П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма



П.С.СУЛТОНОВ, Б.П.АХМЕДОВ
Олий ўқув юртлари учун дарслик


Наманган-2000
Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикасининг таълим стандартларига мос равишда
ёзилган бўлиб, ўқув режаларига ушбу фан киритилган барча йўналишларда бакалавр
тайёрлайдиган олий ўқув юртлари учун мўлжалланган.
Тақризчилар: 1.НамМПИ «Кимёвий технология ва биотехнология»
кафедраси профессори, т.ф.д. Қ. Ғофуров
2.Республика «Экосан» халқаро жамғармасининг 
Наманган вилоят бўлими директори М. Рустамова


КИРИШ
Табиат ўзига ҳос мураккаб тизим бўлиб, инсон ва жамият унинг ҳосиласидир. У
табиат эвазига мавжуд ва ривожланади. Инсон ўз эхтиёжларини табиат ҳисобига қондиради.
У табиатдан ҳаво, сув, озиқ-овқат, минерал ва ёнилғи хом-ашёларни олади ва ўзининг ҳаёт
фаолияти давомида табиатга ўз таъсирини кўрсатади. Натижада табиат учун ёт бўлган янги
объектлар вужудга келади. Булар: шаҳар ва қишлоқлар, завод ва фабрикалар, йўллар,
конлар, сув омборлари, қишлоқ хўжалик ерлари ва бошқалардир. Инсон ақл идроки ва
меҳнати туфайли юзага келган бундай антропоген ландшафтлар атроф табиий муҳитга ўз
таъсирини кўрсатмай қолмайди. Ер юзида аҳоли сонининг кескин ўсиб бориши, фан ва
техниканинг шиддатли тараққиёти, мамлакатлар ҳудудида табиий ресурсларнинг бир текис
тарқалмаганлиги мавжуд табиий ресурслардан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш ва шу йўл
билан жамият тараққиётини тезлатишни тақозо қилади. Натижада табиат ва инсон
ўртасидаги ўзаро муносабат қонунлари бузилади. Бу қонунларнинг бузилиши эса эртами-
кечми экологик инқирозга олиб келади.
Ҳозирги кунга келиб, бутун дунёдаги экологик холат кўпчиликни бирдек безовта
қилмоқда. Экологик халокат кўз ўнгимизда дахшатли тус олмоқда. Атроф муҳитни муҳофаза
қилиш ва мавжуд табиий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари долзарблигича
қолмоқда. Хозирги экологик инқирознинг сабабчиси ва ўз ақли заковати билан шу
инқироздан ҳоли этувчиси ҳам Инсон эканлиги маълум бўлиб қолди. Атроф муҳитни
ифлосланишдан сақлаш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланиш кўп жихатдан
инсонлар қайси жамиятда яшашларидан қатьий назар инсонларнинг экологик саводхонлик
даражасига ва экологик маданиятига боғлиқ. Мустақил республикамиздаги экологик
муаммоларни хал қилиш учун аҳолини экологик саводхонлигини ошириш энг устувор
вазифалардан ҳисобланади. Айниқса, таьлим тизимининг барча босқичларида «Экология
ваатроф-муҳитни муҳофаза қилиш асослари» фанини ўқитиш муҳим аҳамиятга эга. 
Маълумки, ҳозирги кунда умумтаьлим мактабларида, махсус лицей ва ихтисослаш-
тирилган ўқув юртларида, шунингдек, олий ўқув юртларида экология фани ўқитилмоқда. Бу
хол таълимнинг ҳар бир босқичига мос келадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларини
яратишни тақозо қилади. Экология фани нихоятда кўп тармоқларни ўз ичига олади.
Масалан, биоэкология, геоэкология, ижтимоий экология, инсон экологияси ва хакозо.
Экологиянинг барча соҳаларини фақат айрим соҳа мутахассиси ўзлаштириб олиши қийин.
Шунинг учун ҳозирга қадар экология бўйича яратилган дарслик ёки ўқув қўлланмалари
унинг муаллифлари соҳасига мослаб ёзилган. Шунинг учун мавжуд дарслик ва ўқув
қўлланмалари айнан шу соҳа бўйича таьлим олувчи ёки шу соҳа билан шуғулланувчи
мутахассислар учун айни муддао.
Ушбу дарслик муаллифларнинг бир неча йиллар давомида турли таьлим
йўналишларида билим олувчи талабаларга экология фанидан дарс бериш жараёнларида
тўплаган материаллари асосида тайёрланди. Уни ёзиш давомида Республикамизда чоп
этилган экологияга доир барча дарслик ва ўқув қўлланмаларидан, шунингдек, чет эл
адабиётларидан кенг фойдаланилди. Дарсликда экологиянинг барча тармоқларини қисқача
ёритишга, талабалар махсус экологияни тўла тушиниб олишлари учун экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш асосларини ёритиб беришга ҳаракат қилинган.
Дарслик 6 та боб ва 34 та бўлимлардан иборат. Дарсликда экологиянинг умумий
масалалари, ҳаво, сув, ер ва биосферанинг ифлосланиши, ифлослантирувчи манба ва
моддалари, ифлосланиш оқибатлари, уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари, атроф-муҳит
муҳофазасини ташкил этиш ва унинг хуқуқий асослари, халқаро экологик ҳамкорлик,


экологик тарбия ва таълим масалалари ёритилган. Ҳар бир мавзу моҳиятини очиб беришда
аввал дунё бўйича маълумотлар берилиб, сўнгра республикамиздаги аҳвол талқин қилинган.
Шунингдек, дарсликда Франциялик профессор Франсуа Рамаденинг «Экология асослари»
номли китобидан ўзбек тилига таржима қилинган маълумотлар ва турли чизмалардан кенг
фойдаланилган.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish