг 75% анъанавий энергетикага ва 25% қайта тикланувчи 
энергия манбалари (гидроэнергетика 11,2%, қуёш энергетикаси 8,8% ва 
шамол энергетикаси 5%) ишлаб чиқилиши режалаштирилган. 
Республикамизда қайта тикланувчи энергия ресурсларини тадқиқ этиш 
ва жорий қилиш ишларини янада юқори даражага кўтариш, мавжуд 
муаммоларга ўз вақтида ташкилий-ҳуқуқий, илмий-техник, инновацион 
ечимлар топиш юрт равнақи, эл фаровонлигини юксалтириш, аҳоли 
саломатлиги, атроф-муҳит мусаффолигини янада самарали таъминлашда 
долзарб ҳисобланади. 



Шу муносабат билан институтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан 
тасдиқланган илмий-тадбирлар режасига асосан 2020 йилда йил 22-23 апрель 
кунлари “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати ва 
истиқболлари” мавзусида Республика миқёсида онлайн илмий-амалий 
конференция ташкил этилди. 
Онлайн илмий-амалий конференцияда муқобил энергия манбалари 
мутахассисларини тайёрлашнинг илмий педагогик асослари, муқобил 
энергия манбаларидан фойдаланишдаги муаммолар, ечимлар ва истиқболли 
таклифлар, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг физик-кимёвий 
асослариҳамда муқобил энергия манбаларини тадбиқ этишда замонавий 
инновацион технологияларни жорий этиш омиллари мавзуларида олиб 
борилган илмий-текшириш ишлари муҳокама этилиши кўзда тутилган. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish