Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

ФОЙДАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. 
[1] 
S. Karshiev, “Замонавий қуёш коллекторларини бузилишдан 
ҳимоялашда ўзини-ўзи дренаж қиладиган гелиоқурилмалар,” Замонавий 
архитектура, бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги Ва 
сейсмик хавфсизлик муаммолари НамМҚИ Республика илмий-амалий 


10 
конференция материаллари тўплами, 2-4 май, pp. 14-15 бет, 2019. 
[2] 
F. Marx et al., “How to put the sun to work in your home,” Igarss 
2014, no. 
1, pp. 1–5, 2014. 
[3]; Yu. Rashidov,Sharif Karshiev; Rakhmatilla Khayrullaev “SOLAR 
COLLECTORS FOR A PRIVATE HOUSE PROMISING TECH- NOLOGY FOR 
ORGANIZING HOT WATER AND HEATING,” Министерство науки и 
высшего 
образования 
Российской 
федерации 
Новосибирский 
государственный Архитектурно-строительный университет Российская 
академия архитектуры и строительных наук Лакокрасочный завод «колорит» 
Качество. Технологии. Инновации , pp. 238–241, 2020. 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ МУТАХАССИСЛАРНИ 
ТАЙЁРЛАШДА ФАНЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ 
доц.Қ.Б.Умаров (НамМҚИ)
Маълумки, ҳозирда инсониятнинг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжи 
борган сари ортиб бормоқда. Бунга биринчидан, аҳоли сонининг ортиши 
сабаб бўлса, иккинчидан, экологик шарт-шароитлар (атмосферада заҳарли 
газлар миқдорининг ортиб кетиши) сабаб бўлмоқда. Чунки бутун инсоният 
турмуш-тарзини ва бошқа барча (энергия манбаи асосида ишлайдиган барча 
асбоблар, жиҳозлар ва қурилмалар) соҳаларни энергия манбалари 
таъминотисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энергияга бўлган эҳтиёжни 
қондиришда экологик тоза, ноанаъавий ва қайта тикланувчан энергия 
манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш долзарб масалалардан 
бири ҳисобланмоқда. Умуман, табиатда фойдаланиладиган энергияларни 
икки турга ажратиш мумкин: қайта тикланувчи ва қайта тикланмайдиган 
энергия манбалари. Қайта тикланувчи энергия манбаларига қуёш, шамол, 
оқар сув ҳавзалари, биогаз ва маиший чиқиндилардан газ олиш ҳамда қайта 
тикланмайдиганларга тошкўмир, торф, нефт, табиий газ ва атом 
электростанциялари киради. 
Муқобил энергия манбалари деганда, табиатдаги жараёнларда оқим 
туфайли узлукесиз равишда тикланиб турувчи энергия манбалари 
тушунилади. Бунга қуёш, шамол, сувнинг гидродинамик, геотермал, тупроқ 
иссиқлиги энергиялари ва шу билан бирга, бирламчи энергия манбаларининг 
антропоген манбалари: биомасса, биогаз ва бошқа органик чиқиндилардан 
олинадиган ёқилғилар киради. 
Бугунги кунда, олинаётган энергиялар асосан органик ёқилғилар: 
тошкўмир, торф, нефт, табиий газ ва бошқалар ҳисобидан олинмоқда. Бу тур 
энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос қулай ва ноқулай 
томонлари мавжуд: биринчидан, бу тур энергия манбаларининг ердаги
заҳиралари чегараланганлиги ва унинг камайиб борилаётганлиги ва 
иккинчидан бу тур энергияларни ёқиш давомида атроф-муҳитга турли 
заҳарли чиқиндиларни чиқариш орқали табиатнинг ифлосланишидир. 
Энергетиканинг замонавий асосларини ўрганиш назарий ва амалий 


11 
жиҳатдан аниқ ва табиий фанлар билан узвий боғлиқдир. Таълим жараёнида 
ноанъанавий энергия манбалари ва уларнинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари, 
улардаги физикавий жараёнларнинг рўй бериш сабаблари ҳамда босқичлари 
кетма-кетлигини тушунтиришда табиий ва аниқ фанлар фундаментал ва 
амалий қонуниятларидан фойдаланишга тўғри келади. Масалан, қуёш 
энергияси, шамол энергияси, биоэнергия каби ноанъанавий энергия 
манбаларини ва улардан самарали ҳамда тежамкор фойдаланиш усулларини 
физика-биология-математика-экология-иқтисод 
фанлари 
интеграцияси 
ёрдамида ўрганилса, катта ижобий натижаларга, ютуқларга эришилиши 
мумкин.
Таълим жараёнида фанлараро интеграцияни амалга оширишда 
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: 
- касбий йўналганлик; 
- таълимнинг узвийлиги; 
- фанлараро алоқадорлик; 
- талабаларнинг ўрганилаётган ўқув фанига қизиқиши; 
- касбий таълим. 
Интеграциялаш фанларни ўқитишнинг янгича ёндашувидир. Бундай 
дарслар турли фанларнинг ўқув материалларини бир-бирини тўлдириши 
ҳисобига вақтни тежаш имкониятини беради. Интеграциянинг асосий 
усуллари қуйидагилардан иборат:
1. Дарслар бошқа фанлардаги мавзуларга боғлаб ўтказилади. 
2. Дарслар ижодий лаборатория ишлари кўринишида олиб борилади. 
3. Дарслар электрон ахборот таълим ресурслари билан тўлдирилади.
Таълим бериш фаолиятида фанлараро интеграциядан фойдаланиш 
натижасида қуйидагиларга эришилади: 
- талабаларнинг фанларга бўлган қизиқиши ортади; 
- талабалар оламнинг моддий бирлигини, табиатдаги уйғунликларни, 
жамиятдаги муаммоларини таҳлил қилиши ва уларни ҳал этиш йўлларини 
осон англашга эришадилар; 
- муаммоли вазиятларнинг кўплиги талабанинг фикрлаш қобилиятини 
фаоллаштиради; 
- фанларнинг узвий боғланишидан фанлараро узлуксиз боғланишга 
ўтиш билим олишни осонлаштиради ва талабаларга бир объектда 
қўлланиладиган усулларни иккинчи объектга қўллаш имкониятини яратади; 
- талабаларнинг бошқа фанлардан олган билимларини солиштириш ва 
умумлаштириш кўникмаларига эга бўлишларига имкон яратилади; 
- талабаларнинг ўз устида мустақил ишлашларига ва ижодий 
кўникмаларини ривожлантиришга шароит яратилади; 
- талабалар ижодини такомиллаштиришга ёрдамлашади, уларга 
ўзлаштирган билимларни ҳаётий шароитларда қўллаш имконини беради; 
- талабаларнинг ўқиш билиш фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам 
беради, зўриқиш ва чарчоқдан ҳоли бўлишга кўмаклашади; 
- талабаларнинг билимларини чуқурлаштиришга эришилади ва 
дарснинг ахборот ҳажмини ҳамда таълим сифати ошишига эришилади.


12 
Демак, анъанавий ва ноанъанавий энергия манбалари тушунчаларини 
аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиб ўрганганда, уларнинг 
ютуқ ҳамда камчиликларини бир вақтда таққослаш имконияти пайдо бўлар 
экан. Муқобил энергия манбаларига доир маълумотларни таълим жараёнида 
шакллантиришда фанлар интеграциясидан фойдаланиш билан бир вақтда 
ўқитишнинг замонавий усул ва методларидан фойдаланиш ҳам ўз ижобий 
натижаларини беради. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish