П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Оқава сувларни унда эриган моддалардан тозалаш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Оқава сувларни унда эриган моддалардан тозалаш. Оқава сувлар таркибидаги
эриган моддаларнинг турига қараб экстракция, сорбция, нейтраллаш, электрокоагуляция,
ион алмашиниш каби усулларда тозаланади. 
Экстракция усули. Бу усул билан саноат корхоналаридан чиққан оқава сувлар
таркибидаги органик моддалар, масалан, фенол тозаланади. Бунда экстроген сифатида
бензин ёки бутилацетатдан фойдаланилади.
Сорбция усули (Шимдириш). Шимадиган модда сифатида кўпинча ҳар хил
майдаланган моддалар (кул, троф, тупроқ) қўлланиши мумкин. Энг яхши сорбент (шимувчи)
активланган кўмирдир. Сорбент сарфи қуйидаги формулага асосан топилади.
m қ Q(Со - C
k
) / a
формуладаги Q-оқава сув сарфи;, С
о
ва С
к
-тозаланган ва тозаланадиган оқава сув
таркибидаги аралашмалар; а-солиштирма шимиш.
Нейтраллаш усули. Агар оқава сувлар таркибида кислоталар (H
2
SO
4
, HCl, HNO
3
,
H
3
PO
4
) ва ишқорлар (NaOH, KOH) бўлса, нейтраллаш усулидан фойдаланилади. Кислотали
оқава сувга ишқорли оқава сувни аралаштириш орқали нейтралланади. 
Электрокоагульяция усули. Бу усул сув таркибида оғир металлар, масалан, хром ёки
циан ионлари бўлгандагина қўлланилади. 
Ион алмашиниш усули. Бу усул жуда қўлай, шунинг учун ҳам кўп саноат
корхоналарида қўлланилади. Мазкур усулда оқава сувларни деярли барчаси катион ва
анионлардан тозаланади. Ион алмашинувчи модда сифатида кўпинча синтетик смолалар
ишлатилади.
3.6. ОРОЛ ВА ОРОЛБУЙИ МУАММОЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИ+ИШ
САБАБЛАРИ.
 
Ҳозирги кунда табиатнинг ноёб тухфаси бўлган Орол денгизининг қуриб
бораётганлиги бутун дунё муаммосига айланиб бораётганлиги хеч кимга сир эмас. Орол
денгизи қуруқликдан ўрин олган, суви оқиб чиқиб кетмайдиган, шўр денгиз ва кўл
хислатларига эга бўлган сув хавзасидир. У Турон паст текислигида, +озоғистон ва
Ўзбекистон республикаларининг тропик чўллари ташқарисида жойлашган. Шимолий


қирғоғи асосан тик, ғарбий қирғоғи ётиқ (250 метргача), жанубий ва шарқий соҳиллари
пасқам жойлардир. Иқлими континентал (қиши совуқ, ёзи иссиқ). Денгизга Амударё ва
Сирдарё сувлари қуйилади ва буғланиш эвазига мувозанатда туради.
Илмий маълумотларга кўра, бир вақтлар Орол денгизига сув берувчи Амударё ва
Сирдарё Каспий денгизга қўйилган. Кейинчалик Нурота ва Томди тоғлари қад растлагач
Сирдарёнинг йўли тўсилиб, Фарғона водийсидан чиқаверишда шимолга бурилиб, +оратоғ
тизималари бўйлаб жанубий-ғарбдан Устюртгача ўзига йўл очган. 
1960 йилларгача Орол денгизи нисбатан барқарор эди. Амударё ва Сирдарёнинг
денгизга қуйиладиган сувларини йиллик хажми 58,9 км
3
, ёғин-сочин ҳамда денгиз юзасидан
буғланиб турадиган сувларнинг йиллик миқдори 9 км
3
, жами 67,9 км
3
ни, денгиз чуқур-
лигининг кўп йиллик ўртача кўрсаткичи 53 метрни, сув эгаллаган майдон 66,09 минг км
2
ни,
сув хажми 1062 км
3
ни, энг чуқур жойи 69 метрни, шўрланиш даражаси эса 9,6-10,3% ни,
ороллар сони 1100 дан ортиқни ташкил қилар эди. 
23-расм. Орол денгизи сатхининг ўзгариши.
18-жадвал

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish