Абу Али ибн Сино (980-1037) жаҳон маданиятига юксак хисса қўшган олимлардан
биридир. Унинг 450 дан ортиқ асарлари маълум. Бизгача улардан 240 таси етиб келган. Ибн
Сино асарлари орасида «Тиб қонунлари» номли шох асари тиббиёт илмининг қомуси бўлиб,
у ўрта аср тиббиёт илми тараққиётининг олий чўққиси ҳисобланади. Киши организмига
ташқи муҳит таъсири муҳимлигини билган аллома, айрим касалликлар сув ва ҳаво орқали
тарқалиши ҳақида фикр баён этган, яъни, у касалликнинг юқиши масаласини хал этишга
яқинлашган эди. Абу Али ибн Синонинг фалсафий ва табиий-илмий қарашлари унинг
жаҳонга машхур асари «Китоб аш-шифо», яъни «Даволаш китоби»да баён этилган. Бу
асарда материя, фазо, вақт, шакл, ҳаракат, борлиқ каби фалсафий тушунчалар, шунингдек,
математика, кимё, ботаника, зоология, геология, астрономия, психология каби фанлар
ҳақида фикрлар баён этилган.
Захириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) нинг номи айтилганда кўпчилик уни
шоир деб билади. Аммо Бобур фақат шоиргина бўлмай, балки подшох, саркарда, тарихчи ва
машшох, овчи ва боғбон, сайёх ва табиатшунос ҳам бўлган. «Бобурнома» унинг энг йирик
асаридир. Асарда Бобурнинг кўрган кечирганлари, юрган жойларининг табиати, бойлиги,
одамлари, урф одатлари, ҳайвонлари, ўсимликлари ва бошқалар тасвирланган. Унда ер, сув,
ҳаво, турли хил табиий ходисаларга тегишли халқ сўзлари кўплаб топилади.
Ўзбекистонда экологик йўналишдаги ишларнинг асосчилари Д.Н.Кашкаров ва Е.П.
Коровин ҳисобланадилар. 1930 йилларда улар томонидан «Муҳит ва жамоа», «Ўрта Осиё ва
+озоғистон чўлларининг турлари ва улардан хўжаликда фойдаланиш истиқболлари»,
«Чўллардаги ҳаёт» каби илмий асарлар чоп этилди. Бу асарларда экология фани ва унинг
вазифалари, услублари ўз аксини топган.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ботаника институтида В.А.Буригин
рахбарлигида ўсимликлар экологияси лабораторияси ташкил этилди. Кейинчалик бу
ишларни амалда О.Х.Хасанов, Р.С.Верник ва бошқалар давом эттирдилар.
1959 йилда жануби-ғарбий +изилқум чўл станцияси, 1960 йилда Нурота чала чўл
станцияси ташкил этилиб, у ердаги озуқа ўсимликлари устида экологик, физиологик ва
биологик йўналишлардаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилди ва бу ишлар ҳозир ҳам
давом эттирилмоқда.
Ф.Н.Кашкаров Ўзбекистондаги ҳайвонот дунёсини ўрганиш ишларига ҳам муҳим
хисса қўшган. 1950 йилдан бошлаб унинг ишлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг
зоология ва паразитология институти олимлари В.А.Селевин, Т.З.Зохидов, И.И.Колес-
никовлар томонидан давом эттирилди. Институт олимлари томонидан олиб бориладиган
асосий тадқиқот йўналиши Ўзбекистон ҳайвонот оламининг умумий қонуниятларини
ўрганишга қаратилган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиклари Т.З.Зоҳидов,
А.М.Муҳаммадиев, мухбир аъзоларидан В.В.Яхонтов, М.А.Султонов, Р.О.Олимжонов каби
олимлар Ўзбекистонда зоология тадқиқотларининг ривожланишига ўз хиссаларини
қўшганлар. Жумладан, М.А.Султоновнинг «Ҳашоратлар экологияси» (1963),
Т.З.Зоҳидовнинг «+изилқум чўлининг биоценозлари» (1971) каби асарларини кўрсатиб ўтиш
мумкин.
Кейинги йилларда институт олимлари «Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан
самарали фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» дастурига оид тадқиқотларни
давом эттирмоқдалар. Ундан кўзда тутилган мақсад кузатув тадқиқотлари натижалари-
мониторинг маълумотларни тахлил қилиш ва тартибга солиш, генофондни сақлаш
имкониятларини ўрганиш, ҳайвонот оламини қўриқлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |