П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Оқава сувларни қаттиқ заррачалардан тозалаш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Оқава сувларни қаттиқ заррачалардан тозалаш. Аксарият корхоналардан чиққан
оқава сувларда қаттиқ заррачали моддалар кўп бўлади. Улар фильтрлаш, тиндириш ва
тўрлардан ўтказиш усулида тозаланади. Ўлчамлари 25 мм. гача бўлган заррачалар билан
ифлослангнан оқава сувларни тозалаш учун улар сузгичдан ўтказилади. Сузгичлар металл-
симлардан тайёрланади. Уларнинг тешиклари 25 мм. га тенг бўлиб, коллекторларга вертикал
ёки 60-70
0
горизонтал холатда жойлаштирилади. Бунда оқава сувларнинг тезлиги 0,8-1,0
м/секунддан ошмаслиги керак.
Тиндириш. Бу усул суюқликларда қаттиқ заррачаларни тиндиришга асосланган. Бунда
бир-бирига ёпишмайдиган, ўз шакли ва ўлчамларини ўзгартирмайдиган заррачаларнинг
эркин чўкиши тушиналади. Эркин чўкиш қоидаси 1 м
3
оқава сув таркибида 2,6 килограмгача
қаттиқ заррачалар бўлган холларда тадбиқ этилилади. Оқава сувлар таркибидаги қаттиқ
заррачаларнинг чўкиш тезлигини аниқлаш тиндириш иншоатларини қуришда муҳим
аҳамиятг эга. Оқава сув таркибидаги қаттиқ заррачаларни марказдан қочма куч ҳосил
қилувчи асбоблар ёрдамида тозалаш учун икки хил центрафугадан фойдаланиш мумкин.
Агар оқава сувлар таркибида майда қаттиқ заррачалар миқдори унча кўп бўлмаса,улар
фильтрлаш йўли билан тозаланади. Сувни физик-кимёвий ва биологик усул билан
тозалангандан кейин ҳам уларни айрим механик аралашмалар билан ифлосланиб қолишини
олдини олиш учун фильтирланади. Сувларни бу усулда тозалашда икки хил фильтрлардан
фойдаланилади. Бунда донадор ва ғовак материаллардан тайёрланган фильтрлар
ишлатилиши мумкин. Донадор фильтр сифатида кварцли қум, шағал ва майда шлак ва
бошқалардан фойдаланилади. Улар бир қаватли ва кўп қаватли бўлиши мумкин. 


Оқава сувларни ёғ маҳсулотларидан тозалаш. Оқава сувлар таркибидаги ёғ
маҳсулотларининг таркиби ва миқдорига қараб тиндириш, фильтрлаш каби усуллар
қўлланилади. Тиндиргичлардаги қаттиқ заррачалар чўкса, ёғ маҳсулотлари тиндиргич юзида
сузиб юради. Ёғ маҳсулотлари ёғ ушлагичлар ёрдамида тозаланади. Тиндиргичларнинг
катта-кичиклиги ва узунлигини танлашда сувдаги ёғ миқдорини ҳисобга олиш лозим.
Оқава сувлар таркибида ёғ маҳсулотларининг миқдори жуда кўп бўлса, махсус
реогентлар қўшиш йўли билан эмульция ҳосил қилиниб, чўктириш усули билан тозаланиди.
Бундай моддалар натрий карбонат, сульфат кислотаси, натрий хлор бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда сувларни ёғ маҳсулотларидан тозалашда замонавий асбоблардан
фойдаланилмоқда. Оқава сувлар таркибидаги ёғ маҳсулотларини флотация усулида ҳам
тозаланади. Бу усулдан таркибида органик моддалар, сирт фаол моддалар бўлган оқава
сувларни тозалашда қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, унча катта бўлмаган
заррачалар ва ёғ маҳсулотлари ҳаво ёрдамида кўпикка айлантирилади. Натижада ҳаво
пуфакчаларига ёғлар ёпишиб концентрацияси орта боради ва кўпик билан ёғ маҳсулотлари
ташқарига сидириб чиқарилади. Оқава сувлар таркибидаги ёғ маҳсулотларини фильтрлаш
усулида тозалаш бу сувни тозалашнинг сўнгги босқичидир. Ҳар қандай бошқа усулларда
тозаланган сувлар таркибидаги ёғ маҳсулотларининг концентрацияси белгиланган
миқдордан ортиқ бўлади. Шунинг учун фильтрлаш усули қўлланилади. Мазкур усулда
кварцли қум, асбест ва бошқалар фильтр вазифасини бажаради. Ҳозирги вақтда фильтрлар
тайёрлашда синтетик материаллардан фойдаланилмоқда. Бундай моддалардан бири
полеуретандан тайёрланади. /овак холда тайёрланган пенполеуретан фильтр ёғларни ўзига
осон бириктириб олади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish