П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Экологик таьлимотнинг Ўрта Осиё ва Ўзбекистондаги тараққиёти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Экологик таьлимотнинг Ўрта Осиё ва Ўзбекистондаги тараққиёти.
Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган олимлардан Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий,
Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошқалар табиат
фанларининг ривожланишига катта хисса қўшганлар, улар хали экология фан сифатида
алоҳида шаклланмаган даврлардаёқ табиат ва ундаги мувозанат ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси, табиатни эъзозлашга оид қимматли экологик фикрларни айтганлар. 
Буюк аллома Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий(782-847) 847 йилда «Китоб сурат
ал-арз» номли асарини ёзди. Унда дунё океанлари, қитьалар, қутблар, экваторлар, чўллар,
тоғлар, дарё ва денгизлар, кўллар, ўрмонлар ва ундаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси,
шунингдек, бошқа табиий ресурслар-ернинг асосий бойликлари эканлиги ҳақида
маълумотлар келтирган. 
Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-фалсафий фикрининг энг йирик ва машхур
вакилларидан бири Абу Наср Форобийнинг(870-910) илмий-фалсафий мероси ниҳоятда
бой. Унинг асарларида табиатшунослик илми, илмий-амалий фаолият ва хунармандчилик
масалалари ёритилган. Форобий «Инсониятнинг бошланиши ҳақида китоб», «Ҳайвон
аъзолари тўғрисидаги китоб» шунингдек, «Одам аъзоларининг тузилиши» каби асарларида
одам ва ҳайвонларнинг айрим аъзоларининг тузилиши, ҳусусиятлари ва вазифалари,
уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Форобий табиатда
мавжуд нарсаларни табиий ва инсон қўли билан яратиладиган сунъий нарсаларга ажратган.
У табиий нарсалар табиат томонидан яратилган деган хулосага келади. Инсон омилининг
таъсири катта эканлигини, табиий ва сунъий танлаш ҳамда табиатга кўрсатиладиган бошқа
таъсирларни атрофлича баҳолаган.
Абу Райхон Беруний(973-1048) коинотда руй берадиган ходисаларни тараққиёт
қонунлари билан боғлаб тушунтиришга уринади. Олим ердаги баъзи ходисаларни қуёшнинг
таъсири билан изоҳлайди. Уни фикрича, инсон табиат қоидаларига риоя қилган холда
борлиқни илмий равишда тўғри ўргана олади. У ер юзида ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши
учун зарур имкониятлар чекланган, лекин ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз кўпайишга
интиладилар ва шу мақсадда курашадилар, «экин экиш ва насл қолдириш билан дунё тўлиб
бораверади» деб башорат қилади. Гарчи дунё чекланган бўлса-да, кунлар ўтиши билан бу
икки ўсиш натижасида кўпайиш чекланмайди. Агарда ўсимликлардан ёки жониворлардан
бирор хилининг ўсишига шароит бўлмай, ўсишдан тўхтаса ҳам бошқаларида бу холат
кузатилмайди. Улар бирданига пайдо бўлиб, бирданига йўқолиб кетмайдилар, балки
уларнинг бири йўқолса ҳам, у ўз ўҳшашини қолдириб кетади. Беруний асарларида ўсимлик
ва ҳайвонларнинг биологик ҳусусиятлари, уларнинг тарқалиши ва ҳўжаликдаги аҳамияти
ҳақида маълумотлар берилади. Берунийнинг илмий қарашлари асосан «Сайдана»,
«Минералогия», «+адимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» каби асарларида ўз аксини
топган. «+адимги авлодлардан қолган ёдкорликлар» асарида ўсимлик ва ҳайвонотларнинг
ташқи муҳит билан алоқаси, уларнинг хулқ-атворини йил фаслларининг ўзгариши билан
боғлиқ равишда ўзгариши мисоллар билан тушунтирилган. Беруний ер қиёфасини ўзгариши
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўзгаришига, тирик организмларнинг турли ҳаёти ер
сайёраси тарихи билан боғлиқ бўлиши керак деб ҳисоблайди. +умни ковлаб, уни орасидан
чиғаноқни топиш мумкин, дейди аллома. Бунинг сабаби шуки, бу қумлар қачон лардир
океан туби бўлган деб хулоса қилади. 
Берунийнинг «Сайдана» номли асарида 1116 хил
дори-дармонлар тавсифланган. Уларнинг 750 таси турли ўсимликлардан, 101 таси


ҳайвонлардан, 107 таси эса минераллардан олинишини баён этган. Беруний ўзининг табиий-
илмий кузатишлари асосида табиатдаги ходисалар маълум табиий қонуниятлар асосида
бошқарилади, уларни ташқаридан таъсир этувчи ҳар қандай куч ўзгартириш қобилиятига эга
эмас деган хулосага келади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish