П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 ИФЛОСЛАНГАН СУВЛАРНИНГ ИНСОНЛАР САЛОМАТЛИГИГА



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

3.4. ИФЛОСЛАНГАН СУВЛАРНИНГ ИНСОНЛАР САЛОМАТЛИГИГА
ТАЪСИРИ.
Табиий сувлар таркибида 65 га яқин микроэлементлар аниқланган бўлиб, улардан 20
таси инсонлар, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти учун жуда зарур. Улар тирик организмлар
ва ўсимлик тўқималарида шунингдек, ҳайвонлар танасида фаол моддалар билан бирикиб,
муҳим биокимёвий жараёнларда қатнашадилар. Тирик организмлар ҳаёти, айниқса, инсон
саломатлиги учун мис, рух, йод, марганец, кобальт, темир каби микроэлементлар ҳамда
кальций, калий, натрий, фосфор сингари кимёвий элементлар нихоятда зарур. Лекин бундай
макро ва микроэлементлар тирик организмлар учун жуда оз миқдорда керак бўлади. Шунинг
учун, уларнинг меъёрини билиш муҳим аҳамиятга эга. Бу моддалар организмга сув, озиқ-
овқат маҳсулотлари билан кириб, унинг элементларга бўлган эхтиёжини қондириб туради.
Агар макро ва микроэлементлар организмларда етишмаса, турли касалликлар келиб чиқади.
Масалан, инсон организмида йод элементи меъёр даражада бўлмаса бўқоқ касаллиги,
кальций ва фтор элементи етишмаса тишларнинг «кариес» касаллиги келиб чиқади.
Аксинча, кальцийни меъёрдан кўп бўлиши бўйракда тош ҳосил бўлишига, фтор эса
«флюроз» касаллигини келиб чиқишига сабаб бўлади.
Сув таъсирида организмда содир бўладиган жараёнларни тасаввур қилиш учун
сувнинг тирик организмлар учун аҳамияти тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз. Ер юзида
яшовчи ҳар қандай тирик мавжудод массасининг асосий қисмини сув ташкил қилади.
Шунингдек, болоғат ёшига етган кишилар тана оғирлигининг ярмидан кўп қисмини сув
ташкил қилади. Ёш улғайиб бориши билан инсон танасида ёғ тўпланиши тезлашиб, сув
миқдори камая боради. Организмдаги сувнинг 70% и протоплазмалар тўқимасида, 7% и қон
томирларида (қон плазмасини ҳосил қилади), 23% и тўқималарни ювиб туриш учун сарф
бўлар экан. Овқат хазм қилиш жараёни организмнинг сув муҳитида кечадиган асосий
функцияларидан биридир. Сув ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотини эритувчи зарур эритма
ҳамдир. Сув билан биргаликда озуқа моддалар (оқсил, углеводлар, ёғлар, минерал тузлар)
ошқозонга ва ичакга сўрилади ва қон таркибига ўтади. +он билан эса организм бўйлаб тенг
тарқалади. Сувни организмдан чиқариб юборувчи муҳим йўл бўйрак орқалидир. Бўйрак
орқали одам организмдан суткасига 1000 литр қон билан бирга сувнинг ярми ҳам ўтади. Бу
ерда қон кераксиз моддалардан тозаланади. Бу моддаларни эса организмнинг турли
аъзоларидан сув олиб келади. Одам организмида руй берадиган мураккаб жараёнлардан сўнг
сувнинг бир қисми сийдик орқали чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам олимлар томонидан сув


ва ундаги кимёвий моддаларнинг инсон организмига таъсири масаласи қадимдан кўтарилиб
келган. Чунки, сувнинг кимёвий таркиби турли касалликларни келиб чиқишида асосий
ролни ўйнайди.
Ҳозирги кунда аксарият ишлаб чиқариш корхоналарида тоза сув кўп миқдорда
ишлатилиб, яхши тозаланмасдан очиқ сув хавзаларига ташланиши оқибатида сув
хавзаларидаги табиий сувнинг кимёвий таркиби ўзгариб кетмоқда. Бу хол аҳоли орасида
турли хил касалликларни тарқалишига олиб келмоқда. Кейинги йилларда олиб борилган
тадқиқотлар табиий сувлар таркибида сувнинг қаттиқлик кўрсаткичини белгиловчи кальций
ва магний тузлари билан бирга яна 12 та элемент-береллий, бор, кадмий, калий, натрий ва
бошқа элементлар доим бирга учраши, улар ўртасида корреляцион боғлиқлик борлигини
кўрсатади. +аттиқлик ҳусусиятига эга бўлган сувдан кўп истеъмол қилинганда организмда,
аниқроғи одамнинг ўт ва сийдик қопида, сийдик йўлида шунингдек, бўйрагида тошлар
пайдо бўлади. Аҳоли ўртасида сув орқали бўладиган ва юқадиган касалликларни келиб
чиқишида ичимлик сувлари таркибидаги азот гирбидлар ва азот нитратлар индикатор
ролини ўйнайди. Бу моддалар билан заҳарланган кишиларда қувватсизлик, рангсизлик каби
аломатлар кузатилади. Одатда нитратлар қонда метгемоглабин ҳосил қилмасада, диспепсия,
дисбактериоз касалликлари таъсирида азот нитратлар азот нитритларга айланади,
нитратларнинг ичакларда сўрилиши қондаги метгемоглабин миқдорини ошириб юборади.
Кейинги йилларда гигиенистлар эътиборини жалб этаётган омил нитрозаминлар
бўлиб, улар саноатда кенг қўлланилади. Улар сув хавзаларида ҳам, табиий холда ҳам инсон
организмида синтезлана олади. Нитрозаминлар рак касаллигини туғдирувчи фаол-
концераген мадда бўлиб, сувда яхши эрийди. Улар суғориладиган ерлардан сув хафзаларига
қуйилади ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган сувлардан фойдаланиш натижасида
улар инсон организмига ўтади.
Ҳозирги кунда аҳолини гигиена талабларига жавоб берадиган тоза ичимлик суви
билан таьминлаш, инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий омилларидан бўлиб
қолмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таьминлаш, сув орқали тарқаладиган юқумли
касалликлардан асраш ва сувнинг кимёвий таркибини ўзгаришидан келиб чиқадиган
заҳарланишларни олдини олиш муҳим аҳамиятга касб этади. Сувнинг сифати ва табиий
холатини бузилиши, улар таркибида юқумли касалликлар қўзғатувчи микроорганизмлар ва
гижжа тухумларининг ҳамда турли кимёвий моддалар миқдорининг кўпайиб кетиши албатта
инсон саломатлигига зиён етказади. Хавфли юқумли касалликлар ичбуруғ, гепатит, қорин
тифи, паратиф, диаррея каби касалликларни келиб чиқишига сув асосий рол уйнайди.
Тарихдан маълумки, бир қатор мамлакатларда сув орқали тарқалган вабо ва турли ошқозон-
ичак касалликларидан кўплаб одамларнинг ёстиғи қуриган. Масалан, 1972 йилда Мексикада
ичтерлама эпидемиясига 100 минг киши чалинган, ичбуруғ касалидан эса 15 минг киши
халок бўлган. Сув хавзаларида вабо вибриони, вабо, ичитерлама, ичбуруғ микробларини
кўпайиши аҳоли орасида айнан шу касалликларни тарқалишига сабаб бўлади. Кейинги
пайтларда ичак касалликлари, сариқ, полимилит ва бошқа касалликларнинг тарқалишида сув
таркибидаги вирусларнинг роли катта эканлиги аниқланган. Чунки, улар сув муҳитида узоқ
муддат яшашлари мумкин.(13-жадвал.)
13-жадвал

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish