Список использованной литературы
1.
Абдуллаева О. С. Формирование умений и навыков у учащихся
средних специальных профессиональных образовательных учреждений
//Дистанционное и виртуальное обучение. – 2015. – №. 8. – С. 58-65.
2.
Бекназарова С. С., Абдуллаева О. С., Uzbekistan The modern ways and
their means at the education process organization are describing in the article.
3.
Абдуллаева О. С. Анализ учебно-воспитательной деятельности
учащихся
в
процессе
изучения
дисциплины
«Информатика
и
14
информационные технологии» //Молодой ученый. – 2015. – №. 12. – С. 687-
690.
MOODLE ОРҚАЛИ МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДА
ЯРАТИЛГАН ВИРТУАЛ ТАЖРИБА СТЕНДЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ ОШИРИШ
САМАРАЛАРИНИ БАХОЛАШ
к.ўқит. С.Комилов, маг. Ш.Назарова (НамМҚИ)
MOODLE —курсларни
бошқариш
тизими
(электрон
таълим),
шунингдек, таълимни бошқариш тизими ёки виртуал таълим муҳити
сифатида машҳур. Инглиз
тилидаги Modular
Object-Oriented
Dynamic
Learning Environment (обьектга йўналтилирган модулли динамик ўқитиш
муҳити) сўзларининг қисқартмаси. Онлайн таълим учун сайтлар яратиш
имконини берувчи очиқ (GNU GPL лицензияси асосида тарқатиладиган) web
дастур ҳисобланади.
Бу таълим турини бир неча моделлари мавжуд, улар масофавий таълим
ташкил қилинишига сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик
сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган регионлар
мавжудлиги), мамлакатни компьютерлаштириш ва информациялаштириш
даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий
таълим учун мутахасислар мавжудлиги, таълим сохасида информацион ва
коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг
таълим сохасидаги одатлари.
Республикамизнинг таълим жараёнига масофавий таълим тизими
шахдам қадамлар билан кириб келмоқда ва бугунги кунда уни йўлга қўйиш
учун коммуникацион таъминот ҳамда юқори даражадаги электрон ўқув
адабиётларини яратиш устида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Масофавий
таълим
тизимидан
бугунги
кунда
ривожланган
мамалакатларнинг турли социал тоифаларига мансуб бўлган аҳолининг жуда
катта қисми кенг фойдаланмоқда. Маълумки, масофавий ўқитиш қатор
ташкилий, иқтисодий афзалликларга эга. Масофавий ўқитиш учун
аудиториялар, ётоқхоналар зарур эмас. Бу тизимда молиявий ҳаражатлар
асосан ўқув-услубий материалларини тайёрлаш, махсус виртуал жиҳозлар
ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш учун сарфланади. Ўқувчилар сонининг
ортиб бориши билан бу молиявий ҳаражатлар ҳам кескин камаяди.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ўқувчи ўзига
қулай вақтда ва хаттоки ишдан ажралмаган холда ўқиши мумкин. Айнан шу
афзалликлари туфайли бу услуб дунёда хозирги кунда кенг тарқалган.
Кўпгина йирик корхоналар мутахассислари малакасини ошириш ёки
ўзгартириш учун шу услубдан фойдаланиб, йилига миллионлаб долларларни
тежамоқдалар.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллик томони унда ўқиш
муддатини ўқувчи ўзи белгилайди, яъни талаба ихтиёрий пайтда ўқишни
бошлайди, материалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради. Ўзлаштириш
15
топшириқларни, тестларни бажаришига қараб аниқланади. Ўқувчи берилган
дастурни қанчалик тез ўзлаштирса, шунчалик тез ўқишни тугатади ва
гувохнома олади. Дастурни ўзлаштира олмаса, унга мустақил ишлаб,
ўқишни давом эттиришга имконият берилади.
Масофадан ўқитиш ташкилий иқтисодий афзалликларга хам эга.
Масофадан ўқитиш учун талабалар учун аудиториялар, ётоқхоналар зарур
эмас. Масофадан ўқитишда молиявий харажатлар асосан ўқув услубий
материаллар тайёрлаш учун, махсус аудиториялар учун сарфланади. Бу
харажатларнинг асосий қисми бу жараённи ташкил этиш босқичида
сарфланади. Кейинчалик молиявий харажатлар камаяди. Шунинг учун
талабалар сонини ошиши билан ўқиш нархи хам пасаяди. Масофадан
ўқитишда асосий эътиборни ўқув услубий материалларни тайёрлашга
қаратиш даркор. Чунки ўқув услубий материалларнинг сифати масофадан
ўқитиш сифатининг энг асосий омилларидан биридир. Ўқув услубий
материал қанчалик тушунарли ва батафсил бўлса, шунчалик у ўқувчига
фойдали бўлади. Яъни материал услубий жихатдан пухта бўлмоғи зарур.
Виртуал ўқув тажриба хам очиқ ва масофавий ўқитиш ғоясига мувофик
бўлиб, таълим жараёнидаги моддий-тeхник таъминот борасидаги
муаммоларни оз бўлсада долзарблигини камайтиради.
Бундай машғулотларнинг элeктрон кўриниши қуйидагиларга имкон
бeради:
• талабаларнинг ўқув ишларида фаолликлари ва мустакилликларини
оширади;
• ўқув матeриалининг мультимeдиа кўринишидалиги билан уни қабул
қилишни осонлаштиради;
• ҳар бир талабанинг матeриални ўзлаштириши буйича тўлиқ назоратни
таъминлайди;
• имтихон ва рeйтинг назоратлари тайёрланишда такрорлаш ва трeнинг
жараёнини осонлаштиради;
Виртуал тажриба ўқув мультимeдиа мажмуаларидан фойдаланиш яхши
самара бeради.
Фанлар буйича асбоблар ва қурилмалар билан шахсан танишмасдан ва
уларда ишлаш кўникмаларини шакллантирмасдан туриб, етук мутахассисни
тайёрлашни тасаввур қилиш қийин. Масофавий таълимни ташкил этиш
шароитларида тажриба практикумининг анъанавий шакллари фойдаланувчи
(талаба тажриба ўтказувчи)нинг модeллаштириш мухити билан самарали
интeрфаол ўзаро алоқаларига эришиш йўлида аппаратли-дастурли (тeхник)
воситалар, компьютeр графикаси ва анимасиядан фойдаланиб, тажрибани
имитация қилиш ҳамда матeматик модeллаштириш тeхнологиясидан
фойдаланувчи, виртуал тажриба стендлари билан тўлдиради. Виртуал
тажрибаларнинг муҳим жиҳати асбобларнинг одатий тасвирлари билан
бирга, ҳақиқий сигналларни имитациялаш модeлларинигина эмас, балки
зарур маълумотлар файлларида сақланадиган аввалги тажриба маълумотлар
файлларида фойдаланиш йўли билан тажрибани кўргазмали имитация қилиш
мумкинлиги ҳисобланади.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |