Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

 
 
 


34 
УМУМКАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ ВА 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
доц. Ж.Мухамедов, PhD., Д.Абдувахобов (НамМҚИ). 
Маълумки умумкасбий фанларни ўқитишда ўқув жараёнига замонавий 
педагогик ва ахборот технологияларини тадбиқ этишнинг зарурияти давр 
тақозосидир. 
Биринчидан, анъанавий ўқитиш тизими, ёзма ва оғзаки сўзларга 
таянганлиги туфайли, ўқитувчи фаолияти биргина ўқув жараёнининг 
ташкилотчиси бўлиб қолганлиги; 
Иккинчидан, фан-техника тараққиётининг ўта ривожланганлиги 
натижасида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан 
ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек 
таълим самарадорлигини ошириш мақсадида мукаммаллашган таълим 
тизими-илғор педагогик тадбирлардан фойдаланишлигида. 
Таълимни технологиялаштиришнинг асосини, таълим жараёни 
самарадорлигини ошириш ва таълим олувчиларни берилган шароитларда ва 
ажратилган вақт ичида лойиҳалаштирилаётган ўқув натижаларига 
эришишларини кафолатлаш мақсадида тўлиқ бошқариш ғоясини ташкил 
этади. Бундай ёндашишнинг моҳияти, аниқ расмийлаштирилган ва деталлари 
бўйича элементларга бўлиб танлаш ёрдамида максимал шакллантиришдан 
иборат [1].
Умумкасбий фанларни ўқитишда педагогик-технологияни тадбиқ этиш, 
ўқув жараёнини технологиялаштиришни бутунлигича аниқловчи тизимли 
категория, яъни тизим ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади. Тизим - 
тартибланган, ўзаро узвий боғланган ва биргаликда умумий функцияни 
бажарувчи элементлар тўплами ҳисобланса, унинг элементларига ўқув 
мақсадлари, таълим берувчи, таълим олувчи, таълим мазмуни, таълим 
методи, таълим воситалари, назорат ва баҳолаш киради. 
Талабаларга умумкасбий фанларни ўқитишда ўқитиш технологияси 
педагогик технологиянинг жараёнли ҳаракат аспектини, яъни бу таълим 
жараёнини амалга оширишни инструментал таъминловчи усул ва 
воситаларнинг тартибли бирлигини ўзида мужассамлаштирган таълим 
моделини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг технологик жараёни керак 
бўлади, бундан ташқари педагогик технологиянинг жараёнли-баёнли 
аспектини, педагогик ҳамда ўқув фаолиятини лойиҳасини бажаришни 
технологик хариталари ишлаб чиқилиши зарур ҳисобланади. 
Таълим технологияси, педагогик технологиянинг илмий аспектини 
белгилаш, дарс бериш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини 
қўллаш ва белгилашнинг тизимли усули бўлиб ҳисобланганда умумкасбий 
фанларни чуқур ўрганган талаба замонавий талабларга тўла жавоб бера 
оладиган, юқори иш унумли, мустаҳкамлиги етарлича таъминланган, мумкин 
қадар енгил, тузилиши оддий механизм, машина ва иншоот қисмини 
лойиҳалашни тўла ўзлаштира олади. 
Умумкасбий фанларни ўқитишда ўқитишни қуйидаги усуллардан 


35 
фойдаланиш мумкин: маъруза, тарихий воқеани тушунтириш (конкрет 
конструкция ёки иншоот қисми билан боғлиқ); тажриба усули (намойиш 
усули); китоб билан ишлаш; машқлар, лойиҳалар (ҳисоблаш-график ишлари) 
усули; суҳбат, мунозара, видео усули ва бошқа. 
Ўқитиш самарадорлигини ошириш учун эса - ўқитувчи томонидан 
мавзу бўйича режа асосида маъруза амалга оширилиб, талабалар тегишли 
жойларини белгилаб, дарс вақтида тегишли мулоқотлар, савол-жавоблар 
уюштириш, диалог ва ўтилган дарсни мустаҳкамлаш; ўтилган мавзу бўйича 
мисоллар ишлаш; реал машина ва механизмлар моделларидан ва тегишли 
воситалардан фойдаланилса, бундан ташқари машғулотларни намуна 
сифатида видео тасмаларга ёзиб олиб тарқатилса, ҳисоблаш-график 
ишларини компьютерда бажариш дастурини ишлаб чиқса, компьютер 
технологиясидан фойдаланиб талабаларни масофадан ўқитишини таъминлаш 
учун электрон дарсликни яратиш талаб этилади. 
Бундай усуллар профессор-ўқитувчиларни касбий маҳоратини 
оширишга, ўқитишнинг замонавий илғор педагогик технологияларни дарс 
жараёнига қўллашга йўналтирилган бўлиб, пировард натижада таълим 
сифатини оширишга хизмат қилади. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish