П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ
1. Экологияни қандай фан деб тушунасиз?


2. Экология фани ривожини тахлил этинг ва ундаги асосий даврларни тавсифланг.
3. Экологиянинг йўналишлари, бўлим ва тармоқларини таьрифланг.
4. Фаннинг вазифаларини тахлил этинг.
5. Экологик таьлимотнинг ривожланишига хорижий олимларни қўшган хиссалари
ҳақида нималар дея оласиз?
6. Экологик таьлимотнинг Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги тараққиётини
тахлил этинг.
1.3. ЭКОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ.
Муҳит тушунчасининг турли илмий маънолари мавжуд. Унинг экологик, географик,
физик, фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий каби бир неча турлари фарқланади.
Экологияда муҳит деб тирик организмларни ўраб турувчи ва улар билан доимо
ўзаро муносабатда бўлувчи физик қуршовни ёки табиатнинг бир қисмини тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда, муҳитни тирик организмларни ўраб турган, ўзаро бир-бири билан
боғлиқ шарт-шароитлар ва таъсирлар мажмуи деб ҳам қараш мумкин. Экологияда муҳит
тушунчаси кўпроқ тирик организмларга нисбатан қўлланилади, шунинг учун уни ҳаёт
муҳити деб ҳам юритилади. Турли табиий омиллар мажмуидан ташкил топган муҳитни
табиий ҳаёт муҳити, инсон меҳнати туфайли ўзгартирилган ёки яратилган муҳитни сунъий
ҳаёт муҳити дейилади. Ҳозирги пайтда бу икки муҳитни бир-биридан кескин чегаралар
билан ажратиш мушкул ва амалда мумкин эмас. Шунга кўра уларни биргаликда олиб
экологик муҳит деб аталади. Умуман олганда, экологияда муҳит, ҳаёт муҳити, экологик
муҳит, баъзи холларда атроф-муҳит, табиат тушунчалари ҳам бир-бирига яқин маънодош
тушунчалар сифатида талқин этилади. Ҳаётий шарт-шароитларига кўра тирик организмлар
табиатдаги туртта ҳаёт муҳитида яшай оладилар. Булар ҳаво, сув, тупроқ ва тирик
организмлардан иборат муҳитлардир. Ҳаёт муҳити ўз навбатида ички омиллар ҳарактерига
қараб бир неча майдароқ муҳитларга ёки яшаш муҳитларига бўлинади. Масалан, сув
муҳитида чучук сув, шўр, кўлмак ва оқар, чуқур ва саёз, илиқ ва совуқ сувли каби яшаш
муҳитларини фарқлаш мумкин. Ҳаёт муҳити ўзининг турли унсурлари ва жараёнлари
орқали тирик организмлар билан бевосита ёки билвосита ўзаро муносабатда бўлиб туради.
Бу таъсирлар таркиби, тузилиши, ҳусусиятлари ва бошқа жихатларига кўра нихоятда хилма-
хил бўлади. Ҳаёт муҳити вақт ва маконда кўпдан-кўп ҳаракатдаги элементлар, ходисалар,
шарт-шароитлардан ташкил топади. Ҳаёт муҳитининг тирик организмларга таъсир
кўрсатувчи элементлари экологик омиллар дейилади. Муҳитнинг организмга таъсири айнан
шу экологик омиллар орқали амалга ошади. Организмларнинг ҳаёт тарзи, қиёфаси,
ҳусусиятлари ана шу омилларга кўп жихатдан боғлиқ бўлади. Организмлар омилларга турли
реакциялар орқали ўзаро мослашадилар. Аммо, бу мослашиш бир томонлама жараён эмас,
балки организмлар муҳитни, тўғрироғи экологик омилларни маълум даражада ўзларига
мослаб ўзгартирадилар ҳам. Муҳит билан организм орасидаги ўзаро мослашиш турли
кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Уни морфологик, физиологик, хулқий(этологик)
шаклларини ажратилади. Организмнинг муҳитга мослашувини адаптация дейилади ва у
организмларнинг асосий ҳусусиятларидан бири ҳисобланади. 
Экологик омиллар табиати ва ҳусусиятларига кўра бир неча гуруҳ ва гуруҳчаларга
бўлинади, яъни таснифланади. Улардан энг мақбули сифатида қуйидаги таснифни келтириш
мумкин:
1. Абиотик омиллар ноорганик (ўлик) табиатнинг тирик организмларга таъсирини
ифодаловчи омиллар бўлиб, улар 4 та гуруҳчага бўлинади: а) иқлим омиллари-ёруғлик,
ҳарорат, намлик, шамол, босим ва бошқалар билан боғлиқ таъсирлар; б) эдафик ёки
эдафоген омиллар-тупроқнинг ҳусусиятлари билан боғлиқ таъсирлардир; в) орографик
омиллар-ҳудуднинг ер юзаси тузилиши, рельефи билан боғлиқ таъсирлар; г) гидрологик
омиллар-сувнинг ҳусусиятлари билан боғлиқ таъсирлар.


2. Биотик омиллар-тирик организмларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини ифодаловчи
омиллар бўлиб, уларни 3 та гуруҳчага ажратиш мумкин: а) фитоген омиллар-ўсимликлар
билан боғлиқ таъсирлар; б) зооген омиллар-ҳайвонот дунёси билан боғлиқ таъсирлар; в)
микрбиоген омиллар-қуйи даражадаги тирик организмлар (микроблар, бактериялар,
микроскопик ўсимликлар, замбуруғлар) билан боғлиқ таъсирлар.
3. Антропоген омиллар-жамият(инсон)нинг турли ишлаб чиқариш фаолиятлари
билан боғлиқ таъсирлар. Антропген омилларни маълум маънода биотик омиллар гуруҳига
мансуб деб қараш ҳам мумкин. Аммо, инсоннинг онгли фаолиятини атроф-муҳитга,
жумладан, тирик табиат(организм)га таъсири бошқа биологик мавжудотларникига нисбатан
беқиёсдир. Айниқса, ҳозирги даврда ердаги ҳаёт тақдири кўп жихатдан инсонга боғлиқ
бўлиб қолмоқда. Шунинг учун антропоген омилларни алоҳида чуқурроқ ўрганиш ва унга
етарли аҳамият бериш муҳим экологик заруратлардан биридир.
Экологик омилларнинг тури ва уларнинг организмга таъсир даражаси чексиз бўлиши
мумкин, аммо муайян организм учун омилларнинг сон ва миқдорий кўрсаткичлари маълум
чегарага эга бўлади. Ҳар бир организм тури учун асосий рол ўйновчи ёки унчалик аҳамиятга
эга бўлмаган омилларни фарқлаш мумкин. Организмлар учун ҳар бир омилнинг қулайлик
нуқтаси ва чегараси турлича бўлади.
Экологияда организмнинг экологик валентлиги деган тушунча бор. Бу маълум
турнинг турли омилларга макон ва вақт жихатидан чидамлилик доирасини кенглиги билан
ҳарактерланади. Яъни, тур қанчалик кўп ҳудудларда узоқ вақт яшашга мослаша олган бўлса
унинг экологик валентлиги шунча юқори деб баҳоланади ва бундай турларни эвритори
(юнонча, eurys-кенг, topos-жой) турлар дейилади. Мослашиш доираси тор(кенг тарқала
олмайдиган) турларни стенотоп (юнонча, stenos-тор, topos-жой) турлар дейилади ва бундай
турларни экологик валентлиги кичкина деб баҳоланади. Ҳар қандай омил организмга
маълум миқдор ва қиймат чегарасида ижобий таъсир кўрсата олади. Омилнинг
интесивлигини ортиши ёки пасайиши организмда турли ўзгаришларни юзага келтириб
чиқаради. Омилнинг таъсир доирасида организмнинг бардошлилик даражасига қараб нормал
ҳаёт (витал) ва нобуд бўлиш(летал) зоналари фарқланади. Нобуд бўлиш зонасига ўтишнинг
минимал ва максимал нуқталари критик нуқталар ёки чидамлилик чегаралари дейилади.
Омилнинг организмга энг қулай таъсир этиш нуқтаси оптимум дейилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish