22
тариқасида айтиб ўтиш мумкин. Келажакда жуда кўп бошқа турдаги муқобил
энергия манбалари турлари ҳам кашф этилиб, улардан инсоният барча
соҳаларда, ҳатто космосда ҳам энергия манбаи
сифатида фойдаланишлари
баъзи олимлар ва мутахассислар томонидан башорат қилинмоқда. Шуларда
ҳозирда мавжуд энг такомиллашиб бораётган муқобил энергия турлари қуёш,
шамол, биоэнергия ва геотермал энергетика турларидир. Уларнинг
қулайликлари, бошқа анъанавий энергия турларига нисбатан афзалликлари
ва энергия ҳосил қилиш физикавий механизмлари тўғрисида қисқача умумий
маълумотларни келтириб ўтамиз[2].
Қуёш оптик нурланиш энергиясини электр
энергиясига айлантиришда
қуёш фотоэлементлари ёки улардан ташкил топган қуёш панеллари (қуёш
батареялари) ва улар асосидаги қуёш фотоэлектрик системаларидан
фойдаланилади (1-расм).
1-расм. Қуёш фотоэлектрик
қурилмаси ва истеъмолчилар.
1–фотоэлектрик модул (қуёш
панели);
2-
инвертор
билан
зарядланишни назорат қилувчи
қурилма;
3- аккумуляторлар батареяси;
4-истеъмолчилар.
Ҳозирги
пайтда
замонавий шамол энергетик
қурилмалари яратилган бўлиб,
улар қувватига кўра
мини ва
катта
шамол
энергетик
қурилмаларига
ажратилади.
Катта шамол энергетик қурилмалари (шамол энергетик қурилмалари
паркларидаги шамол генераторларининг қуввати ҳар бир генераторники 1-5
МВт атрофида бўлади) асосан шамол паркларига ўрнатилади. Шунингдек,
катта шамол генераторларининг ишлашида шамолнинг тезлиги ўртача 25-35
м/с атрофида бўлиб туриши етарли ҳисобланади. Катта шамол
генераторларидан ташкил топган “Шамол парки” нинг кўриниши 2-расмда
келтирилган.
2-расм. Катта шамол
генераторларидан иборат бўлган
“Шамол парки”.
Замонавий
биогаз
қурилмалардан ҳозирда уйларни газ ва
электр энергияси билан таъминлашда
фойдаланилмоқда. Бундан ташқари,
чорвачилик
маҳаллий
ўғитлари
асосида ҳам табиий биогаз ҳосил
қилиш мумкин.
Республикамизнинг
23
чорвачиликка мўлжалланган баъзи фермер хўжаликларида табиий биогаздан
фойдаланишни (электр ва иситиш тизимида) йўлга қўйишмоқда. Демак
биогаз ҳосил қилиш ва ундан иситиш ва электр энергияси сифатида
фойдаланиш ҳам арзон ва қулай, техник жиҳатдан хавфсиз муқобил энергия
тури экан.
Умуман олганда муқобил энергия манбалари турларидан фойдаланиш
экологик жиҳатидан тоза, энергетик жиҳатидан
самарали ва хавфсизлиги
жиҳатидан ҳам қулай ҳисобланар экан. Ҳозирда бу энергия турларидан
кўпича қўшимча энергия манбалри сифатида фойдаланилмоқда. Келажакда
бу энергия турларидан инсоният турмуш тарзининг барча соҳаларида асосий
энергия манбалари сифатида самарали фойдаланиш соҳасида тинимсиз
илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва янги техник ишланмалар ҳамда
конструкциялар ишлаб чиқилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: