П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Каналлар. Одатда кам сувли минтақалар каналлар орқали сув билан таьминланади.
Канал сувларидан қишлоқ хўжалиги, турли ишлаб чиқариш соҳалари ва бошқа мақсадларда
фойдаланибгина қолмай балки, аҳоли истеъмоли учун ҳам фойдаланилади. Масалан, катта
Фарғона канали (345 км.), Шимолий Фарғона канали (144 км.) сингари каналлар сувидан
Фарғона водийси аҳолисининг аксарияти шу мақсадда фойдаланадилар. Шуни ҳам назарда
тутиш керакки, каналлардаги сув ҳаракати нисбатан тез бўлиб, секундига 20-40 м
3
ни
ташкил этса-да ундаги сувнинг ўз-ўзини тозаланиш жараёнлари суст кечиши, ҳамда вақт
ўтиши билан кўкариб кетиши, ўтлар ўсиб канални ифлослантириши мумкин.


Умуман, очиқ сув хавзалари сувлари таркибини тез ўзгарувчанлиги, унда минерал
тузларнинг камлиги, осиғлиқ заррачаларнинг кўплиги, микроблар билан ифлосланиш
даражасининг юқорилиги, сув миқдорининг фаслларга ва метереологик шароитларга қараб
кўпайиб ёки камайиб туриши билан ҳарактерланади. Ёғингарчилик, сел ва бошқа табиий
ходисалар сувнинг сифат кўрсатикичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Очиқ сув
манбалари сувининг рН кўрсаткичи 6,5-8,5 орасида бўлади. Лекин очиқ сув хавзалари асосан
инсоннинг ҳаёт фаолияти натажасида ифлосланади. Оқава сувларнинг очиқ сув хавзаларига
тушиши туфайли бир хужайрали сув ўтлари нихоятда тез ривожланиб сувларнинг
органолептик ҳусусиятларини ўзгартириб, уларни сифатини ўзгаришига олиб келади.
Натижада бундай сувлар тўғридан-тўғри истеъмол қилиш учун яроқсиз холга келади.
Улардан хўжалик ва ичимлик мақсадларида фойдаланиш учун эса албатта, сувларни
тозалаш, зарарсизлантириш талаб этилади.
Ер ости сувлари ер усти сувлари ва ёғин-сочин сувларининг ернинг устки сув
ўтказувчан қаватидан фильтрланиши натижасида ернинг қуйи сув ўтказмас қаватларида
тўпланиши эвазига пайдо бўлади. Сувнинг ер остида йиғилиши, ер ости сув хавзаларининг
пайдо бўлиши ва ҳаракати ер ости тоғ жинслари таркибига боғлиқдир. Ер ости тоғ
жинслари сувга нисбатан икки хил бўлади. Булар сув ўтказадиган ва сув ўтказмайдиган
жинслардир. Сув ўтказадиган жинсларга ғовакли ҳоссасига эга бўлган қум, шағал ва
охактошлар киради. Сув ўтказмайдиган жинсларга эса ғовак бўлмаган мустахкам, қаттиқ
гранитлар, қумтошлар, охактошлар ёки гил қатламлари киради. Сув ўтказувчан ва
ўтказмайдиган жинслар кўпинча галма-гал жойлашган бўлиб, улар орасида сув ҳаракати
содир бўлади. Ер ости сувлари ҳар хил чуқурликда жойлашган бўлиб, оралиқ тафовути 1,5
метрдан 1,6 км. чуқурликгача бўлиши, шунингдек, босимли ва босимсиз бўлиши мумкин.
Маълумотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ҳудудидаги ер ости сувларининг
аксарияти ўзига ҳослиги, ҳарорати, кимёвий ва бактериологик таркиби бўйича «ичимлик
суви»га бўлган ГОСТ талабларига жавоб беради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish