потенциал ресурс эмас эди. Чунки инсон уни ажратиб олиш технологиясини билмас эди.
Бронза асрига келиб темир рудалари потенциал ресурсларга айланиб қолди. Чунки инсонлар
рудадан темирни ажратиб олиш технологиясини ўзлаштириб олдилар.
Ер сайёрасининг потенциал ер ресурсларига чўллар, тоғликлар, ботқоқликлар,
шўрланган ҳудудлар, доимий музликлар ҳам киради. Ҳозирги даврга келиб инсонларнинг ер
ресурсларига бўлган эхтиёжларини тобора ошиб бораётганлигига қарамасдан мавжуд барча
ерларни қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштиришни имконияти йўқ. Масалан, ботқоқликларни
ўзлаштиришда дренажлар ўтказиш, шўрланган ҳудудлар тузини ювиш ва оқаваларни
чиқариб юбориш учун дренажлар ётқизиш ишларига катта миқдорда сарф-ҳаражатлар талаб
этилади, шунингдек, ерларнинг шўрини ювиш учун чучук сув билан таъминлашнинг иложи
йўқ. Доимий музликлар билан қопланган ҳудудларда дехқончилик қилишнинг иложи
бўлмасада саноат корхоналари қуриш, қазилма бойликларни қазиб олиш имкониятлари
мавжуд. Потенциал ресурсларга бир қатор космик ресурслар-қуёш
энергияси, денгиз
сувларининг кўтарилиши ва қайтиши, шамол энергиялари ва бошқалар ҳам киради. Олимлар
томонидан потенциал космик ресурслардан фойдаланиш усулларини яратишга бўлган
қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Келажакда қуёш радиациясини қуёш
энергиясига
тўғридан-тўғри айлантиришнинг нисбатан арзон усулларини яратиш бир қатор
мамлакатларни иситиш тизимлари учун сарф этиладиган энергиянинг 50 фоизини қоплаши
мумкинлиги ҳисоблаб чиқилган. +уёш энергиясидан фойдаланиш сайёрамизнинг экологик
инқироздан қутқаришда асосий омил ҳисобланади. Унинг ердаги асосий манбаи эса яшил
ўсимликлардир. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш,
янги технологиялар ва
техник воситаларни жорий этиш бўйича соҳалараро «Ўзгелеотехника» илмий техник
марказида, «Физика-қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида, Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академиясининг энергетика ва автоматика илмий тадқиқот ва
лойиха
институтларида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Барча табиий ресурсларни, албатта шартли равишда
тугайдиган ва тугамайдиган
ресурсларга бўлинади(3-жадвал).
3- жадвал
Табиий ресурслар таснифи.
Тугайдиган ресурслар
Тугамайдиган ресурслар
Тикланмайдиган ресурслар
Тикланадиган ресурслар Ҳаво, сув, иқлим, коинот
ресурслари. +уёш, ядро,
геотермал, шамол, тўлқин
энергиялари
ҳамда
ернинг ички иссиқлик
энергияси
Ер ости қазилмалари
(рудали, норуда ва ёнилғи
қазилма бойликлар)
Тупроқ, ўсимлик ва
ҳайвонлар, қисман сув
ресурслари
Do'stlaringiz bilan baham: