П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

hu
6СО
2
+ 6Н
2
О ——————> C
6
Н
12
О
6
+

2
-674кЖ
Фотосинтез жараёни фақат яшил ўсимликларга ҳос ходиса бўлиб, ердаги мавжуд органик
моддалар ҳамда кислороднинг мабаи, ҳаётнинг асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам
фотосинтез биосферадаги энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Ўсимликларнинг
умумсайёравий функцияларидан бири ҳам мана шу жараён билан белгиланади.
Биосферада моддаларни айланма ҳаракати айрим кимёвий модда ва элементларнинг
айланма ҳаракатларидан ташкил топади.
Табиатда асосан қуёш энергияси таъсирида катта қўламдаги геологик модда
айланиши ва тирик организмлар иштирокидаги кичик кўламли биологик модда айланиши
юз беради. Катта қўламдаги модда ва энергия алмашинуви ўз навбатида қуйидаги уч
йўналишда кечади: а) қуёш энергияси таъсирида сув ва ҳаво массасининг ҳаракати туфайли
юз берувчи моддалар айланиши; б) турли механик, физик-кимёвий жараёнлар эвазига содир
этиладиган моддалар айланиши; в) ер қаъридаги тектоник жараёнлар таъсиридаги модда ва
энергиянинг ҳаракати. Бу жараёнларга вулқонларнинг отилиши, ер пустлоғидаги
силжишлар, ернинг чуқур қатламларидан ажралиб чиқадиган иссиқлик каби жараёнларни
мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Катта геологик модда айланиши асосан қуруқлик билан
сувликлар орасидаги сув айланиши тарзида намоён бўлади. Табиатда сувнинг айланма
ҳаракати қуйидагича юз беради. Сув ер юзасига асосан ёғин-сочин тарзида тушади. Бунда
унинг маълум қисми ўсимлик ва бошқа тирик организмларнинг сув буғлатиши, очиқ сув
хавзалари сувларининг ва ер юзаси бўйлаб содир бўладиган буғланишлар ҳисобига
атмосферага қайта кўтарилади. Яна маълум қисми ер усти ва ости оқимлари тарзида денгиз
ва окаенларга қайтадан қўшилади. Атмосферага кўтарилган сув буғлари яна қайтадан ёғин-
сочин ҳолида ер юзасига тушади. Шу тариқа сувнинг айланма ҳаракати амалга ошади.
Сувнинг айланма ҳаракати жараёнида сув ўзи билан бир қанча моддалар ва энергияни
бир жойдан бошқа жойга кўчиради, тоғ жинсларини емиради, қайта ёткизиқлар ҳосил
қилади ва шу каби жараёнларларни амалга оширади. Кичик кўламли биологик модда ва
энергия айланиши турли тирик организмларнинг иштирокида кечади яъни бу турдаги модда


алмашинувида организмларнинг ҳаёт фаолияти етакчи роль уйнайди. Биосферадаги асосий
жараёнлар углерод элементининг айланма ҳаракати билан боғлиқ холда кечади. (7-расм).
7-расм. Табиатда карбонат ангидридининг айланма харакати.(Манба: F.Ramadu.1998).
Тирик мавжудодларнинг органик моддаси асосини мана шу элемент ташкил қилади.
Углерод ўсимликлардаги фотосинтез жараёнида карбонат ангидридини ютилиши ҳисобига
турли органик моддаларда тўпланади. Табиатдаги бошқа физик-кимёвий жараёнларда ҳам
маълум миқдор углеродни ютилиши ва тўпланиши амалга ошади, аммо бу уни айланма
ҳаракатида сезиларли ўрин тутмайди.
Ўсимликлар томонидан ўзлаштирилган углерод уларнинг ўзи ва бошқа тирик
организмлар, жумладан, ҳайвонот ва микроорганизмларнинг нафас олиши ҳамда
қолдиқларини парчаланиши жараёнида яна карбонат ангидриди шаклида атмосфера
ҳавосига ажралиб чиқади.
Организмлар ўзлаштирган углероднинг бир қисми ер қаърида кўмир, нефть, газ
кўринишида ва сувликлар остида чўкма сифатида маълум муддатга фаол ҳаракатдан четга
чиқади. Углеродни биосферадаги айланма ҳаракатида антропоген омил ҳам фаол рол
ўйнайди. Ҳозирги пайтда турли ишлаб-чиқариш жараёнларидан ҳавога йилига 1,254*10
9
тонна карбонат ангидриди чиқарилмоқда. Бундан ташқари, инсонларнинг турли эхтиёжлари
учун сарф бўлаётган углероднинг йиллик миқдори 5,6*10
9
тоннани ташкил этмоқда.
Карбонат ангидриди, кислород, азот ва бошқа бир қанча газсимон моддаларни кўплаб ҳосил
бўлиши ва табиатдаги айланма ҳаракати ҳам тирик организмлар фаолияти билан боғлиқ.
Фотосинтез жараёнида кислород ажралиб, карбонат ангидриди ютилса, органик
моддаларнинг парчаланишида буни тескариси рўй беради. Ҳозирги атмосферадаги кислород
ва карбонат ангидридининг ўзгариш режими ҳам фотосинтез натижасида бошқарилади.
Озон қаватини шаклланиши ҳам ер сайёрасида ҳаётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ, чунки
организмлар иштирокида ҳосил бўлган кислород атмосферанинг юқори қисмларида
ультрабинафша нурлар таъсирида озонга айланади.
Тирик организмлар атроф муҳитга мослашиш билан бирга ўзлари учун маълум
даражада қулай шароит яратадилар яъни муҳитни ўзгартирадилар. Ҳаводаги карбонат
ангидридининг асосий қисми тирик организмларнинг нафас олиши ва уларнинг
қолдиқларини парчаланиши натижасида ҳосил бўлади ҳамда ҳозирги мувозанатлашган
маром сақланиб туради. Тирик организмлар фаолияти билан боғлиқ бўлган газлар қаторига
азот, метан, водород сульфид ва бошқа учувчан бирикмалар ҳам кирадилар. Жуда кўп
ўсимликлар ва ҳайвонлар ўзларидан турли газсимон моддаларни ажратиб чиқарадилар.
Организмларнинг ҳаётий фаолиятлари натижасида юз берадиган оксидланиш-
қайтарилиш жараёни табиатдаги азот, олтингугурт, темир, марганец ва бошқа
элементларнинг айланма ҳаракатида асосий ўрин тутади. Гетеротроф организмлар ёки тайёр
органик моддалар ҳисобига яшовчи ҳайвонотлар ва микроорганизмлар ҳам турли
моддаларни айланма ҳаракатида муҳим ўрин тутадилар. Улар озиқланиш жараёнида
ўсимликлар тўплаган модда ва энергияни турли даражада парчалайдилар ва уларни яна асл
ҳолига қайтарадилар. Баъзи организмлар фаолияти туфайли табиатда масалан, сув ўтларида
магний, чиғаноқларда фосфор, кальций, натрий, олтингугурт, алюминий, йод каби
элементларнинг тўпланиши ва қайта тақсимланиши юз беради. Денитрификатор,
сульфатредукцификатор, циан бактериялар каби бир қанча микроорганизмлар азот,
олтингугурт, темир, марганецларни ҳаракатчан шаклга ўтиши ва тўпланишида муҳим ўрин
тутадилар. Геологик ва биологик моддалар айланиши ҳақида фикр юритилганда уларни
бир-бирига боғлиқ бўлган жараёнлар эканлигини ёддан чиқармаслик зарур. Чунки бу икки
жараён доимо биргаликда юз беради ва уларни бир бутун умумсайёравий моддалар
айланиши деб ҳам айтиш мумкин.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish