П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Экотизимлар деганда табиатнинг вақт жихатидан нисбатан барқарор, узоқ эволюция
жараёнида шаклланган, ўзини-ўзи маълум даражада бошқариб турадиган ва ташқи
таъсирларга қаршилик кўрсата олиш ҳусусиятларига эга бўлган мураккаб тизим
тушинилади. Унинг ташкил этувчи компонентлари орасидаги ўзаро муносабатлар модда ва
энергия алмашинувига асосланган бўлади. Экологияда экотизимга яқин бўлган
биогеоценоз(биос-ҳаёт, гео-ер, ценоз-жамоа) тушунчаси ҳам қўлланилади. Ҳозирги вақтда
биогеоценоз деганда узоқ эвалюция жараёнида шаклланган, фазовий чегарага эга бўлган,
функционал жихатдан тирик организмлар ва абиотик муҳит билан ўзаро муносабатдаги,
маълум энергетик холати ҳамда моддалар алмашинувига эга бўлган табиий тизим
тушунилади. Кўпинча экотизим ва биогеоценоз тушунчалари бир-бирининг синоними
сифатида қўлланилади ва деярли бир хил маънони билдиради. Экотизимлар биогеоценозга
нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади. Ҳар қандай биогеоценоз ўз навбатида экотизим
бўла олади, аммо ҳар қандай экотизимни биогеоценоз деб бўлмайди.
Экотизимда моддалар айланишини таьминлаш учун маълум миқдорда керак
бўладиган анорганик моддалар захираси бўлиши ва бажараётган иши жихатидан уч хил
экологик гуруҳни ташкил этувчи организмлар бўлиши зарур: Биринчи гуруҳга яшил
ўсимликлар киради. Улар қуруқликдаги ҳар қандай биоценознинг асосий таркиби ва энергия
манбаини ташкил қилади. Бундай афтотроф организмлар продуцентлар деб аталади.
Продуцентлар ассимиляция жараёнида тўпланган энергиясини бошқа организмларга
берувчилардир. Фотосинтез қилувчи организмлар қуёш энергияси иштирокида органик
моддаларни синтез қилиб, ёруғлик энергиясини боғланган кимёвий энергияни тўплайди. Сув
хавзаларидаги экотизимларда яъни денгиз, океанлар ва кўлларнинг юқори қатламларида
яшовчи фитопланктонлар(майда бир хужайрали организмлар ва сув ўтлари) продуцентлар
сифатида фаолият кўрсатади. +уруқликда катта ўрмонлар ва яйловларни ташкил этувчи
ўсимликлар очиқ уруғлилар ва гулли ўсимликлар дастлабки органик модда тўплашда катта
ўрин эгаллайди. Иккинчи гуруҳга ҳайвонлар киради. Улар ўсимликлар томонидан
тўпланган органик моддани истеъмол қилувчилар ҳисобланади ва консументлар деб
аталади. Уларни биринчи, иккинчи ва учинчи тартиблардаги консументларга ажратилади. I
чи тартибдаги консументларга продуцентлар билан озиқланувчи ўтхур ҳайвонлар киради.
+уруқликда кенг тарқалган II чи тартибдаги консументларга ҳашоратларнинг кўпчилик
вакиллари, судралиб юрувчилар, қушлар ва сўт эмизувчилар киради. Энг муҳим III чи
тартибдаги консументларга сут эмизувчиларнинг ўтхур гуруҳлари, кемирувчилар ва
туёқлилар ҳосдир. Туёқлилар яйлов ҳайвонлари деб аталиши мумкин. Уларга от, туя, қўй,
эчки ва қорамоллар киради. Сув хавзалари экотизимларига ўтхўр сув ҳайвонлари, одатда
моллюскалар ва майда қисқичбақасимонлар киради. Уларнинг вакиллари сувдаги майда сув
ўтларини фильтрлаш усули билан озиқланади. I чи тартибдаги консументларга
ўсимликларда паразит холда ҳаёт кечирувчи организмлар ҳам киради. II чи ва III чи
тартибдаги консументлар. II чи тартибдаги консументлар ўтхўр ҳайвонлар билан
озиқланади. Булар III чи тартибдаги ҳайвонлар билан бирга этхўр ҳайвонлар деб қаралади. II
чи ва III чи тартибдаги консументлар йиртқичлар ёки паразит ҳайвонлар бўлиши мумкин.
Ўсимлик қолдиғи ва ҳайвон жасади ўзида энергия сақлайди. Нобуд бўлган ўсимлик
ва ҳайвонлардаги органик моддалар микроорганизмлар, сапрофит холда яшовчи бактериялар
ва замбуруғлар таъсирида парчаланади. Бундай организмлар редуцентлар деб аталади. Шу


билан бирга кўпчилик замбуруғларнинг мева ва таналари жамоадаги ҳайвонлар учун
севимли озуқа бўлиши ҳам мумкин. Бунда улар консументлар ҳисобланади.
Бактериялар биринчи навбатда редуцентлар ҳисобланиб, улар органик моддаларни
минерал моддаларга парчалаб беради. Демак, юқорида санаб ўтилган организмлар гуруҳи
ўртасида кескин чегара қўйиб бўлмайди, чунки консументлар айни вақтда редуцентлар
вазифасини ҳам бажариши мумкин. Эпифитлар, асосан продуцентлар ҳисобланса ҳам
озиқланиш вақтида дарахт танаси пустлоғидаги парчаланган ўсимлик қолдиқларидан
фойдаланади, яъни бир вақтда редуцентлар вазифасини ҳам бажаради.
Экотизимдаги тирик организмларнинг бир-бири билан озиқланиши орқали
боғланишини трофик ёки озуқа занжири деб аталади. Бу экотизимда модда ва энергияни
қай тарзда айланишини ифода этади. Озуқа занжирида иштирок этувчи организмлар гуруҳи
звено ёки бўғинлар ҳисобланади. Занжирда асосан продуцентлар, консументлар ва
редуцентлардан иборат звенолар фарқланади. Трофик занжир бўғинларида ҳосил этиладиган
биомассанинг вақт бирлигидаги миқдори ҳар хил бўлади. Бу ерда қуйидаги доимий
қонуниятни кўриш мумкин, яъни муайян бўғинда вақт бирлигида ҳосил бўладиган биомасса
ўзидан аввалги бўғиндагига нисбатан кам бўлади. Экотизимдаги продуцентлар ва
консументларни трофик занжир тартибида масса ёки унга эквивалент бирликларда
поғонама-поғона жойлаштирилса пирамида шаклини олади-бу экологик пирамида ёки
пирамида қоидаси деб аталади (6-расм). Бундан келиб чиқиб, экологик пирамида
экотизимдаги продуцентлар, консументлар ва редуцентларнинг масса, сон ёки энергия
бирликларидаги нисбатларини график тарздаги ифодасидир дейиш мумкин.
Бу қоида орқали экотизимда модда ва энергияни жамланиши, сарфланиши,
тақсимланиши ёки бошқача айтганда модда ва энергия айланиши қонуниятларини инсон
тахлил этиши мумкин. Шундай қилиб, инсон учинчи экологик гуруҳни ташкил қилади.
Инсон экотизимларга ҳос қонуниятларни тўғри тушуниш, уларга антропоген таъсирнинг
илмий асосланган йўлларини топиш ва уларни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга.
6-расм. Экологик пирамида(Манба: А.Г.Банников, 1999 йил)
Юқорида асосан табиий экотизимлар ҳақида фикр юритилди. Ҳозирги пайтда, инсон
омили кучайиши оқибатида турли сунъий ёки антропоген экотизимлар ҳам вужудга келди.
Бунга қишлоқ хўжалиги соҳасида барпо этилган маданий экин далалари, ўтлоқлар,
ўрмонлар, балиқчилик хўжаликлари, боғ-роғларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай
экотизимларда инсон табиатнинг таркибий қисми сифатида иштирок этади ва уни
бошқаришда етакчи рол ўйнайди.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish