Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

АДАБИЁТЛАР 
1. 
Рахимов О.Д., Турғунов О.М., Мустафаев Қ.О., Рўзиев Ҳ.Ж. 
Замонавий таълим технологиялари. –Тошкент, 2012. –б. 18-20. 
2. Хамидов В.С. Таълим тизимида кескин бурилишга сабаб бўлган 
дастур ҳақида. http: //uz.infocom.uz/2009/12/21/. 
3. Абдурахмонов К.Ф. ва б. Физика курси. –Тошкент, 2012. 
МУҚОБИЛ ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДА МУТАХАСИС ВА КАДРЛАР 
ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ КЕНГ КУЛАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. 
проф. Ю.К.Рашидов, докторант Ш.Ш.Қаршиев (ТАҚИ) 
Кейинги вақтларда фан ва техника тараққиёти барча соҳаларга 
янгиликлар олиб кирмоқда. Қуёш энергиясидан фойдаланиш самарали, 
экологик жиҳатидан эса тоза энергия манбаси сифатида ривожланмоқда. 
Буни ўқувчиларга, талабаларга етказишда, уларда янги турдаги энергия 
манбаларининг ичида қуёш энергияси битмас-туганмас энергия манбаси 
эканлигини босқичма босқич тушунтириш, ўқув дарсликларида қуёш 
энергетикаси 
мавзуларини 
етарлича 
бугунги 
тараққиёт 
асосида 
тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, қуёш элементлари тайёрлаш 
технологик жараёнлари тўғрисида маълумотлар, қуёш энергетикасидан 
фойдаланиш имкониятлари, яратилган стенд қурилмалар тузилиши, ишлаш 
принциплари, конструкциялари ҳақида тушунчалар берилишини лозим. 
Бундан ташқари хар-хил электрон дарсликлардан, кўргазмали воситалардан, 
тайёр қуёш элементлари, қурилма ва асбоблардан фойдаланиш ҳам ўқувчида, 
талабада қуёш энергияси тўғрисида етарлича билим ва кўникмаларни ҳосил 
қилади. Бу эса ўз навбатида келажакда ёшларнинг қуёш энергияси 
тўғрисидаги билимларини ривожлантириши билан бир қаторда улардан шу 



соҳа мутахассислари бўлиб етишишига замин яратади
Aнъaнaвий ёқилғи рeсурслaрининг чeклaнгaнлиги ва борган сари 
камайиб бориши вa қуёш энергиясида юқори мaлaкaли кaдрлaрнинг 
этишмaслиги туфaйли ёнилғи рeсурслaрини тeжaш муaммoсининг энг 
мaқбул eчими қуёш, биoмaссa, шaмoл, гидрoэнергетика кaби қaйтa 
тиклaнaдигaн энергия мaнбaлaридaн фoйдaлaниш ҳисoблaнaди. Қуёш сув 
иситгичлари ва коллекторларини нотўғри ўрнатиш ёки ишлатиш 
бузилишига,ёки мосламанинг ишдан чиқишга олиб келади. Шу сабабли, 
қуёш тизимлари малакали мутахассислар ўрнатишни ва улашни талаб 
қилади. Ўрнатилган қуёш тизими, иссиқ сув таъминоти учун қуёш 
тизимларида фойдаланиш учун яроқли бўлган иссиқлик ташувчи ёрдамида, 
музлаб қолишдан ҳимояланиши керак. 
1-Расм қуёш коллекторларини мутахассиснинг ўрнатиши. 
Тизимни иссиқлик ташувчи билан тўлдиришдан аввал, ўрнатиш 
жойидаги минимал ҳароратни аниқлаш,кейин эса тизимни тегишли 
миқдордаги ва концентрациядаги иссиқлик ташувчи билан тўлдириш керак. 
Кучли шамол бўладиган ёки кўп қор ёғадиган ҳудудларда тизимни 
ўрнатишда,барча иқлим шароитларини ҳисобга олиш керак. Батафсил 
маълумот учун мутахассисларга ёки ишлаб чиқарувчига мурожаат қилиш 
лозим. Қуёш тизимини кўп хонадонли турар жой уйлари устига ўрнатишда, 
биноларнинг хусусияти ва ҳудуднинг иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда, 
коллекторлар том устида турли усуллар билан ўрнатилиши мумкин ва ишлаб 
чиқарувчи 
йўриқномаларида 
тизимнинг 
самарадорлиги, 
муайян 
эҳтиёжларига қараб, турлича бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. 
[1]Иссиқлик ташувчи сифатида тизимда ўзини ўзи дренаж қилиш имкони 
бўлмаган ҳолатда антифриз ёки дистилланган сувдан фойдаланиш мумкин. 
Иссиқлик ташувчи тизимни музлашдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. 
Тизимни ишлатишдан аввал, тизимнинг барча найлари ва умумий 
конструкциясининг тўғри жойлашувини текшириш жуда муҳим бўлади. 
Шунингдек, барча уланиш қисмларининг герметиклигини ва тортиб 
маҳкамланишини текшириш керак. Иссиқлик ташувчи сифатида антифриз 
ишлатилганда, бир коллекторли тизимни бир литрга тенг антифриз ҳажми 



билан тўлдириш керак.Антифризни тизимни музлашдан ҳимоя қилиш учун 
зарур бўлган нисбатда сув билан аралаштириш керак. Иссиқлик ташувчи 
сифатида ишлатиладиган антифризнинг барча хусусиятлари,қуёш тизим учун 
қўйиладиган талабларга мос келиши ва ишлатиладиган антифриз заҳарли 
бўлмаслиги керак.
[2]Табиий циркуляцияли қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмаларини 
қуёш коллекторларининг майдони 30 м2 дан ортиқ бўлганда, бир геометрик 
белгиларида жойлашган, совуқ сув узатиладиган ва иссиқ сув олинадиган 
қувурлар билан параллел боғланган алоҳида бак-аккумляторларга эга бўлган 
мустақил модулларга бўлиш лозим..
[3]Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмаларини лойиҳалаш бўйича 
тавсиялар 
Бинолар томида жойлаштириладиган қуёш коллекторлари таянчларга 
жойланиши шарт. 
Томдан қуёш коллекторларининг тагигача бўлган масофа томни 
таъмирлашга имконият бериши шарт. 
қуёш коллекторларининг оптимал ориентацияси, шарққа-20

гача, 
ғарбга- 30

гача оғиши мумкин бўлган, жануб ҳисобланади. 
қуёш коллекторлари остидаги таянч конструкцияларининг ҳисобини, 
шамол ва кор юкланишларини ҳисобга олган холда олиб бориш лозим.қуёш 
иссиқ сув таъминоти қурилмаларини сейсмик районларда қуришда сейсмик 
таъсирларни ҳисобга олган холда конструкцияларни лойиҳалаш лозим. 
Бак-аккумляторлар, иссиқлик алмаштиргичлар ва қувурларни иссиқлик 
изоляцияси кузда тутилиши лозим. 
Гелиоприемник контурининг сувини тўкиш ва тўлдириш учун 
мосламалар (тўкиш жўмраклари ва водопровод сувини узатиш учун 
вентиллар) кўзда тутилиши лозим. 
Табиий циркуляцияли қурилмалар: 
қуёш коллекторларига сув узатувчи, шунингдек, водопровод сувини 
узатувчи қувурларни бак-аккумуляторнинг пастки қисмига улаш; 
қуёш коллекторларидан исиган сувни олиб кетувчи ва уни иссиқ сув 
таъминоти тизимига узатувчи қувурларни бак-аккумляторнинг юқори 
қисмига улаш лозим. қуёш коллекторларини бак-аккумлятори билан улаш 
учун шартли ўтиш диаметри 25 мм дан кам бўлмаган қувурлардан 
фойдаланиш лозим. 
Одатда, қуёш коллекторлари гуруҳи (бу гуруҳлар параллел уланганда), 
иссиқлик алмаштиргичлар, бак-аккумляторларини кириш ва чиқиш жойида 
иссиқлик ташувчисини ҳароратини ўлчаш учун имкониятлар ҳамда иссиқлик 
қабул қилиш контурининг пастки нуқтасида манометр ўрнатиш имконияти 
кўзда тутилиши лозим. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish