П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Популяция-французча рорulаtions-сўзидан олинган бўлиб, халқ, аҳоли деган
маъноларни билдиради. Бу атама ХYIII асрнинг охирларидан бошлаб, то ХХ асрнинг 40-50
йилларига қадар биология фанида ҳар қандай индивидлар йиғиндиси сифатида қўлланиб
келинди. Экологик нуқтаи назардан эса популяция деб узоқ муддат давомида муайян бир
жойда яшайдиган ёки ўсадиган ва бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндисига
айтилади. Бир популяцияга мансуб индивидлар шу турнинг бошқа популяция
индивидларига нисбатан бир-бири билан эркин ва осон чатишади. Популяциянинг асосий
ҳусусияти унинг генетик бирлигидир. Популяциянинг муҳим ҳусусиятларидан яна бири
ўзини сон жихатдан идора этишидир. Айни шароитда индивидларнинг оптимал сонини
сақлаб турилиши популяция гомеостази дейилади. Юқоридаги таьрифдан кўриниб
турибдики, популяция гуруҳли бирлашма ҳисобланади. Гуруҳли ҳаёт тарзи популяция учун
ўзига ҳос ҳусусиятларни келтириб чиқаради. Бу ҳусусиятлар популяциянинг сони, зичлиги,
туғилиши, ўлиши, ўсиши ва ўсиш тезлигида ўз ифодасини топади. Индивидларнинг маълум
ҳудудда тарқалиши, жинси, ёши, ҳамда морфологик, физиологик, хулқий ва генетик
ҳусусиятлари популяциянинг тузилмасини ифодалайди.
Популяциянинг индивидлари бир-биридан ёши, жинси, ҳаёт циклининг турли
фазаларига, беқарор гуруҳчаларга(пода, колония, оила ва б.х.) мансублиги билан фарқ
қилади. Популяциядаги индивидлар сони ҳар хил турлар орасидагина эмас, балки бир тур
ичида ҳам ҳар хил бўлади. Популяциядаги индивидларнинг мўллиги уларнинг умумий сони,
абсолют ва нисбий зичликларда ифодаланади. Сон кўрсаткичи-бу популяция эгаллаган
ҳудудлардаги индивидларнинг умумий сонини билдиради. Зичлиги эса-маълум майдон


бирлигига тўғри келувчи индивидлар сонини билдиради. Бу икки кўрсаткич бир-бири билан
ўзвий боғлиқ. 
Туғилиш -бу маълум вақт ичида туғилган индивидлар сонидир. Бу кўрсаткич маълум
турнинг эволюцияси давомида қарор топган ҳусусиятлардан бўлиб, турнинг биологияси,
хулқи, жинсий етилиши, жинсларнинг нисбати, муҳитнинг қулайлиги каби холлар билан
белгиланади.
Нобуд бўлиш(ўлиш)-бу маълум вақт ичида нобуд бўлган индивидлар сони. Бу
кўрсаткич ҳам турнинг ўзига ҳос ҳусусиятларидан бири бўлиб, ҳаёт муҳитининг ҳарактери
га боғлиқ бўлади.
Популациянинг ўсиши-бу туғилиш ва ўлиш орасидаги фарқ билан ифодаланади. У
ҳаёт муҳитининг холатига қараб мусбат ёки манфий ифодага эга бўлиши мумкин.
Ўсиш тезлиги-бу вақт бирлигидаги ўсиш даражаси билан белгиланадиган
кўрсаткичдир. Маълумки, ҳар қандай тирик организм бир қанча бошқа организмлар орасида
яшайди ва улар билан турли муносабатларда бўлади. Тирик организмларнинг биргаликда
ташкил этган тузилмалари ёки ҳамжамоалари ўзига ҳос табиий қонуниятлар асосида
вужудга келади ва бошқариб турилади. Организм даражасидан юқори турадиган ана шундай
тизимлардан бири-биоценозлардир. Биоценоз лотинча сўз бўлиб, биос - ҳаёт ценоз - умум,
жамоа демакдир. (5-расм).

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish