П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Гурунт сувлари деб ер юзасига энг яқин жойлашган, сув ўтказмайдиган тоғ
жинсларидан ташкил топган қатламлар устида тўпланган сувларга айтилади. Улар асосан
табиий фильтрланиш натижасида пайдо бўлади. Бундай ер ости сув хавзаларининг босими
бўлмайди. Атмосфера сувларининг маълум майдонда фильтрланиши ер остида сувларни
тўплашига олиб келади. Бу майдонни «сув билан таьминлаш минтақаси» деб аталади. Ер
рельефи ботиқ бўлган жойларда гурунт сувлари ер юзига булоқ ва чашма бўлиб чиқиши ҳам
мумкин. Булоқ ва чашмалар тепаликлар ва тоғлар ёнбағрида, пастқам ерларда кўп учрайди.
Гурунт сувлари қудуқлар ёрдамида ҳам олинади. Уларнинг миқдори доимо бир хил
бўлавермайди. У атмосферадан ёғадиган ёғингарчиликка кўп жихатдан боғлиқдир. Гурунт
сувларига иқлим, тоғ жинсларининг кимёвий таркиби ва бошқа омиллар таъсир этади. Ер
ости сувларининг таркибида кўп миқдорда тузлар бўлиши мумкин. Гурунт сувлари одатда
1,5-2 метр, гохо 3-10 метр чуқурликда жойлашади. Гурунт сувларини ифлосланишдан
муҳофаза қилиш учун унинг оқим йўлини аниқлаш керак бўлади. Унинг ер остидаги
захираси узоқ вақт давомида юзадан пастки қаватга фильтрланиши натижасида катта
бўшлиқда тўпланади. Шунинг учун ҳам йил фаслларининг ўзгариши билан атмосфера
ёғинларининг кўп ёки камлигига қарамай доимий сув чиқиб туриши кузатилади. Сув
захираси айниқса қурғоқчилик даврларида жуда тез ўзгариши мумкин. Ер юзасидаги
дарёларнинг ер ости гурунт сувларига таъсири жуда катта. Гурунт ер ости сувларининг
таркиби у ҳосил бўлган жойнинг ҳусусиятига боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳаммасини ҳам
санитария жихатдан бир хил баҳолаш хато булар эди. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудудда
тарқалган гурунт сувларининг кимёвий, бактериологик ва физик хусусиятлари санитария
нуқтаи назардан текширилиб, сўнгра унга тегишли баҳо берилиши тавсия қилинади.
Артезиан сувлари деб ернинг чуқур қисмида, иккита сув ўтказмайдиган қатлам
орасида тўпланган, юқори босимли сувларга айтилади. Улар бир неча 100 километр
чуқурликда жойлашганлиги сабабли ифлосланишдан анчагина ҳоли бўлади. Артизан
қатламлараро сув хавзалари асосан катта майдонларни эгаллаган бўлади. Улар қатламлар


бўйлаб ёғин-сочинларни тўпланишидан ёки очиқ сув хавзалари сувларидан озиқланади. Ер
ости сувларининг кимёвий таркиби кўп жихатдан сув ўтказадиган жинсларнинг физик-
кимёвий ҳусусиятларига боғлиқ бўлади. Масалан, жинсларнинг сувда эрувчанлиги, ион
алмашиниши, чўкма пайдо қилиши, шимилиши, шунингдек, фильтрловчи жинслардан
моддалар ва газларни ажралиши ва ютилиши сув таркибини шаклланишида катта аҳамият
касб этади. Ҳозирги кунда замонавий физик ва кимёвий усуллар ёрдамида ер ости сувлари
таркибида 70 га яқин кимёвий элементлар мавжудлиги аниқланган. Булар фтор, мис, рух,
темир, фосфор, кальций, магний, хром, қўрғошин ва бошқа элементлардир. Албатта,
элементларнинг сувдаги миқдори бир-биридан кескин фарқ қилади. Баъзи бир элемент
миқдори бир неча ўн миллиондан бир қисмни ташкил этади. Бу албатта сув йўлидаги
жинсларнинг кимёвий, физикавий ҳусусиятларига боғлиқдир. Инсонлар ичимлик сувидан
фойдаланганларида сувдаги фтор, темир ва сувнинг қаттиқлигини белгиловчи кальций ва
магний тузлари миқдорини билишлари гигиеник жихатдан катта аҳамиятга эгадир. Одатда,
сув таркибида сулфат, карбон, бикарбонат, магний, калций тузлари кўпроқ, бор, селен,
бериллий, стронций эса камроқ учрайди.
Суғориш-табиатни ўзгартиришнинг асосий ва энг қудратли омили ва ерларни
шўрланиши сабабчисидир. Суғориб дехқончилик қилинадиган ерларда тупроқ структураси
табиий холатдагига нисбатан кескин ўзгарди. Бу эса бутун ҳудуд тупроқларини ишдан
чиқишига олиб келади. Ана шунга йўл қўймаслик учун олимлар суғориладиган
майдонларнинг сув-туз режимини сунъий равишда тартибга солиш вазифаларини хал
қилмоқдалар. Мамлакатимизда ерлардан унумли фойдаланиш учун ер ости сувлари режими
қонуниятларига амал қилиб, баъзи бир жараёнларни кучайтириш ва бошқаларини
сусайтиришга имкон қидирилмоқда. Тупроқнинг сув-туз режимини тартибга солиш учун
тупроқ ости сувлари режимини ўз вақтида ва илмий асосда олдиндан айтиб бериш катта
аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, Ўзбекистон мисолида шуни айтиш керакки, ер ости сувларидан
суғориш учун самарали фойдаланишда илмий асосланган тавсияномаларга, ер усти ва ер
ости сувларидан комплекс фойдаланиш схемасига амал қилиш лозим. Ер ости сувларидан
суғоришда фойдаланиш учун ер ости сувлари захиралари ўрнини тўлдирадиган манбаларни
аниқлаш ҳамда ер ости сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш муаммоларини
диққат билан ўрганиш ва хал ҳилиниш даркор. Бунда биринчи навбатда сув таьминоти,
сувнинг сифати, тупроқ ва унинг намлигини сақлаш тўғрисида қайғуриш лозим.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish