П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Биосфера дейилганда Ернинг ҳаёт тарқалган юза қисмлари тушинилади. У ўз ичига
барча тирик организмларни ва улар тарқалган жойдаги ноорганик моддаларни қамраб олади.
Маълум торроқ маънода, биз атроф-муҳит ёки табиат деганимизда мана шу биосферани
назарда тутамиз. Организмларнинг табиатда тутган ўрни, уларнинг турли-туманлиги, кенг
тарқалганлиги, узоқ геологик даврлар мобайнида мавжуд эканлиги, ўзига ҳос танлаш
ҳусусиятига эгалиги, биокимёвий жихатдан фавқулотда фаоллиги каби кўрсаткичлари
билан белгиланади. Уларнинг биомассаси Ер қобиғининг бор-йўғи 0,0001% ни, қуруқ
массаси бўйича эса 0,00001% ни ташкил этада, бу миқдор доимо узлуксиз янгиланиб,
тикланиб ва парчаланиб туради. Шунинг учун организмларнинг табиатдаги роли ҳақида
фикр юритилганда фақат миқдорий жихатдан ёндашиш нотўғридир.
Ҳозирги пайтда Ердаги тирик организмларнинг йиллик ўртача ўсиши 2,23*10
11
тоннани ташкил этади. Агар сўнгги миллиард йил учун бу миқдорни ҳисобласак, Ер
қобиғининг массасига нисбатан 10 марта кўп биомасса ҳосил бўлганлигини кўриш мумкин.
Бунча миқдор биомасса ва унда жамланган энергияни кўз олдимизга келтирсак,
организмларнинг ердаги аҳамияти ҳақида яққолроқ тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин.
Биосферадаги мавжуд моддаларни қуйидаги туртта гуруҳга ажратиш мумкин:


1. Тирик моддалар. Буларга биосферадаги барча тирик организмлар-ўсимликлар,
ҳайвонот ва қуйи даражадаги жонзотлар киради. Тирик моддаларнинг энг муҳим
ҳусусиятлари уларнинг умумий вазни, кимёвий таркиби ва энергияси ҳисобланади.
2. Биоген моддалар. Булар тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган ва
ўзгаришларга учраган моддалардир. Нефть, торф, кўмир, охактош, табиий газ ва шу
кабилар биоген моддаларга мисол бўла олади.
3. Ноорганик моддалар ва сув. Булар биосферадаги турли ноорганик моддалар ва
сувларни ўз ичига олади. Бундай моддалар тирик организмлар учун яшаш муҳити ва
воситаси бўлиб ҳисобланадилар.
4. Биокос ёки оралиқ моддалар. Тирик организмларнинг фаолияти таъсирида
ўзгаришларга учраган моддалардир. Буларга тупроқлар, чўкиндилар, тоғ жинслари, гиллар
ва сувларнинг маълум қисмини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.Тирик моддалар энергетик
жихатдан ўлик моддаларга нисбатан бир неча баробар фаол бўладилар, яъни уларда
энергияни тўпланиши ва сарф бўлиши нисбатан тез кечади. 
В.И.Вернадский инсоннинг биогеокимёвий фаолиятини ҳам тирик моддаларнинг
алоҳида функцияси сифатида ажратишни тавсия этган. Бу фикрнинг илмий аҳамияти
ҳозирги инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти кучайган даврда янада яққолроқ намоён
бўлмоқда. 
Тирик организмларнинг табиий жараёнлардаги иштироки уларнинг қуйидаги бешта

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish