Литература:
[1].Постановление Президента Республики Узбекистан Об ускоренных
мерах по повышению эффективности экономики и социальной сферы,
внедрению энергосберегающих технологий и возобновляемых источников
электрической энергии от 22 августа 2019 года № ПП-4422.
ҚУЁШ ЭЛЕМЕНТЛАРИ АСОСИДА ТАЖРИБА ИШЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
кат.ўқ.Д.Н.Зокирова, ўқит.Н.Махмудов (НамМҚИ)
Қуёш элементлари - қуёш электр стантсиясининг асосий таъминотчиси
бўлиб, уларнинг ишлаш тамойили эса қуёш нурланиши энергиясини
бевосита электр энергиясига айлантириб беришга асосланади. Бунда
уларнинг фойдали иш коэффициенти муҳим катталиклардан бири
ҳисобланиб, бу катталикларни юқори қийматларга ошириш муҳим аҳамият
касб этади. Қуёш элементларидан фойдаланишда арзон сарф-харажат қилган
ҳолда энергия қуввати ишлаб чиқарилади ва улар атроф-муҳитни мутлоқ
ифлослантирмайди [1].
Ҳозирги кунда бу турдаги энергия олиш ва улардан самарали
фойдаланиш мамлакатимизда ривожланиб бораётган энергия тежамкор
манбалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда қуёш энергиясидан
фойдаланиб, турли кўринишга эга қурилмаларнинг яратилиши, уларнинг
ишлаши ҳақида билим ва кўникмалар ҳосил қилиш мақсадга мувофиқ [2].
Қуёш элементлари қурилмалари асосида физик ҳодиса ва
қонуниятларни, уларнинг физик моҳиятини талабаларга тўла ва яққол
намойиш этиш имконияти яратади. Бу қурилмалари ёрдамида қуёш
элементларининг параметрларини, фойдали иш коэффициентини аниқлашга
ва ички фотоэффект ҳодисасини ўрганишга ҳамда бу ҳодисалар
қонуниятларини тажрибада ўрганишга мўлжалланган. Бу қурилмалар ўлчов
асбоблари
билан
тўла
таъминланганлиги,
ишлатишга
қулайлиги
хавфсизлиги, чидамлилиги ва функционал имкониятлари кўплиги билан
мавжуд тажриба қурилмаларидан тубдан фарқ қилади.
Бу қурилмаларда қуйидаги тажриба ишларини бажариш имконини
беради:
1. Ички фотоэффект ҳодисасини ўрганиш.
2. Фотоэлементлар тузилиши ва уларнинг ишлаш принципини ўрганиш.
3. Фотоэлементнинг параметрларини ўлчаш ва қувватини ҳисоблаш.
32
4. Фотоэлементли манбаларни улаш қонунларини ўрганиш.
5. Фотоэлементларнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш.
6. Фотоэлемент параметрларининг ёруғлик оқимига боғлиқлигини
ўрганиш.
7. Фотоэлемент
параметрларини ёруғликнинг тўлқин узунлигига
боғлиқлигини ўрганиш.
8. Манбаларнинг ички қаршилигини аниқлаш ва уларда Ом қонунини
ўрганиш.
9. Энергияни сақланиш қонунини ўрганиш.
Қуйида қуёш элементлари асосида физиканинг оптик қонунларини
моҳиятини очиб берувчи янги ўқув тажриба стендлари келтирилган.
а) Қуёш элементининг ҳар хил юзасида ҳосил
бўлаётган ток ва кучланишни ўлчаш;
б) Қуёш элементи ёрдамида энергиянингсақланиш
қонуни ўрганиш;
в) Қуёш элементларининг параллел, кетма-кет ва
аралаш уланишда ток ва кучланишни ўлчаш.
Қуйидаги жадвалда “Қуёш энергия манбаларини кетма-кетва ва параллел
улашни ўрганиш” лаборатория стенди таснифи келтирилган.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |